13 июл, душанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Сиёсат

17 феврал 2020, 17:32

Ўзбекистон президенти Туркияга ташриф буюради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19−20 февраль кунлари Туркияга ташриф буюради.

14 феврал 2020, 16:37

ЕОИИ ва ЖСТга аъзо бўлишни таққослаш керак эмас — ташқи ишлар вазири ўринбосари

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ЕОИИ ва ЖСТга аъзо бўлишни таққосламасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, ҳар иккала ташкилотга аъзолик бўйича музокаралар олиб борилмоқда, барча ижобий ва салбий томонлар ўрганилмоқда.

14 феврал 2020, 13:21

Президент июнь ойида Россияга ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойининг иккинчи ярмида Россияга ташриф буюради. Ташриф дастуридан ҳудудлар ва ректорлар ўртасидаги навбатдаги форумлар, медиа-форум ва бошқа тадбирлар ҳам ўрин олган.

13 феврал 2020, 20:18

Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлари иштирокида Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш самарадорлиги масалалари муҳокама қилинди.

12 феврал 2020, 10:52

Ўзбекистон Хитойга кўмак юборади

Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Хитойга коронавирус тарқалишига қарши кураш ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида гуманитар ёрдам юборади.

11 феврал 2020, 21:24

Аксилкоррупция органини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди

Президент иштирокидаги йиғилишда аксилкоррупция органини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Коррупция даражаси юқори бўлган соҳалар учун коррупцияга қарши дастурларни ишлаб чиқиш ва давлат органларида комплаенс назорат тизимини жорий этиш белгиланди.

11 феврал 2020, 17:32

2020 йилги давлат дастури жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастури жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

11 феврал 2020, 00:12

Ўзбекистон ядровий-энергетика дастури хавфсизлигини халқаро экспертлар ўрганади

Халқаро атом энергетикаси агентлиги Ядровий инфратузилмасини комплекс кўриб чиқиш бўйича миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Энергетика вазири агентлик раҳбарияти билан Венада учрашди.

6 феврал 2020, 20:48

Ўзбекистоннинг АҚШ «қора рўйхати»дан чиқиш шартлари маълум қилинди

АҚШ элчиси Ўзбекистонга савдо имтиёзлари, турли давлат кредитлари берилмаётганига шарҳ берди. Унинг айтишича, Ўзбекистоннинг «қора рўйхат»дан чиқиб кетиш йўллари бор.

6 феврал 2020, 19:02

АҚШ Марказий Осиёга ҳарбий ташкилот тузишни таклиф этмаган — элчи

АҚШ Марказий Осиё давлатларига ҳарбий ташкилот тузиш таклифини билдирмаган, деди элчи Даниел Розенблюм. Россия нашрлари эса Вашингтон минтақа давлатлари билан шундай ташкилот тузишини хабар қилганди.

6 феврал 2020, 18:45

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Бобир Жўраев Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Севара Ҳусанова эса ҳоким ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди.

6 феврал 2020, 13:56

АҚШ Марказий Осиё бўйича янги стратегиясини тақдим этди

АҚШ Марказий Осиё бўйича 2019−2025 йилларга мўлжалланган янги стратегиясини эълон қилди. Минтақа давлатларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, Афғонистоннинг Марказий Осиёга интеграцияси ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш унинг асосий тамойилларидан ҳисобланади.

5 феврал 2020, 12:30

Aкмал Саидов Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди

Aкмал Саидов 179 давлатни бирлаштирган жаҳон парламентларининг халқаро органи — Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.

4 феврал 2020, 23:28 1

24 соат эмас, ақл билан ишлаш керак — Русланбек Давлетов

Адлия вазирлигида хизмат компьютерлари иш куни якунлангач, автоматик равишда ўчирилмоқда. Раҳбарият ходимларнинг меҳнат соатидан ташқари ишхонада қолиб кетишига қарши курашмоқчи. Вазир шу масала ҳақида гапириб берди.

4 феврал 2020, 15:24

Хитой элчихонаси Помпеонинг Тошкентдаги сўзларини танқид қилди

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Майкл Помпеонинг Тошкентда айтилган сўзларига эътирозини билдирди. Элчихона фикрича, АҚШ давлат котиби Пекинга туҳмат ва ёлғонларни тарқатмоқда.

4 феврал 2020, 09:36

Шавкат Мирзиёев ва Майкл Помпео ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти ва АҚШ давлат котиби Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга икки томоннинг интилиши қатъий эканини таъкидлади.

3 феврал 2020, 23:29

АҚШ Ўзбекистон мустақил қарор қабул қилиш тарафдори — Майкл Помпео

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистоннинг мўтадил ташқи сиёсат юритишини эътироф этди, аммо бошқа давлатлар истаги билан қарор қабул қилмасликка чақирди. Шунингдек, у АҚШнинг минтақадаги мақсад ва вазифаларини очиқлади.

3 феврал 2020, 19:01

Президент Трамп Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияни эълон қилади — Помпео

АҚШ давлат котиби Трамп маъмурияти АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияси устида иш олиб бораётганини билдирди. У тез орада эълон қилинади.

3 феврал 2020, 18:52

АҚШ Ўзбекистонга кўпроқ иқтисодий кўмак беришини маълум қилди

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан ёпиқ эшиклар ортида мулоқот ўтказди. Қўшма баёнот вақтида дипломатлар иқтисодий ҳамкорлик масалаларига катта урғу беришди. Помпео диний эркинлик ва инсон ҳуқуқларига ҳам тўхталди.

2 феврал 2020, 09:57

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев коронавирус тарқалишининг фожиали оқибатлари сабабли Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди. У Ўзбекистон касаллик тарқалишига биргаликда қарши курашиш чораларини Хитой билан яқиндан мувофиқлаштиришга тайёрлигини билдирди.