Сиёсат

8 декабр 2017, 07:57

Ўзбекистонда Тезкор давлат хизматлари агентлиги ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев халқ қабулхоналари асосида Тезкор давлат хизматлари агентлигини ташкил этишни таклиф қилди. Интернет асрида давлат органларининг ўзлари одамлар томонга бориши керак, деб ҳисоблайди Президент.

7 декабр 2017, 21:31

Президент 2018 йилнинг қандай номланишини парламентга мурожаатда эълон қилади

Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йилнинг қандай номланишини яқин кунларда эълон қилади.

6 декабр 2017, 20:46 1

Президент 2700 нафар судланган шахсни афв этди

Президент Шавкат Мирзиёев 2700 судланганларни афв этиш, жумладан 956 нафар шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

6 декабр 2017, 20:08 1

Андижон ҳокими ҳақорат учун жавобгарликка тортилиши мумкин

Андижон вилояти прокуратураси Халқ депутатлари кенгашига Андижон ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги тақдимномани киритди.

6 декабр 2017, 14:55

Афғонистон Президенти — Бухоро давлат университетининг фахрий доктори

Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига Бухоро давлат университети фахрий доктори унвони берилди.

6 декабр 2017, 11:06

Тошкент ва Кобул муносабатлардаги янги саҳифани очди

Ўзбекистон Афғонистоннинг минтақавий иқтисодий-ижтимоий жараёнларга қўшилиши учун ҳар томонлама кўмаклашади, дея маълум қилди Президент Шавкат Мирзиёев.

5 декабр 2017, 18:07

Ўзбекистон ва Афғонистон қатор ҳужжатларни имзолади

Ўзбекистон ва Афғонистон хавфсизлик масалалари бўйича комиссия ташкил этиш, Термизда Афғонистон консулхонасини очиш, Афғонистонда электр узатиш ва темир йўл қурилиши тўғрисида келишиб олди.

5 декабр 2017, 11:26

Афғонистон Президенти Ўзбекистонга ташрифини бошлади

Муҳаммад Ашраф Ғани Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.

4 декабр 2017, 12:46

Инновациялар вазирлиги Талабалар шаҳарчасига жойлаштирилади

Талабалар шаҳарчасида Инновацияларни жорий этиш илмий-амалий маркази бунёд этилади. Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳам шу ерга жойлаштирилади.

4 декабр 2017, 10:55

Президент матбуот котиби тайинланди

Комил Алламжонов Президент матбуот котиби ва давлат раҳбари Ижро аппарати раҳбари ўринбосари бўлди.

2 декабр 2017, 22:04

Афғонистон Президенти Ўзбекистонга келади

Афғонистон Президентининг расмий ташрифи жараёнида қатор ҳукуматлараро ҳужжатлар ва тижорий шартномаларнинг имзоланиши кутилмоқда.

2 декабр 2017, 13:07 1

Президент ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича дастурни тасдиқлади

Президент ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатини кучайтириш бўйича дастурни тасдиқлади.

1 декабр 2017, 21:31

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Қозоғистоннинг биринчи Президенти куни билан табриклади.

1 декабр 2017, 20:56

Ўзбекистон элчиси АҚШ Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси Жавлон Ваҳобов Президент Дональд Трампга ишонч ёрлиқларини топширди.

1 декабр 2017, 10:29

Президент қурилиш соҳасидаги ислоҳотларни тезлаштиришга топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолияти ҳамда қурилиш соҳасига илғор тажрибаларни жорий этишдаги сусткашликларни танқид остига олди.

30 ноябр 2017, 08:01

Ўзбекистон ривожланишнинг инновацион моделига ўтади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони Ўзбекистон инновацион ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаб берди.

29 ноябр 2017, 15:25

Ҳукуматда янги ўзгаришлар (рўйхат)

Сешанба куни бўлиб ўтган мажлисда Президент масъул лавозимларга замонавий билимларга эга фидокор ёшлар тайинланишини ҳаётнинг ўзи тақозо этаётганини маълум қилди.

29 ноябр 2017, 12:56

Абдулла Арипов Сочида ШҲТ бош вазирлар йиғилишида иштирок этади

Бош вазир Абдулла Арипов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига яъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 16-йиғилишида иштирок этади.

28 ноябр 2017, 18:37

Ҳукуматда олтита ўрнига саккизта бош вазир ўринбосари бўлади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси таркиби иккита бош вазир ўринбосари лавозими билан кенгайтирилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлари ўзгарди.

28 ноябр 2017, 08:12

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари белгиланган дастур ва лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилишининг муҳимлигини қайд этишди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг