2 апрель, пайшанба Ob-havo Zira

Янгиликлар

Ўзбекистон аҳолиси 32,5 миллиондан ошди 

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони йил бошидан буён 391,4 минг нафарга ошиб, 32,512 миллион кишига етди.

Президент Жиззахга келди 

Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун Жиззахга келди.

Ҳайдовчилик гувоҳномалари учун янги тўлов ставкалари тасдиқланди  +1

Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва ҳайдовчилик гувоҳномаси учун янги тўлов ставкалари тасдиқланди.

Ўзбекистон Минскда элчихонасини очади 

Ўзбекистон Минскда элчихонасини очади. Беларуснинг Тошкентдаги элчихонаси 1994 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда.

Ер усти метросининг ҳаракат таркиби Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади 

Ўзбекистон Тошкентдаги ер усти метроси учун хориждан поезд сотиб олишни режалаштиргани йўқ.

Ўзбекистон МДҲдаги иштирокига янгича тус беради 

Абдулла Арипов Ўзбекистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги иштирокини фаоллаштириш бўйича йўналишларни маълум қилди.

ИИББ шахсни аниқлашда планшетлардан фойдаланиш бўйича лойиҳани синовдан ўтказмоқда 

Тошкент ИИББ планшет компьютерлари орқали фуқаролар шахсини аниқлаш бўйича синов лойиҳани амалга оширишни бошлади.

Оҳангаронда янги цемент заводи қурилади 

«Оҳангаронцемент» базасида «қуруқ» йўл билан цемент ишлаб чиқариш бўйича завод қурилади.

«Террористлар «уйқудаги ячейкалар"ни шакллантириш учун ўз мамлакатларига қайтмоқда» — ШҲТ МАТТ 

Террористик ташкилотлар ҳаракатлар тактикасини ўзгартирмоқда — жангарилар «уйқудаги ячейкалар"ни шакллантириш учун ўз мамлакатларига қайтмоқда», деб ҳисобламоқда ШҲТ МАТТ экспертлари.

Нодирбек Абдусатторов — шахмат тарихида иккинчи энг ёш гроссмейстер 

Нодирбек Абдусатторов шахмат тарихида иккинчи энг ёш гроссмейстер бўлди. Ўзбекистон Президенти унга MacBook Pro совға қилди.

Дунёнинг йирик сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан бири энди Ўзбекистонда  +1

Ўзбекистон савдо расталарида Европа ишлаб чиқарувчиларидан янги сут маҳсулоти пайдо бўлди.

Соипов АҚШда радикал гуруҳлар таъсирига тушиб қолган 

Сайфулло Соипов АҚШга кетгунига қадар жиноий жавобгарликка тортилмаган. У АҚШга борганидан кейин радикал гуруҳлар таъсирига тушиб қолган, дея хабар қилди «Жаҳон» АА.