7 декабр, шанба Ob-havo Zira

Янгиликлар

Президент бизнес омбудсманни тайинлади 

Дилмурод Қосимов Президент ҳузуридаги тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли бизнес-омбудсман этиб тайинланди.

Бобур Исломов Давлат геология қўмитасига раҳбар бўлди  +1

Бобур Исломов Геология ва минерал ресурслар бўйича давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Зангиота туманида раҳбарият ўзгарди 

Зангиота туманига «Агробанк» бошқарув кенгашининг собиқ раиси Абдуваҳоб Тамикаев раҳбар бўлди.

ЎзМААга Лазиз Тангриев раҳбар бўлди 

Лазиз Тангриев Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори лавозимига тайинланди.

Президент: «Халққа хизмат қилиш учун бор кучимни сафарбар этаман» 

Шавкат Мирзиёев 60 ёши билан табриклаган ватандошлар ва жаҳон етакчиларига миннатдорчилик билдирди.

Акмалхон Ортиқов иқтисодиёт вазири ўринбосари этиб тайинланди 

Акмалхон Ортиқов иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Чирчиқда Педагогика институти қайтадан очилади 

Чирчиқ давлат педагогика институти қабул квотаси 750 киши миқдорида белгиланди (тўлов-шартнома асосида).

Олмалиқда ТДТУ филиали очилади 

Олмалиқда Тошкент давлат техника университети филиали очилади. У пулли сиртқи ва кечки бўлимларга эга бўлади.

Паст кўрсаткичли лицейлар ёпилади 

ОТМлардан узоқда жойлашган ва кўрсаткичлари паст бўлган лицейлар ёпилади.

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга ҳамдардлик билдирди 

Ўзбекистон Президенти Гужарат штатида рўй берган сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Ҳиндистон Президентига ҳамдардлик йўллади.

ОТМлар бош вазир ва унинг ўринбосарларига бириктирилди 

Президент Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Гулнора Каримовага нисбатан иккита жиноят иши қўзғатилган — Бош прокуратура  +1

Гулнора Каримова 2015 йилда беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Ҳозирда иккинчи жиноят иши бўйича тергов давом эттирилмоқда.