Сиёсат

10 март 2021, 11:42

Сув хўжалиги вазирлигида тайинловлар амалга оширилди

Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Назаров Азимжон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Сув хўжалиги вазирлиги Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Рустам Қаршиев сув хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

9 март 2021, 23:35

Қорақалпоғистонда 887 млн доллардан ортиқ бўлган 711 та лойиҳа амалга оширилади

Қорақалпоғистонда қиймати 887 млн доллардан ортиқ бўлган 711 та лойиҳа амалга оширилади. Президент ушбу лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Улар қаторидан Мўйноқдаги керамика ва қамишдан плита ишлаб чиқариш корхонаси, Тўрткўлдаги ойна заводи ҳамда қизилмия илдизини чуқур қайта ишлаш каби лойиҳалар ўрин олган.

9 март 2021, 19:04

Туркия президенти 2021 йилда Ўзбекистонга келади — вазирлар ташкилий масалаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири туркиялик ҳамкасби билан учрашди. Унда Туркия президенти шу йили, ўзига маъқул санада Ўзбекистонга келиши айтилди. Туркия томони имтиёзли савдо ва эркин савдо битимларини тезроқ имзолаш ниятида эканлигини билдирди. Бундан ташқари, Мевлут Чавушўғлу Абдулазиз Камиловга Туркия собиқ президенти, марҳум Сулаймон Демирел мактубининг нусхасини топширди (фото).

9 март 2021, 15:23

Қирғизистон президенти 11 март куни Ўзбекистонга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Кун тартибидан — конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган.

9 март 2021, 13:09

Ўзбекистон ва Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди ва вазирликлар ўртасида 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва Таржима хизматлари соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

8 март 2021, 20:58

Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбиридан — ниқобсиз репортаж

Президентга ўзбек тилида миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон мадҳиясини айтиб берган Хитой элчиси, фарзандлари меҳнати учун мукофот олган она, сабрсиз Гулсанем, 3 ойлик чақалоғи билан президентдан дуо олгани келган аёл, «Шуҳрат» олган Юлдуз Ражабова ва Азиза Қурбонова. 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбиридан — ниқобсиз репортаж (фото, видео).

6 март 2021, 21:28

Бу уйлар фақат байрамлардагина эсланган — президент «Мурувват» уйлари ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев «Саховат» ҳамда «Мурувват» интернат-уйларида шароитни яхшилаш, ходимларнинг ойлик иш ҳақларини ошириш бўйича кўрсатма берди. Нуронийларнинг ҳолидан хабар олиб туриш учун яқин атрофдаги шифохоналар, мактаблар бириктирилиши мумкин. ССВ ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигини Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўтказилиши режалаштирилмоқда.

6 март 2021, 13:27 1

«Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда 2021 йилда ҳам аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес юритиши ва бошқа касблар бўйича ўқиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ишлари давом этишини айтди. Президент «биронта ҳам аёл давлат ва жамият эътиборисиз қолмайди» деб таъкидлади.

5 март 2021, 18:47

Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Олег Мальгинов Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. У ушбу лавозимда 2009 йилдан бери фаолият юритиб келган Владимир Тюрденевнинг ўрнини эгаллади.

5 март 2021, 16:36

Aбдулазиз Комилов Туркия элчисини қабул қилди

Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Туркия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Олган Бекарни қабул қилди.

5 март 2021, 16:30

Шарлотта Адриан Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари бўлди

Такроран Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган элчи Шарлотта Адриан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

5 март 2021, 03:05

Президент ИҲТ давлатлари карантин даврида ўрнатган чекловларни бекор қилишни таклиф этди

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, унда 8 та таклифни билдирди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар карантин даврида ўрнатган чекловни бекор қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, давлатлар ўртасида маблағлар, товарлар ва хизматлар эркин айланишини таъминлаш шулар жумласидан.

4 март 2021, 15:48

Марказий Осиё Иттифоқини тузиш ҳақида гапиришга ҳали эрта — Содиқ Сафоев

«Марказий Осиё давлатларида интеграциянинг асосий таркибий қисми бўлмиш умумий тамойиллар, қадриятлар ва уйғун механизмлар мавжуд эмас», — дея ҳисоблайди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. У делимитация ва демаркация жараёнлари тугамасдан, Ўзбекистонда мустақил давлат шаклланишининг якунланиши ҳақида гапиришга эрта эканлигини ҳам таъкидлади.

4 март 2021, 15:40

«Халқаро ҳамжамиятга ҳар қандай қўшилиш суверенитетни чеклашдир» — Содиқ Сафоев ЖСТ ва ЕОИИ ҳақида

Содиқ Сафоев Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида ЕОИИ етарлича ўрганилмаганлиги, шунинг учун аввал кузатувчи бўлишга қарор қилинганлигини айтди. У шунингдек, халқаро ҳамжамиятга ҳар қандай тарзда интеграция қилиш шахсий суверенитетни чеклашни англатишини таъкидлади.

4 март 2021, 15:17

Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу 6 — 9 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Турк делегацияси Самарқандда мамлакат Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этди.

4 март 2021, 14:54

Қирғизистон президенти 11−12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11−12 март кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда.

4 март 2021, 12:25

«Шавкат Мирзиёевдан бошқа номзод кўрмаяпман». Содиқ Сафоев — президент сайловлари тўғрисида

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 2021 йилги президент сайловлари олдинги йилларда ўтказилган ислоҳотларга баҳо берувчи референдум бўлишини айтди. У давлат раҳбари лавозимига Шавкат Мирзиёевдан бошқа лойиқ номзодни кўрмаётганлигини таъкидлади. Ўз ўрнида, сенатор альтернатив дастур ва номзодларсиз «сайловлар тўлақонли, адолатли ва ҳаққоний деб баҳоланмаслигини» билдирди.

4 март 2021, 10:07

Қозоғистон билан меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди

Президент Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Ҳужжат 2019 йил апрель ойида имзоланган.

3 март 2021, 22:57

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон президенти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг COVID-19 дан кейин минтақада амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

3 март 2021, 19:52

Муҳтож оилалар уй олиш учун дастлабки бадалнинг фақат 5 фоизини тўлайди

Президент бошчилигида ўтаётган видеоселекторда муҳтож оилалар уй олиш учун дастлабки бадалнинг фақат 5 фоизини тўлаши айтилди. Бундан ташқари, кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг