12 август 2020, 18:24

Қибрайдаги қотиллик юзасидан икки гумондор қўлга олинди

Қибрай туманида мурдаси саёҳат жомадони ичидан топилган эркакни ўлдиришда гумон қилинаётган икки киши қўлга олинди.

12 август 2020, 18:13

Қозоғистон 17 августдан ҳалқаро авиақатновларни қайта тикламоқда

Қозоғистон ҳукумати 17 августдан бошлаб БАА, Беларусь, Германия, Нидерландия, Миср, Украина ва Россия Федерациясига халқаро рейслар тиклашга қарор қилди.

12 август 2020, 18:11

15 августдан карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилади

15 августдан бошлаб карантин чоралари юмшатилади: шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар ишини босқичма-босқич қайта тикланади. Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади. 17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови тикланиши белгиланди.

12 август 2020, 17:53

Фарғона ва Сўх ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади

Бош вазир Абдулла Арипов Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаси ташкил этилишини маълум қилди. Фарғона-Сўх йўналишидаги авиақатновларга «Humo AIR» авиакомпаниясининг Ан-2 самолёти ҳамда «Uzbekistan Helicopters» МЧЖга қарашли МИ-8 вертолётларини жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

12 август 2020, 17:25

Январь-июнь ойларида 1 трлн сўмлик битимларга олдиндан розилик берилди

Ярим йил давомида Монополияга қарши курашиш қўмитасига субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки уларнинг акцияларини олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш бўйича жами 64 та мурожаат келиб тушган. Умумий ҳажми 1 трлн сўмга тенг бўлган ушбу битимларнинг 47,3 фоизи хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келади.

12 август 2020, 16:59

Ярим йилда Давлат меҳнат инспекцияси деярли 3900 нафар мансабдор шахсларни жаримага тортган

2020 йилнинг биринчи ярмида Давлат меҳнат инспекциясига меҳнат муносабатлари бузилганлиги тўғрисида 12 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларни ўрганиши натижасида 3886 нафар мансабдор шахсга нисбатан 6,3 млрд сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

12 август 2020, 15:30

«Ёшларнинг овозига қулоқ тутиш жуда муҳим» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табрик йўллади. Ўзбекистон президенти ўз табригида пандемия ва бошқа муаммолар шароитида ёшлар овозига қулоқ тутиш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда ёшлар иштирокини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

12 август 2020, 15:24

Google зилзила ҳақида огоҳлантирувчи тизим устида ишламоқда

Google Android-қурилмалар учун зилзилалар ҳақида огоҳлантирадиган дастур устида ишлаяпти. Смартфон мини-сейсмометр вазифасини бажариб, фойдаланувчиларни табиий офат ҳақида огоҳлантиради.

12 август 2020, 14:38

МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғига хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқларда МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғининг Миллий гвардия ходимига қўполлик қилиб, уни ҳақоратлагани акс этган видеоёзув тарқалди. Уларнинг ҳар иккисига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

12 август 2020, 13:38

Абитуриентларга санитария-гигена воситалари тарқатилади

Қабул тест синовлари ўтказиладиган жойларда абитуриентларга барча санитария-гигиена шароитлари яратилиши ва уларнинг хавфсизлиги таъминланиши маълум қилинди. Шунингдек, республика бўйича бир кунда 100 мингга яқин абитуриентни тест синовидан ўтказилиши қайд этилди. Тест синовлари биринчи смена учун 08:00 да бошланиб, 10:00 гача давом этади ва иккинчи смена 17:00 да бошланиб, 19:00 да тугайди.

12 август 2020, 13:30

TikTok бир йилдан ортиқ вақт давомида фойдаланувчилар маълумотини йиғиб келган

TikTok Google ишлаб чиққан Android тизимининг махфийлик ҳимоясини четлаб ўтишга эришган ва «миллионлаб» смартфонларнинг уникал идентификаторини қўлга киритган. Илова камида 15 ой давомида фойдаланувчилар маълумотини йиғиб келган.

12 август 2020, 12:38

1200 та мактабда кундаликлар электрон шаклда юритилади

Янги ўқув йилидан бошлаб республикадаги 1200 та мактабда кундалик юритиш электрон шаклга ўтказилади ва қоғоз шаклидаги кундаликлар бекор қилинади. Хизматдан фойдаланишда интернет-трафик ҳисобланмайди.

12 август 2020, 12:29

Сирдарёда банк бошқарувчиси тадбиркорларнинг 520 млн сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирди

«Агробанк» Сирдарё вилояти Мирзаобод филиалининг собиқ бошқарувчиси 3 нафар тадбиркорнинг хабардорлигисиз улар номига 520 млн сўм кредит расмийлаштириб, пулларни ўзи ишлатиб юборгани фош этилди.

12 август 2020, 11:53

Жо Байден Камала Харрисни вице-президентликка номзод қилиб танлади

АҚШ президентлигига номзод Жо Байден сенатор Камала Харрисни вице-президент қилиб танлади. Агар Байден ғалаба қозонса, Харрис лавозимдаги биринчи аёл ва биринчи қора танли сиёсатчи бўлади.

12 август 2020, 10:55

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари маълум қилинди

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 10 трлн сўм келиб тушди, жамғарма харажатлари эса 7,8 трлн сўмга тенг бўлди. Энг кўп маблағ — жами 4,56 трлн сўм ижтимоий соҳа ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш соҳасига йўналтирилди.

12 август 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 32,2 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 232 нафарга ортиб, жами 32215 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Самарқанд, Бухоро, Сирдарё, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

12 август 2020, 09:54

Шерзод Шерматов коронавирусга чалинганини маълум қилди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирус инфекциясига чалинганини маълум қилди. Вазир ҳозирда уйда реабилитация даврини ўтаётганини ва яқин орада ишга қайтишини билдирди. Шунингдек, вазир касалликни қандай бошидан кечираётганини ва даволанишга доир ўзини маслаҳатлари билан бўлишди.

11 август 2020, 22:16

Камбағал ва ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш тизими жорий этилади. Бу тизим вилоят, туман (шаҳар) ва маҳаллалар даражасидаги касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари ҳамда нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ўз ичига олади.

11 август 2020, 20:44

Яна 160 мингта оила моддий ёрдам олади

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 160 мингта оила моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатидан («темир дафтар») чиқарилди. Улар ўрнига яна шунча янги оила киритилди ва уларга ҳам бир марталик моддий ёрдам тўланади.

11 август 2020, 19:57

Ўзбекистон Россия ва Хитой вакциналарини қўллаш имкониятларини ўрганмоқда

Ўзбекистонда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган COVID-19 га қарши вакциналардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилмоқда. Сешанба куни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцинани рўйхатдан ўтказди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг