Тошкент ҳокими в. б. қарори билан пойтахтнинг барча туманлари маъмурият раҳбарлари ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Йил бошидан буён Молия вазирлиги тизимида 93 нафар раҳбар, жумладан молия органлари мудирлари ва ғазначилик бўлимлари бошлиқлари тайинланди.
Ўзбекистон президенти Хитойнинг Синдао шаҳрида ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади.
Олимжон Файзибоев Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Нормат Турсунов Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тоҳир Арипов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Азиз Абдуҳакимов бош вазир ўринбосари сифатида ҳукуматнинг таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари бўйича комплексига раҳбарлик қилади.
Ҳар уч йилда бошқарув кадрларни саралаш бўйича «Тараққиёт» танлови ўтказилади. Президент дастури бўйича уч ойлик курсдан сўнг улар раҳбарлик лавозимларига тайинланади.
ХМТ бош директори Гай Райдер декабрда Тошкентда ўтказиладиган халқаро меҳнат конференциясига ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров кузга режалаштирилган Ўзбекистон ва Россия президентлари учрашуви кун тартибини муҳокама қилди
Ўзбекистонда жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида импорт ҳажми 30 фоизга ошди. Президент Шавкат Мирзиёев импортни оптималлаштириш ишларини қониқарсиз деб баҳолади.
Дилшод Аҳатов ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Давлат туризм қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келган Азиз Абдуҳакимов бош вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Шодиёр Маматқулов мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Зарафшон ҳокими бўлиб ишлаган Муҳиддин Бозоров Навоий ҳокими этиб тайинланди.
Қаҳрамон Акмалов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Россиялик мутахассис Евгений Биргер «Ўзбекистон почтаси» компанияси бош директори лавозимига тайинланди.
Азиз Алиев Ўзбекистоннинг Бангкокдаги бош консули ва мамлакатнинг ЭСКАТОдаги вакили этиб тайинланди.
Ўзбекистон томонининг Amnesty International’дан яширадиган ёки муҳокама кун тартибидан олиб ташланадиган масалалари йўқлиги ташкилот вакиллари билан ТИВда бўлиб ўтган учрашувида қайд этилди.
Абдулазиз Оққулов ва Фахриддин Давруков Давлат туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг