14 август 2020, 10:39

Давлат бюджетидан 706 млрд сўм оптималлаштирилади

Коронавирусга қарши курашиш учун заҳира яратиш мақсадида 2020 йилдаги давлат бюджетидан 706 млрд сўм маблағни мақбуллаштириш таклиф этилди. Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларига режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши октябрь-декабрь ойлари учун тўхтатиб турилади.

14 август 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 33,5 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 238 нафарга ортиб, жами 33 561 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

14 август 2020, 00:55

Кун давомида 669 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 669 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 33,3 мингтага етди. Соғайганлар сони эса 27,2 мингдан ошди.

14 август 2020, 00:16

Ўзбекистон шаҳарларида кучсиз зилзила сезилди

Тожикистон ҳудудида содир бўлган 4,9 баллик зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди.

13 август 2020, 20:15

Тошкент чегараларини ўзгартириш режаси қайта кўриб чиқилади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудини ўзгартириш тўғрисидаги лойиҳани қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Учтепа ва Сергели туманлари ҳамда Улуғбек шаҳарчаси аҳолиси ушбу режалардан норози бўлган эди.

13 август 2020, 19:51

БМТ Ўзбекистон учун янги дастурни ишга туширади

БМТ тизимидаги агентликлар коронавирусдан зарар кўрганларга 1 млн долларлик янги дастур орқали ёрдам кўрсатади. Дастурда муҳожирлар ва уларнинг оилаларига, норасмий секторда ишлайдиган ишчиларга, можароли зоналардан қайтиб келган оилаларга, аёллар ва қизлар, шунингдек, гендер зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.

13 август 2020, 16:38

Коронавирус ва грипп қандай фарқ қилади?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси COVID-19 ва оддий грипп ўртасида қандай фарқлар борлигини тушунтириб берди. Ушбу икки касалликнинг яширин даврлари, йўтал кўринишлари ва бошқа аломатлари билан фарқ қилиши маълум қилинди.

13 август 2020, 15:06

Президент — тўйларда карантин қоидаларига риоя этилиши ҳақида

«Ўтган сафар, оилавий тадбирларни 30 киши иштирокида ўтказишга рухсат берганимизда, кўп жойларда, айниқса Тошкентда 70, 100, 150 кишигача тўпланди», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент тўй ва бошқа тадбирларни ўтказишда қоидаларга риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

13 август 2020, 14:22

ЕИ ва АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши санкциялар қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Европа Иттифоқи ва АҚШ Беларусда юз бераётган намойишлар иштирокчиларига зўравонликлар қўлланилаётгани сабабли мамлакат раҳбарларига қарши санкциялар қўлланилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Беларусь шаҳарларида эса аёллар қўлларида гул тутган ҳолда тинч намойишларни давом эттирмоқда. Улар сафига тиббиёт ходимлари ҳам қўшилди.

13 август 2020, 13:37

Кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади

Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш мақсадида республика бўйлаб ушбу фанларга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади. Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларни тайёрлаган профессор-ўқитувчилар рағбатлантирилиб, кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.

13 август 2020, 13:10

Хизмат автотранспортларига GPS-навигаторларини ўрнатиш таклиф этилмоқда

Транспорт вазирлиги расмий автомашиналарга GPS-навигаторлар ўрнатиш ва йиллик чеклов ўрнатиш таклиф этилмоқда.

13 август 2020, 11:33

Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди

Президент қарори билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади. Шунингдек, марказдаги хорижий тадқиқотчи ва изланувчилар учун Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди.

13 август 2020, 11:16 1

Карантинда сақлаш муддати 7 кунга қисқартилиши мумкин

Карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган ҳолда 7 кун этиб белгиланади. «Қизил», «сариқ» ва «яшил» рейслар рўйхати янгиланди.

13 август 2020, 10:32

Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 15 августдан Чорвоқ сув омборида чўмилиш ва кўнгилочар воситалар борасида барча чекловлар ечилиб, улардан фойдаланишга рухсат берилганини маълум қилди.

13 август 2020, 10:07

Коронавирус ҳолатлари 32,8 мингдан ошди

COVID-19 беморлари сони 183 нафарга ортиб, жами 32837 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

13 август 2020, 01:56

17 августдан масжидлар фаолиятига рухсат берилди

Ўзбекистонда 17 августдан бошлаб барча диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар фаолиятига рухсат берилди. Бунда карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши шарт. Жума намозини вақтинча адо этмаслик белгиланди.

13 август 2020, 01:37

Covid-19 кунлик статистикаси: 671 та янги ҳолат аниқланди, 1569 бемор соғайди

12 август куни Ўзбекистонда 671 та янги коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 32,5 мингдан ошди. Кун давомида 1569 нафар бемор соғайди.

12 август 2020, 23:55

Бобомурод Абдуллаев Бишкекда Ўзбекистон сўровига асосан қўлга олинди

Журналист Бобомурод Абдуллаев Бишкекда Ўзбекистон сўровига асосан қўлга олинди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси. Ҳозирда унинг экстрадицияси масаласи ҳал қилинмоқда.

12 август 2020, 20:00

Тошкентдаги 7 та туман тиббиёт бирлашмасига янги раҳбарлар тайинланди

Тошкентнинг еттита туманида тиббиёт бирлашмаларига янги раҳбарлар тайинланди.

12 август 2020, 19:43

Ҳудудларда «саноат кластерлари» ташкил этилади

Президент бош вазир ўринбосарига ҳар бир ҳудудда «саноат кластерлари» ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Хусусан, Наманганда тўқимачилик, Навоийда қурилиш материаллари, Тошкент вилоятида фармацевтика, пойтахтда электроника ва мебель бўйича «саноат кластерлари»ни ташкил этиш мумкинлиги таъкидланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг