7 апрель, сешанба Ob-havo Zira

Янгиликлар

Болалар боғчалари Жанубий Корея тажрибаси асосида жиҳозланади 

Болалар боғчалари Жанубий Корея тажрибаси асосида ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель ва ускуналар билан таъминланади. Президент мактабгача таълимни ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказди.

Тошкент аэропорти туман сабабли тўхтатилган фаолиятини қайта тиклади 

Ноқулай об-ҳаво сабабли Тошкент аэропорти эрталаб қатор рейсларни қабул қила олмади.

Иссиқкўлга поезд қатновини йўлга қўйишга келишиб олинди 

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон темир йўл компаниялари «Тошкент-Рибачье» поездини йўлга қўйишга келишиб олди.

Президент Туркия ҳамкорлик агентлиги раҳбарини қабул қилди 

Ўзбекистон ва ТИКА иқтисодиёт, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, экология, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар ва дастурлар сонини оширишга келишиб олди.

Мактаблар металлолом топширишдан озод қилинди 

1 январдан ҳокимиятларга таълим ва тиббиёт муассасаларига металлолом топшириш бўйича вазифа юклаш тақиқланди.

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни АҚШга таклиф қилди 

Ўзбекистон ва АҚШ президентлари телефон орқали мулоқотда Афғонистондаги вазият, терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.

Мудофаа вазирлиги 20 декабрь куни ҳарбий-ватанпарварлик акциясини ўтказади 

20 декабрь куни «Бунёдкор» стадиони қаршисида қурол-яроғ ва техникалар намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда ҳарбий оркестр концерти бўлиб ўтади.

Жээнбеков Мирзиёевнинг давлатлараро масалаларга самарали ёндашувини қайд этди 

Қирғизистон Президентнинг фикрича, Шавкат Мирзиёев дипломатияда янги анъаналарга асос солиб, давлатлараро аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда ностандарт ва самарали ёндашувларни намоён қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев АҚШга ҳамдардлик йўллади 

Ўзбекистон Президенти йўловчи поездининг аварияга учраши муносабати билан АҚШ Президентига ҳамдардлик йўллади.

ЎФФнинг янги логотипи халқ овозига қўйилди 

Футбол федерацияси ва спорт лигалари учун энг яхши эмблемалар халқ овозига қўйилди.

Косойнсой сув омбори яқинидаги «Ёшлик» маҳалласига электр энергияси етказиб берилди 

Қирғизистон раҳбари топшириғи билан Косонсой сув омбори яқинидаги «Ёшлик» маҳалласига электр энергияси етказиб берилди.

АҚШда биринчи қатновни амалга ошираётган поезд темир излардан чиқиб кетди 

Сиэтл ва Портленд ўртасида биринчи марта йўлга чиққан поезд Вашингтон штатида автострадага қулаб тушди.