Прокуратура ва ДХХ ходимларини маъмурий жавобгарликка тортишда эндиликда раҳбариятнинг рухсати талаб қилинмайди. Ўзбекистон президенти бу ҳақдаги тегишли қонунни имзолади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Токиода Япония императори Нарухито билан учрашди.
Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.
Ўзбекистон президенти ва Япония бош вазири стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнотни имзолади. Токиода турли соҳаларга оид бир қатор ҳукуматлараро келишув ва ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон президенти ва Япония молия вазири ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш истиқболларини муҳокама қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Нагояда таҳсил олаётган ва фан билан шуғулланаётган ватандошлар билан учрашди.
Шавкат Мирзиёевга Нагоя университети фахрий доктори унвони берилди. Президент илмий-академик алмашувлар ва технологиялар трансфери бўйича Ўзбекистон-Япония қўшма фондини ташкил қилишни таклиф этди.
Шавкат Мирзиёев Японияда Аичи префектураси губернатори ва Нагоя мэри билан учрашди. Учрашувларда қатор лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан Тошкентда Нагоя Юксак технологиялар паркини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.
АҚШ президент Шавкат Мирзиёевнинг туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этиш шаклидаги жазони бекор қилиш ҳақидаги кўрсатмасини олқишлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг Нагоя шаҳрига етиб борди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 декабрь куни бошланади.
«Тошшаҳартрансхизмат» раиси Моҳир Валиев лавозимидан озод қилинди. Компания раҳбари вазифасини бажариш пойтахт транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевга юклатилди.
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ўзбекистон президенти туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган нормани бекор қилиш, журналистларни давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари ёки қарорларидан ҳимоя қилиш бўйича топшириқлар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17−20 декабрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Президент тажрибасизлик Ўзбекистоннинг энг нозик жойи эканини таъкидлади ва давлат иштирокидаги корхоналар «ўз оёқлари остидаги» имкониятлардан фойдаланмаётганини маълум қилди.
Ўзбекистонда 2020 йилдан бошлаб 29 та идоралараро комиссия ва кенгашлар, жумладан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл хўжалиги кенгаши, божхона тартиб-таомиллари ва экспорт-импорт операцияларини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ ва бошқалар тугатилмоқда.
2020 йилдан ҳокимиятларнинг айрим ваколатлари бошқа органларга ўтказилади, айримлари бутунлай бекор қилинади.
Сенат 25- ялпи мажлисда Солиқ тўғрисидаги, инвестициялар тўғрисидаги, Миллий гвардия тўғрисидаги, мактабгача таълим тўғрисидаги қонунлар ва бошқа масалаларни кўриб чиқади.
Президент давлат органларида эскирган бюрократик иш услублари, қоғозбозлик ҳамда амалий фойдаси йўқ мажлис ва йиғилишларни йўқотишга қаратилган қарорни имзолади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг