Президент фармонига биноан, давлат органларида халқаро рейтинглар билан ишлаш масаласини мувофиқлаштириш мақсадида Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилади ва у Парламент назорати остида бўлади. Шунингдек, 1 октябрга қадар «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона портали ишга туширилади.
Президент топшириғи билан бир гуруҳ ҳукумат аъзолари ва вазирлар Сўх туманига вертолёт орқали етиб келишди. Улар тумандаги муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича дастур ишлаб чиқади.
Бош вазир Абдулла Арипов Сўх-Риштон йўли 2019 йил августида очилганидан икки кун ўтиб Қирғизистон аъзо бўлган ЕОИИ талаби билан ёпилганини маълум қилди. Қирғиз делегацияси билан учрашувда йўлни қисқа муддатларда очиш масаласи яна кўтарилди.
ИИВ ППХ ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига Азизхон Умархонов бошлиқ этиб тайинланди. Бунга қадар у Тошкент ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон ва Қирзиғистон президентлари телефон орқали мулоқотда «Чашма» чегараолди ҳудудида рўй берган ҳодиса билан боғлиқ масалаларни батафсил кўриб чиқиб, бундай вазият бошқа такрорланмаслиги учун мукаммал чоралар қабул қилиш муҳим эканини таъкидладилар.
МТРКнинг собиқ раиси ва АКТ вазири бўлиб ишлаган Хуршид Мирзоҳидов мамлакатнинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У Бишкек шаҳрига етиб борди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов иштирокида бир кун олдин икки давлат чегара ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси ўртасида юз берган тўқнашув муҳокама қилинди. Томонлар ушбу кўнгилсизлик авж олиб кетмаслиги учун биргаликда тергов ҳаракатларини олиб боришга келишиб олди.
2019 йилда Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг оиласининг умумий даромади 1,06 млн долларни ташкил этгани маълум бўлди. Декларацияга кўра, Зеленский даромадининг аксарияти тадбиркорлик фаолиятидан келган. Харажатлари эса — қарийб 500 минг доллар бўлиб, асосан президентлик сайлов кампаниясига сарфланган.
1 июндан бошлаб Самарқанд вилоятидаги «қизил» ҳудудларда, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ҳам автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз ҳаракатланишига рухсат берилди. Бунда, автотранспорт воситалари фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан — 10:00 гача, 17:00 дан — 20:00 гача) ҳаракатланиши кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев Сергели туманида ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида «Янги ҳаёт» кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирди.
Президент Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди. Муассаса 2 минг ўринга мўлжалланган. Лекин 4 минг ўрингача трансформация қилиш имконияти бор.
Фурқат Сидиқов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Алишер Якубов Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди. У ҳозирга қадар Қорақалпоғистон Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи сифатида фаолияти юритиб келаётган эди.
Ўзбекистонда алоҳида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи — Қийноқнинг олдини олиш қўмитаси ташкил этилиши кутилмоқда. Қўмита ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга ошириб, президент ва Олий Мажлис палаталарига ҳисобдор бўлади.
Бобирбек Юлдашев Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар президент Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош инспектори бўлиб ишлаган.
«Ўзбекистон — АҚШ — Афғонистон» биринчи уч томонлама мажлисида COVID-19 пандемияси туфайли афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини бериш, аввало, дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Тўлиқ жонли ижрода ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма берилади, 15 апрель мамлакатда «маданият ва санъат ходимлари куни» деб эълон қилинди — маданият ва санъат соҳасидаги муҳим ўзгаришлар.
Маданият вазирлиги фаолияти такомиллаштирилади. Жумладан, Маданий мерос департаментида Бадиий экспертиза бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади ва Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази Маданият вазирлик тизимига ўтказилди.
Ўзбекистонда «Саломатлик» ордени, «Соғлом турмуш» медали ва «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилди. Улар коронавирус пандемияси даврида, табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат кўрсатганларга, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ҳисса қўшганларга берилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг махсус фармойиши билан Рустам Шамуратов Тўрткўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг