«Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқарув раиси лавозимида ишлаган Азиз Воитов инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовга биринчи ўринбосар этиб тайинланди.
Пезидент таълим, тиббиёт, уй-жой коммунал, транспорт, қурилиш, кадастр ва бошқа соҳаларни қамраб олувчи «Рақамли Тошкент» лойиҳаси билан танишди. Бу йил шаҳар миқёсида электрон тиббиёт картаси жорий этилади.
Қонунчилик палатаси бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқуллади.
Тошкент шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси бўлиб ишлаган Ойбек Маннонов Олмазор тумани прокурори этиб тайинланди.
Ўзбекистон ҳукумати халқаро молия ва товар бозорларидаги вазиятнинг мамлакатдаги макроиқтисодий барқарорликка салбий таъсирини камайтариш бўйича чораларни ишлаб чиқмоқда. Сўм курси ҳозирча барқарор деб баҳоланмоқда.
Brent нефть нархи 35 АҚШ доллари атрофида бўлиб турибди, рубль сўнгги тўрт йил ичида кескин арзонлашди, жаҳон биржалари қулашни бошлади. Бунинг сабаблари ва оқибатлари — «Газета.uz» шарҳида.
«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.
Вазирлар Маҳкамаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорлик қилиш таклифини маъқуллади. Ушбу таклиф Олий Мажлисга киритилади.
«Ўзагрокимёҳимоя» бошқаруви раиси бўлиб ишлаган Олимжон Исаев Наманган шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрига сенатор Гавҳар Алимова ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Қонунчилик палатаси Давлат экология қўмитаси раиси лавозимига Шавкат Абдураззоқовнинг номзодини тасдиқлади. Бунгача у Наманган ҳокими бўлиб ишлаган.
Ўзбекистон Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига қўшилди. ХХҲГКга аъзолик миллий қонунчиликка бир қатор ўзгартишлар киритиш, жумладан, хориждаги фуқаролар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтиришга имкон беради.
«Боқий дарбадар» романи муаллифи Исажон Султон Инновацион ривожланиш вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди.
Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Қарши туман ҳокими Ғайрат Бегалиев тайинланди. Унинг ўрнини Мақсуда Мустафоева эгаллаши мумкин.
Андижонда Асака ва Бўстон туман ҳокимлари ўзгарди. Янги ҳокимлар — Иномжон Мамадалиев ва Садбархон Мамитова.
Ўзбекистон ҳарбий прокурорига янги ўринбосарлар тайинланди.
Бухоро ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ўткир Жумаев шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Ян Цзечи президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиб, унга Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон раҳбарига йўллаган шахсий мактубини етказди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Миришкор туман ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг сўконғичлигини тан олди. Ҳоким ишини тегишли ташкилотлар ўрганмоқда.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев айрим туман филиал раҳбарларини ишдан олмоқда. У «тозалаш»ни Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ўтказди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг