Янгиликлар

8 апрель 2020, 17:34

Коронавирус ҳолатлари 545 тага етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 545 тага етди.

8 апрель 2020, 17:24

Учқудуқдаги конда шофирконликлар ниқобсиз ва рухсатномасиз олтин қазиётганда ушланди

26 нафар шофирконлик Учқудуқдаги олтин конида ноқонуний қазиш ишларини ўтказаётганда ушланди. Улар ниқобсиз бўлгани учун қўшимча жавобгарликка тортилди.

8 апрель 2020, 16:36

Карантинда ЙТҲ: 2 киши авария жойида вафот этди

Чироқчи туманида Nexia автомобилининг дарахтга бориб урилиши оқибатида икки киши ҳодиса жойида вафот этди, жароҳатланганлар ҳам бор.

8 апрель 2020, 15:58

Чет элдан қайтишни истамаганларнинг фуқароликдан чиқарилиши ҳақидаги хабар рад этилди

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга қайтишни истамаган шахслар мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

8 апрель 2020, 15:04

Ўзбекистонда электр энергияси ва газнинг улгуржи бозори ташкил этилади

Кузга қадар Газ-транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантириш дастурининг бош режаси ҳамда Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газнинг биржа савдолари асосидаги улгуржи бозорини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

8 апрель 2020, 14:38

Кредит таътиллари давомида фоиз ҳисобланиши давом этади — Марказий банк

Марказий банк кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам фоизлар ҳисобланишда давом этишини маълум қилди. Молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитларини белгиланган муддатларда сўндириш тавсия этилди.

8 апрель 2020, 13:41

2020 йилнинг энг бой аёллари — Forbes рўйхатида

Forbes 2020 йилнинг энг бой аёллари рўйхатини эълон қилди. Уни Walmart меросхўри Элис Уолтон бошқармоқда. Рўйхатдан 22 ёшли модель, Amazon асосчисининг собиқ рафиқаси ва бошқалар ҳам ўрин олган.

8 апрель 2020, 13:18

Тошкентда бир кунда 468 та автомобилнинг стикерсиз ҳаракатлангани аниқланди

Тошкентда ўтказилган рейдлар давомида бир кунда 468 та автомобилнинг стикерсиз ҳаракатлангани аниқланди, уларнинг 271 тасида автоуловлар жарима майдончасига жойлаштирилди.

8 апрель 2020, 12:48

ЕТТБ Ўзбекистон банкларига 220 млн доллар кредит линиялари ажратади

ЕТТБ коронавирус пандемиясининг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсирини юмшатишга 220 млн доллар ажратади. Вилоятлардаги коммунал корхоналар айланма маблағларини кўпайтириш учун яна 100 млн доллар ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

8 апрель 2020, 12:20

Ўзбекистон ва Россия пандемия шароитида иқтисодий ҳамкорлик дастурини тайёрламоқда

Ўзбекистон ва Россия коронавирус пандемияси таъсирини ҳисобга олган ҳолда янги иқтисодий ҳамкорлик дастурини тайёрлашни режалаштирмоқда.

8 апрель 2020, 12:15

Ўзбекистонда 60 мингдан ортиқ киши коронавирусга тест топширган

7 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда умумий 61 666 киши коронавирусга тест топширган.

8 апрель 2020, 11:57

Коронавирус яна 14 кишида аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 534 тага етди.

8 апрель 2020, 11:53

Коронавирус аниқланган бемор ўпка ва юрак етишмовчилигидан вафот этди

Коронавирус инфекцияси аниқланган 40 ёшли бемор ўпка ва юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этди.

8 апрель 2020, 00:45

Коронавирус ҳолатлари 520 тага етди

Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 520 тага етди.

7 апрель 2020, 23:42

Ўзбекистонда жамоат саломатлиги ва СЭН бўйича алоҳида ОТМ ташкил этилади

Ўзбекистонда жамоат саломатлиги ва санитария-эпидемиология назорати йўналишида алоҳида ОТМ ташкил этилади. Бундан ташқари, Россия ва Туркия университетларининг филиаллари ва клиникалари ҳам очилади.

7 апрель 2020, 22:30

Давлат гранти асосидаги қабул ҳудудий эҳтиёжга қараб белгиланади

2020−2021 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт соҳасидаги бакалавриатнинг «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Касбий таълим (даволаш иши)» йўналишлари бўйича давлат гранти асосида қабул квоталари туман ва шаҳарлар кесимида шакллантирилади.

7 апрель 2020, 22:21

Тиббиёт ОТМларида чет тилини билган талабалар стипендиясига қўшимча устама тўланади

Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга тиббиёт йўналиши талабаларининг стипендияларига қўшимча устама тўланади. Шунингдек, PhD ёки DSc даражасини олган шифокорлар ойлик маошларига ҳар ой МҲТЭКМнинг 15 бараваригача устама қўшилади.

7 апрель 2020, 22:06

Тиббиёт коллежлари негизида жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилади

47 та тиббиёт коллежи негизида Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилади. Техникум битирувчилари тиббиёт ОТМларига имтиҳонсиз қабул қилинади ва бакалаврнинг 2- босқичидан ўқишни давом эттиради.

7 апрель 2020, 19:26 1

Амир Темур ҳайкалидан коронавирус қачон кетишини сўраган ёшлар 15 суткага қамалди

Тошкентда Амир Темур ҳайкалидан коронавирус қачон кетишини сўраб, ўз ҳаракатларини видеога олган бир қиз ва икки йигитга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

7 апрель 2020, 18:41

Forbes 2020 йилнинг энг бой инсонларини эълон қилди

Forbes журнали дунё бўйлаб 2020 йилнинг энг бой инсонларини эълон қилди. Amazon асосчиси Жефф Безос кетма-кет учинчи йил энг юқори ўринни эгаллади. Безос бир йил ичида 18 млрд доллар йўқотган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг