7 июн, якшанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

28 май 2020, 17:36

Коронавирус ҳолатлари 3400 тадан ошди

Ўзбекистонда яна 41 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 3437 тага етди. Янги ҳолатларнинг 10 таси Санкт-Петербурш, 3 таси Новосибирк ва 1 таси Истанбулдан, 17 таси эса Қозоғистондан келганлар орасида кузатилган. Жами COVID-19 ҳолатлари 3437 тага етди.

28 май 2020, 17:26

Марҳамат туманига янги ҳоким тайинланди

Бобирбек Юлдашев Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар президент Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош инспектори бўлиб ишлаган.

28 май 2020, 16:52

Андижонда коронавирусга чалинган икки ҳайдовчи сабабли 100 га яқин киши карантинга олинди

Андижон вилоятида коронавирусга чалинган икки ҳайдовчи сабабли улар билан мулоқотда бўлган 100 га яқин киши — оила аъзолари, қўшнилари, яқинлари ва бошқалар карантинга олинди. Ҳайдовчилар юк машинасида Россиядан келгач, қонун-қоидаларга зид равишда чегара пости автотураргоҳидан уйига чиқиб кетишган.

28 май 2020, 16:33

Стратегик тадқиқотлар институтининг собиқ раҳбари давлатга хоинликда айбланди

2001 йилгача Стратегик тадқиқотлар институти директори бўлиб ишлаган Рафик Сайфулин давлатга хоинлик ҳамда қурол ёки портловчи моддалар сақлаганликда айбдор деб топилиб, 12 йилга қамалди.

28 май 2020, 16:29

Boeing компанияси 737 MAX самолётларини ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйди

Boeing орадан беш ой ўтиб, 737 MAX лайнерларини ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйди. Улардан фойдаланиш Индонезия ва Эфиопияда ушбу лайнерлар ҳалокатга учраганидан кейин бутун дунёда тўхтатилган эди.

28 май 2020, 16:20

Инновацион ривожланиш вазирлиги Беҳруз Ҳамзаевга раддия берди

World Influencers Network асосчиси Беҳруз Ҳамзаевнинг блогер Кирилл Альтман дастуридаги Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш ва унинг фаолиятига оид билдирган фикрларига раддия берилди. Жумладан, ушбу вазирликнинг президент ташаббуси билан ташкил этилгани маълум қилинди.

28 май 2020, 14:29

«COVID-19 туфайли афғон халқига ёрдамни кенгайтириш зарур» — ТИВ

«Ўзбекистон — АҚШ — Афғонистон» биринчи уч томонлама мажлисида COVID-19 пандемияси туфайли афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини бериш, аввало, дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

28 май 2020, 14:19

Яна бир эшак аравани юк машинаси босиб кетди — ёш эр-хотин ўлди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида HOWO юк машинаси эшак аравани босиб кетди. Унинг икки йўловчиси — 24 ва 20 ёшли эр-хотин вафот этди. Шу куннинг ўзида Фарғона вилоятида ҳам шунга ўхшаш ЙТҲда бир киши оламдан ўтган эди.

28 май 2020, 12:51

«Ўзбекистон» меҳмонхонаси Сингапур компаниясига сотилди

33 млн долларга сотувга қўйилган Тошкентдаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасига харидор чиқмади. Нарх туширилгач, 80,1 фоизлик улуш Сингапурнинг шоулар ишлаб чиқарувчи компаниясига 23,2 млн долларга сотилди.

28 май 2020, 12:31

Жанубий Корея Ўзбекистонга навбатдаги ёрдамни жўнатди

Жанубий Кореядан Ўзбекистонга тиббиёт каравотларининг навбатдаги партияси етиб келди. 126 минг долларлик яна бир юкни жўнатиш режалаштирилмоқда.

28 май 2020, 12:14 1

Қашқадарёда Damas босиб кетган бола вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида Damas ҳайдовчиси икки ёшли болани босиб кетди. Гўдак воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

28 май 2020, 12:02

15 апрель — «Маданият ва санъат ходимлари куни»

Тўлиқ жонли ижрода ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма берилади, 15 апрель мамлакатда «маданият ва санъат ходимлари куни» деб эълон қилинди — маданият ва санъат соҳасидаги муҳим ўзгаришлар.

28 май 2020, 11:54

Маданият вазирлиги фаолияти такомиллаштирилади

Маданият вазирлиги фаолияти такомиллаштирилади. Жумладан, Маданий мерос департаментида Бадиий экспертиза бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади ва Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази Маданият вазирлик тизимига ўтказилди.

28 май 2020, 10:10

Коронавирус беморлари сони 3400 нафарга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 27 нафарга ортиб, жами 3396 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, инфекцияга чалинганлар Тошкент шаҳрида (7), Самарқанд (1) ва Тошкент (3) вилоятларида қайд этилган.

28 май 2020, 01:27

Тарихий воқеа қолдирилди: SpaceX астронавтларни 30 май куни учиришга уринади

Об-ҳаво туфайли Crew Dragon космик кемасининг парвози 30 майга қолдирилди. Америкалик астронавтлар 2011 йилдан бери илк маротаба Россиянинг «Союз» ракетасида эмас, Американинг SpaceX компаниясига тегишли Crew Dragon космик кемасида Халқаро космик станцияга отланаётган эди. Ушбу парвоз хусусий компания томонидан амалга оширилган биринчи учувчили парвоз бўлиши мумкин.

27 май 2020, 23:38

Коронавирус аниқланганлар сони 3369 нафарга етди

Ўзбекистонда яна 14 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 3369 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси Бухоро вилоятида аҳоли орасида (Шофиркон туманидаги битта оила аъзолари) аниқланган.

27 май 2020, 23:31

500 дан зиёд бозорларни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берилди

Президент самарасиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 та корхонани қайта ташкил этиш, шунингдек, 500 дан зиёд бозорларни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берди.

27 май 2020, 23:15

Ўзбекистон сайёҳларни қабул қилишга тайёрланмоқда

Президентга «Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган» лойиҳаси тақдим этилди. У биринчи босқичда «яшил» ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш зарурлигини таъкидлади. Кейинчалик коронавирус жиловланган давлатлар билан туризм алоқалари тиклаш режалаштирилмоқда.

27 май 2020, 20:21

Хоразмда ёш она икки яшар ўғлини 7700 долларга нархлади

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида 23 ёшли она икки яшар ўғлини бошқа бир аёлга 7700 долларга сотаётганда ушланди.

27 май 2020, 20:01

Юк машинаси босиб кетган эшак арава йўловчиси ҳалок бўлди

Фарғона вилоятида юк машинаси икки йўловчи — ота ва бола миниб кетаётган эшак аравани босиб кетди. Ота ҳодиса жойида ҳалок бўлди, ўсмир эса шифохонага ётқизилди.