8 июн 2020, 16:11

Кунлик рекорд кўрсаткич — 217 та COVID-19 ҳолати аҳоли орасидан аниқлангани маълум қилинди

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашганини маълум қилиб, кун давомида аҳоли орасида 217 та янги COVID-19 ҳолати аниқланганига муносабат билдирди.

8 июн 2020, 15:18

АҚШ Ўзбекистонга 15 мингта COVID-19 тести реагентини ёрдам сифатида тақдим этди

АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 15 мингта коронавирус тестини ўтказишга мўлжалланган реагентларидан иборат ёрдамнинг биринчи қисмини етказиб берди. Яна 10 мингта тест реагентлари бир неча ҳафта ичида Ўзбекистонга олиб келинади.

8 июн 2020, 15:13

Ҳафта охирида ҳароратнинг кўтарилиши кутилмоқда

Душанба куни айрим жойларда ёғингарчилик кутилмоқда ва шамол тезлиги сониясига 18−23 метргача кучайиши мумкин. Ҳафта охирига бориб эса харорат аста-секин кўтарилишни бошлайди.

8 июн 2020, 13:49

Янги Зеландияда коронавирусга чалинган барча беморлар соғайди

Янги Зеландияда коронавирусга чалинган охирги бемор ҳам тузалгани ва сўнгги 17 кун ичида инфекция билан боғлиқ ҳолат кузатилмагани эълон қилинди. Мамлакатда чегара назоратидан ташқари барча карантин чекловлари олиб ташланди.

8 июн 2020, 13:15

Қозоғистонда норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Иштирокчиларнинг асосий талаблари давлат томонидан кредит бўйича амнистия эълон қилиниши, чет эл фуқароларига ер сотиш амалиётни тақиқлаш ва сиёсий фаолларни озод этиш бўлди. 100 нафардан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинган.

8 июн 2020, 12:01

Долларнинг расмий курси учинчи ҳафта кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси қарийб 5 сўмга қимматлади ва 10 153 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг учинчи ҳафта давомида ўсиши.

8 июн 2020, 11:57

Дунё бўйлаб COVID-19 ҳолатлари 7 млн кишидан ошди

Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 7 миллиондан ошди. Бунда, 3,1 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 402 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.

8 июн 2020, 10:47

Янги чартер рейсларининг жадвали

Uzbekistan Airways хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида 8 июндан 21 июнь кунига қадар амалга ошириладиган чартер қатновларининг навбатдаги жадвалини эълон қилди.

8 июн 2020, 10:12

Коронавирус беморлари сони 4352 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 21 нафарга ортиб, жами 4352 кишини ташкил этмоқда. Янги аниқланган ҳолатлардан 8 нафари аҳоли орасида қайд этилди (Тошкент вилоятида — 3, Навоий вилоятида — 5). Республика бўйлаб COVID-19 дан даволанаётганларнинг 6 кишининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

8 июн 2020, 10:08 1

Учта ОТМда масофавий таълим шакли жорий этилади

2020−2021 ўқув йилидан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида масофавий ўқитиш шакли жорий этилади.

8 июн 2020, 07:55

80 кунлик карантиндан кейин масжидларда илк бор жамоат намозлари ўқилди

«Яшил» ҳудудларда жойлашган масжидлар ўз фаолиятини бошлади. Жамоат намозлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўқилмоқда.

8 июн 2020, 07:35

БАА бош вазири ўринбосари Қўнғиротда дала лагери қуришни режалаштирмоқда

БАА бош вазири ўринбосари, президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён Қорақалпоғистонда 200 гектар майдонда дала лагери қуришни режалаштирмоқда. Ҳукуматнинг ер ажратиш тўғрисидаги фармойиши лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

8 июн 2020, 05:07

Хоразмда йўқолган эркак каналдан занжир билан машина рулига боғланган ҳолда топилди

Хоразм вилоятида қидирилаётган эркакнинг мурдаси Шовот каналидан топилган машина ичида занжир билан боғланган ҳолда топилди.

7 июн 2020, 23:52

Кун давомида рекорд даражада (237 та) коронавирус ҳолати аниқланди

Коронавирус ҳолатлари кун давомида рекорд даражада — 237 тага ўсиб, 4331 тага етди. Карантин марказида — 20, Тошкент шаҳрида — 195, Тошкент вилоятида — 10, Хоразм вилоятида — 8, Сирдарё вилоятида — 4 та касаллик аниқланди.

7 июн 2020, 19:19

Қибрайда бетон заводининг уч ишчиси девор босиб қолиши оқибатида вафот этди

Қибрайда бетон заводида 95 метр узунликдаги деворнинг қулаб тушиши оқибатида 3 ишчи ҳаётдан кўз юмди. Жиноий иш қўзғатилди.

7 июн 2020, 19:11

208 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 208 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4302 тага етди.

7 июн 2020, 14:28

Тошкентда сартарош бир эркакнинг юрагига қайчи санчиб ўлдирди

Тошкентда 26 ёшли эркакнинг юрагига қайчи санчиб ўлдирган 17 ёшли сартарош қўлга олинди.

7 июн 2020, 00:24

Кун давомида 87 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 87 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар сони 4094 тага етди. 3 нафар беморнинг аҳоли ўта оғир.

6 июн 2020, 19:20

Коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор вафот этди

Тошкентда сунъий нафас олиш аппаратида бўлган 70 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-қон томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда коронавирусдан оламдан ўтганлар сони 17 нафарга етди.

6 июн 2020, 14:21

«Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга таъсир қилмаслиги керак»

Президент Фарғона вилояти раҳбарлари ва аҳолиси билан учрашувда энг муҳим масалаларни муҳокама қилишга чақирди. Сўх туманидаги воқеаларга тўхталиб, улар қирғиз халқи билан дўстона муносабатларга таъсир қилмаслиги кераклигини таъкидлади. «Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур», — деди президент ва тумани аҳолсининг ҳаётини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларга тўхталди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг