Сиёсат

4 март 2021, 15:17

Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу 6 — 9 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Турк делегацияси Самарқандда мамлакат Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этди.

4 март 2021, 14:54

Қирғизистон президенти 11−12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11−12 март кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда.

4 март 2021, 12:25

«Шавкат Мирзиёевдан бошқа номзод кўрмаяпман». Содиқ Сафоев — президент сайловлари тўғрисида

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 2021 йилги президент сайловлари олдинги йилларда ўтказилган ислоҳотларга баҳо берувчи референдум бўлишини айтди. У давлат раҳбари лавозимига Шавкат Мирзиёевдан бошқа лойиқ номзодни кўрмаётганлигини таъкидлади. Ўз ўрнида, сенатор альтернатив дастур ва номзодларсиз «сайловлар тўлақонли, адолатли ва ҳаққоний деб баҳоланмаслигини» билдирди.

4 март 2021, 10:07

Қозоғистон билан меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди

Президент Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Ҳужжат 2019 йил апрель ойида имзоланган.

3 март 2021, 22:57

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон президенти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг COVID-19 дан кейин минтақада амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

3 март 2021, 19:52

Муҳтож оилалар уй олиш учун дастлабки бадалнинг фақат 5 фоизини тўлайди

Президент бошчилигида ўтаётган видеоселекторда муҳтож оилалар уй олиш учун дастлабки бадалнинг фақат 5 фоизини тўлаши айтилди. Бундан ташқари, кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.

3 март 2021, 18:33

«1 кв. метр уй нархи 4 млн сўмдан ошмаслиги керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида ўтаётган видеоселекторда муҳим масалалардан бири — уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантиришга эътибор қаратилди. «Ҳокимлар бир квадрат метр уй нархини 4 млн сўмдан оширмаслик чораларини кўриши керак» — Шавкат Мирзиёев.

3 март 2021, 12:36

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Қурбон Турсунов уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари в. б. этиб тайинланди. Бундан аввал, у «Бухоро вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси» бошлиғи бўлган.

3 март 2021, 12:31

Навоий ва Андижон вилоятлари ИИБ бошлиқлари ўзгарди

Навоий вилояти ва Андижон вилояти ИИБга янги бошлиқлар тайинланди.

3 март 2021, 11:22

Когон шаҳри раҳбарияти тайинланди

Когон шаҳар ҳокими этиб Ҳаёт Давлатов тайинланди. Бундан ташқари, шаҳар прокурори, ИИБ ва ДСИ раҳбарлари ҳам тасдиқланди.

2 март 2021, 19:35

Ўзбекистон ТИВ раҳбари президентнинг Москвага ташрифи 2021 йилда бўлишига умид билдирди

«Олдимизда ташвиш бор — 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловлари. Агар унгача ташкиллаштиришга улгурмасак, унда президент сайловларидан кейин дарҳол биринчи ташрифни Россия Федерациясига уюштириш таклифи бор», — деди ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Ўзбекистон президентининг Москвага тайёрланаётган ташрифи ҳақида.

2 март 2021, 18:21

Ўзбекистондан Россияга парвозлар апрель-май ойларида тикланиши мумкин — транспорт вазири ўринбосари

Ўзбекистон Россия билан мунтазам парвозларни тиклаш учун Россия Федерациясининг махсус комиссиясига мурожаат хати юборди. Парвозлар апрель-май ойларида тикланиши кутилмоқда.

2 март 2021, 14:54

Фарғона вилоятига янги прокурор тайинланди

Фарғона вилояти прокурори лавозимига Бахтиёр Исмоилов тайинланди. Бундан аввал у Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.

2 март 2021, 05:43

2021 йилда Сирдарё вилоятида 25,5 трлн сўмлик 737 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Сирдарё вилоятида амалга ошириш кўзланган 25,5 трлн сўмлик 737 та лойиҳа тақдимоти билан танишди. Лойиҳалар натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, Мирзаобод туманида Гужарат саноат зонасини ташкил этиш ҳам режа қилинган.

1 март 2021, 19:03

Афғонистон бўйича махсус вакил «Толибон» гуруҳига қўйилган шартлар ҳақида

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистоннинг «Толибон» гуруҳи билан ўзаро муносабатларда қўйган шартларига тўхталиб ўтди.

1 март 2021, 15:51 1

«Мен қонун устувор бўлишини истайман холос, ўлай агар бошқа мақсадим йўқ» — Расул Кушербаев Шерзод Шерматовга жавоб қайтарди

Халқ таълими вазири депутат Расул Кушербаевнинг ўқувчиси ОТМга киролмаган мактаб директорларини ишдан бўшатиш тўғрисидаги фикрларини популизм деб таърифлаган эди. Депутат бунга жавоб бериб, у фақат қонун устуворлиги тарафдори эканлигини айтди. «Агар демократик давлатлар қатори қонун устуворлигини таъминлаш ва муаммони суд орқали ҳал қилиш популизм бўлса унда мен эмас, аввало қонунлар ва Меҳнат кодекси бош популист бўлиб қолмайдими?», — деди Кушербаев.

27 феврал 2021, 22:02

Келгуси 5 йилда 31 та янги суд бинолари қурилади ва мавжуд 107 таси реконструкция қилинади

Судларнинг бинолари ва хоналарини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастури тасдиқланди. 2021−2025 йилларда Ўзбекистонда 31 та суднинг янги биноси қурилса, мавжуд 107 таси реконструкция қилинади. Лойиҳаларнинг дастлабки қиймати — қарийб 644 млрд этиб белгиланган.

27 феврал 2021, 16:05

Сенат 12 март куни бир қатор қонунларни кўриб чиқади

Сенат навбатдаги ялпи мажлисда Конституциявий суд, давлат харидлари, экологик аудит, деҳқон ва томорқа хўжаликларига оид қонунлар кўриб чиқилади. Бундан ташқари, никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш юзасидан Ҳукуматга юборилган парламент сўровлари натижалари муҳокама қилинади.

26 феврал 2021, 22:10

«Биз охирги 10−15 йил ичида онкология соҳаси жиловини қўйиб юбордик» — президент

«Мени онкология соҳасидаги муаммолар хавотирга солаяпти. Биз охирги 10−15 йил ичида ушбу соҳа жиловини қўйиб юбордик», — деди Шавкат Мирзиёев. Унинг айтишича, яқин кунларда онкология соҳасидаги муаммолар ечимига қаратилган муҳим қарор қабул қилинади. Қолаверса, жорий йилда қарийб 9 млн аёл чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

26 феврал 2021, 21:53 1

Вилоят ҳокимлари 100 нафардан муҳтож хотин-қизларнинг контрактини тўлаб беради — президент

Ўзбекистонда барча вилоят ҳокимлари маҳаллий бюджет ҳисобидан 100 нафардан муҳтож қизлар ва аёлларнинг ОТМ контракт пулларини тўлаб беради, дея такъидлади президент. Униг сўзларига кўра, «қобилияти, билими бор, лекин тақдир тақозоси билан орзусига эриша олмаган» хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизим жорий қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг