Сиёсат

6 май 2021, 11:45

Республика тиббиёт муассасалари раҳбарлари оғир шароитли туманларга бориб ишлайди

Президент фармонига асосан республика тиббиёт муассасалари раҳбар ва мутахассислари оғир шароитли туманларнинг тиббиёт бирлашмаларида шартнома асосида ишлайди. Уларнинг асосий иш жойидаги ойлиги сақланиб қолади ҳамда туман тиббиёт бирлашмасидаги лавозимидан ҳам маош олади. Бундан ташқари, оилавий поликлиникаларга 2021−2022 йилларда 10 мингтадан ўрта тиббиёт ходимлари штатлари ажратилади.

5 май 2021, 18:29

«Мақсадимиз истеъмолчига электр энергиясини сотиб, фойда қилиш». АСКУЭ ҳақида Data center раҳбари билан интервью

«Бизнинг мақсадимиз истеъмолчига электр энергиясини сотиб, фойда қилиш», — дейди Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази директори Равшан Мирсалихов «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда. У АСКУЭ ҳисоблагичи атрофидаги салбий фикр-мулоҳазаларга ҳам тўхталиб ўтди. Қолаверса, яқин орада электр энергияси нархи ошиши ва аҳоли тўлиқ тизимга улангач алоҳида тарифлар жорий этилиши мумкинлиги, ҳудудларда нега икки хил ҳисоблагич ўрнатилаётгани ва бошқа саволларга жавоб берди.

5 май 2021, 14:36

Жамол Носиров Бухоро шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жамол Носиров шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

5 май 2021, 14:29

ХДП Самарқанд вилоят кенгашига ЎзЛиДеП депутати раис этиб сайланган — ОAВ

ХДП Самарқанд вилоят кенгашига ЎзЛиДеП депутати раис этиб сайланганлиги, партия ходимлари буни шармандалик деб баҳолашаётгани айтилмоқда. ХДП берган баёнотга кўра, депутат партиянинг вилоят кенгаши раҳбари этиб сайланишидан олдинроқ февраль ойида ХДП аъзолигига қабул қилинган. У ЎзЛиДеП аъзолигидан чиққарилганлиги ҳам таъкидланмоқда.

5 май 2021, 12:23

Тимур Аллаяров транспорт вазирининг туризм ва логистикани ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси бўлди

Транспорт вазирининг логистика ва туризмни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси этиб Тимур Аллаяров тайинланди.

5 май 2021, 11:34

Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ботиржон Шахриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

5 май 2021, 10:02

Эмомали Раҳмоннинг ёрдамчиси Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзода Ўзбекистондаги Тожикистон элчиси лавозимига тайинланди.

5 май 2021, 08:50

Мудофаа вазирлиги: Россия билан ҳамкорлик дастуридан хавотирланиш асоссиз

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Россия билан 2025 йилгача ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури имзоланишидан хавотирланиш «мутлақо асоссиз» эканини маълум қилди. Россия ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик «ишонч, тенглик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида қурилади».

4 май 2021, 14:42

Сайлов кодексининг 11 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади

Қонунчилик палатаси депутатлари Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни қабул қилишди. Улар юқори турувчи сайлов комиссияларининг ваколатлари, округ сайлов комиссияси таркиби, овоз беришда ID картадан фойдаланиш ва бошқа шу каби ўзгаришларни назарда тутади.

4 май 2021, 12:56

Хуршиджон Аҳмедов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Хуршиджон Аҳмедов Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

4 май 2021, 12:37

Хайрулло Ғаффоров Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари этиб сайланди

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Хайрулло Ғаффоров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари бўлди.

4 май 2021, 11:45

Зуҳра Ибрагимова Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари этиб сайланди

Зуҳра Ибрагимова Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари этиб сайланди.

4 май 2021, 09:52

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ботир Нуриддинов Наманган вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

3 май 2021, 20:48 1

Қибрайдаги янги боғ ҳудуди Тошкент таркибига ўтказилади — президент

Қибрай туманидаги янги боғ ҳудуди Тошкент таркибига ўтказилади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Унинг сўзларига кўра, 3−4 йил ичида пойтахтда улкан қурилиш ишлари олиб борилди ва эндиликда буни тўхтатиб, шаҳар ташқарисига чиқариш керак.

3 май 2021, 17:54 1

«Солиқ ва банк — иқтисодиётимиз учун катта тўсиқ» — Шавкат Мирзиёев

Президент вилоятлар ҳокимларига ҳафтада бир марта банк ва солиқ органлари раҳбарлари билан шахсан суҳбатлашиб, улар фаолиятига баҳо беришни топширди. Шавкат Мирзиёев банк ва солиқ идораларини иқтисодиётимиз учун катта тўсиқ деди. У «халқимизга ўзимиз хизмат кўрсатишни ўрганишимиз» учун банкларнинг чет эллик инвесторлар томонидан хусусийлаштирилишига рухсат бермаётганини таъкидлади.

3 май 2021, 13:48

Яқин кунларда Ўзбекистонга ДИИҲБнинг сайлов бўйича дастлабки миссияси келади

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўзининг президент сайловларига тааллуқли дастлабки миссиясини яқин ҳафталар ичида юбориши кутилмоқда. Мазкур ташрифдан мақсад — сайловолди вазият ва унга тайёргарлик жараёнларини ўрганишдан иборат. Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ҳисоботи асосида сайловда қатнашадиган экспертлар, узоқ ва қисқа муддатлари кузатувчилар сони аниқ бўлади.

3 май 2021, 11:02

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектори ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Токио Олимпиадасига спортчиларни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилиш бўлиши кўзда тутилган.

3 май 2021, 10:23

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамшид Бабажанов Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

3 май 2021, 10:21 1

Биз санъатни сиёсатга қурол қилинишига қаршимиз — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Тошкентдаги «Ғалаба қўшиқлари» деб номланган концертда СССР байроғи кўтарилганини ҳақорат ва провокация деб атади. У Бош прокуратурани вазиятни баҳолашга чақирди.

1 май 2021, 15:16 1

Вазирлар 490 млн, ҳокимлар 245 млн сўмгача бўлган хизмат машиналарини минади

Давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органларида хизмат авторанспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланди. Эндиликда, вазирлар учун хизмат машинасининг энг юқори нархи 490 млн, ҳокимлар учун эса 245 млн сўм этиб белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг