Сиёсат

29 октябр 2020, 12:06

300 нафарга яқин ўзбекистонлик Абхазиядан қайтарилди

299 кишидан иборат Ўзбекистон фуқароларининг иккинчи гуруҳи чартер рейслари орқали Абхазиядан қайтарилди. Абхазияда қолган фуқароларни қайтариш бўйича Россия билан музокаралар давом этмоқда.

28 октябр 2020, 20:35

Президент фармони: Қурилиш соҳасида ишчиларни шартномасиз ёллашга рухсат берилади

Президентнинг яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид қарори билан қурилиш соҳасида ишчиларни шартнома тузмасдан ёллашга рухсат этилмоқда. Бундан ташқари, риэлторларнинг айланма солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача туширилади. Овқатланиш шохобчаларининг пластик картадан тушган даромади эса умумий даромадга киритилмайди.

28 октябр 2020, 12:35

«Ўзавтосаноат» трансформацияси — имтиёз ва префенциялар бекор қилинади

Президент фармони билан «Ўзавтосаноат», «Ўзбекистон темир йўллари», Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва бошқаларнинг имтиёз ва преференциялари хатловдан ўтказилади ва бекор қилинади.

27 октябр 2020, 18:55

Президент Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акар икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий соҳадаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди.

27 октябр 2020, 18:14

Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

27 октябр 2020, 12:36

Президент 2021−2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмаслик бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев видеоселекторда электр энергетикаси соҳаси трансформацияси орқали таннарх камайтирилиши лозимлигини таъкидлади. Соҳа трансформациясини эса таннархга таъсир қилмаган ҳолда, ҳаражатларни камайтириш эвазига амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.

27 октябр 2020, 11:56 1

Карантин талаблари бузилганда автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдаги янги ўзгартиришларга кўра, карантин талаблари бузилганда автомобиль жарима майдончасига мажбурий жойлаштирилиши мумкин. Бундан ташқари, эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ишлар ички ишлар органлари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

26 октябр 2020, 22:26

Президент арзон турар жойлар лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Сардоба ҳамда Мирзаобод туманлари тажрибаси асосида беш қаватли уйлар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Хонадонлар жойлашуви ва хоналар ички майдонини мақбуллаштириш, қурилиш материалларини лойиҳага мос ўлчамда ишлаб чиқиш ҳамда ҳовли ва йўлакларга сенсорли электр чироқлари ўрнатилиши ҳисобига уйларнинг нархи 30 фоизгача арзонлашиши таъкидланди.

26 октябр 2020, 13:17

Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартга қадар Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Тегишли президент фармони лойиҳасида ўқув режасини такомиллаштириш, умумий ҳафталик ўқув юкламасини камайтириш ва ўзаро узвий боғлиқ фанларни бирлаштириш кўзда тутилган. ОТМга кириш тестларига абитуриентларнинг мантиқий фикрлаши ва талабаликка тайёр эканини баҳоловчи компетенциявий тестлар киритилиши мумкин.

24 октябр 2020, 18:14

«Коррупция билан олдинги тизим кўпларга маъқул. Бўлмайди бошқа» — президент

Шавкат Мирзиёев орқада қолаётган корхоналар фаолиятини танқид қилди ва яратилган имкониятлардан фойдаланмаётган тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарлари ишдан бўшатилиши ва судга тортилиши ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, «Коррупция билан олдинги тизим кўпларга маъқул. Бўлмайди бошқа». Президент, шунингдек, давлат корхоналари билан Ўзбекистон ўз мақсадларига эриша олмайди, деб ҳисоблайди.

24 октябр 2020, 12:21

Божхона қўмитаси банк сирига эга бўлиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан изоҳ берди

Давлат божхона қўмитасининг хабар беришича, банк сирлари тўғрисидаги қонунга қўшимча киритишдан мақсад ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига нисбатан божхона назоратининг соддалаштирилган шаклларини қўллаш ва яширин иқтисодиёт улушини камайтиришдир.

23 октябр 2020, 14:25

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 2021 йилга қолдирилди

Кузда Бишкекда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашуви коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилга қолдирилди. Учрашув Туркманистонда ўтказилиши мумкин.

23 октябр 2020, 12:11 1

«Aдолат» социал-демократик партиясига янги раис сайланди

Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий Кенгаши раиси этиб сайланди.

23 октябр 2020, 11:11

Самарқанддаги иккита кўчага Ўктам Барноев ва Аъзамхон Баҳромов номи берилади

Самарқанддаги иккита кўчага турли йилларда Самарқанд вилояти ҳокими бўлган Азамхон Баҳромов ва Ўктам Барноев номларини бериш таклиф қилинди.

23 октябр 2020, 11:05

Маданият вазирига янги ўринбосар тайинланди

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК директори ўринбосари бўлиб ишлаган Олимжон Мирзаев маданият вазири ўринбосари этиб тайинланди.

22 октябр 2020, 23:26

Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Хавфсизлик Кенгашига ўтди

Март ойидан бери Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси сифатида ишлаб келаётган Баҳодир Тошматов президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди.

22 октябр 2020, 15:59

Марказий банк асосий фоиз ставкасини ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз, инфляциянинг йил якуни бўйича прогнозини йиллик 11−12,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

22 октябр 2020, 15:28

Хонобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Машъал Тожибоев Хонобод шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди

21 октябр 2020, 23:14

Президент саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва келгуси вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди

9 ойда 55 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечиккан, 144 та лойиҳада ишлаб чиқариш ҳажми таъминланмаган. Оқибатда 720 млрд сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконияти йўқотилган. Давлат раҳбари қолган 3 ойда $7 млрдлик 80 та тармоқ ва 44 та ҳудудий лойиҳани ишга тушириш муҳимлигини таъкидлади.

21 октябр 2020, 16:36 1

ЙҲХББ 16 ёшдан ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш таклифи бўйича баёнот берди

ИИВ ЙҲХББ 16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклифи бўйича баёнот берди. ЙҲХББ ёшлар бу вақтда ўқишини давом эттириши, бошқа ишлар билан чалғимаслиги кераклигини маълум қилди. Бошқарма маълумотларига кўра, 9 ой давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига 2 йил бўлмаган ҳайдовчилар томонидан 612 та ЙТҲ содир этилган, уларнинг оқибатида 191 киши вафот этган, яна 571 нафари тан жароҳатлари олишган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг