14 декабр, шанба Ob-havo Zira

Янгиликлар

Шерзод Облоқулов Тошкент прокурори этиб тайинланди 

Сирдарё вилоят прокурори бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Облоқулов Тошкент прокурори этиб тайинланди.

Ўзбекистон Президенти Россияга ҳамдардлик билдирди 

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга Байкалортидаги ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Туробжон Жўраев Самарқанд вилоят ҳокими в.б. этиб сайланди 

Президент Шавкат Мирзиёев тақдимномаси бўйича Туробжон Жўраев Самарқанд вилоят ҳокими в.б. этиб сайланди.

Сув таъминоти ягона биллинг тизимига уланади 

Йил охирига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сув таъминоти ягона биллинг тизимига уланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига қатор янги вазифалар юклатилди 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимини касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жаҳон стандартларини жорий этишга йўналтириш режалаштирилмоқда.

Тошкентдаги бир қатор кўчалар қайта номланди 

Пойтахтда Бўзсув канали орқали ўтган айрим янги кўчаларга ном берилди.

Бош вазир ўринбосарлари сони қисқарди 

Ўзбекистон ҳукумати тузилмасида бош вазир ўринбосари лавозимларидан бири бекор қилинди, айрим комплекслар қайта ташкил этилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот ўтказди 

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқотда ШҲТ доирасидаги фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидлашди.

Самарқанд вилоят ҳокими лавозимидан озод қилинди 

Ҳиммат Оқбўтаев Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрганидан сўнг вилоят ҳокими лавозимидан озод қилинди.

Тошкент ҳокими кўп қаватли автотураргоҳларни қуриш тўғрисидаги қарорни имзолади 

Тошкент ҳокими қарори билан пойтахтда кўп қаватли автотураргоҳларни қуриш тасдиқланди.

«Тараққиёт стратегияси» маркази нотариал идоралар фаолияти тўғрисида сўров ўтказмоқда 

Ўзбекистон аҳолиси «Тараққиёт стратегияси» маркази ўтказаётган сўровда нотариал идоралар фаолияти тўғрисидаги фикрлари билан қатнашиши мумкин.

ХМТ Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиради 

Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ХМТ бош директори Гай Райдер билан музокаралар ўтказди.