Янгиликлар

21 март 2020, 13:39

Хорижий фуқароларнинг визаси 5 майга қадар узайтирилади

Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий фуқароларнинг визаси автомат равишда 5 майга қадар узайтирилади.

21 март 2020, 12:43 1

Ўзбекистонда коронавирус бўйича сайт ишга туширилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятни ёритиб бориш учун расмий сайтни ишга туширди. Сайтда ҳар кунлик ҳисобот, инфекциядан ҳимояланиш учун тавсиялар ва зарур маълумотлар эълон қилинади.

21 март 2020, 12:25

Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни орден билан мукофотлади

Ўзбекистон президенти фармони билан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

21 март 2020, 11:56 1

COVID-19 аниқланган ҳолатлар 37 тага етди — ССВ

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган ҳолатлар 37 тага етди.

20 март 2020, 23:32

Президент хориждаги Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича кўрсатма берди

21−26 март кунлари Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш учун чартер рейслар амалга оширилади.

20 март 2020, 23:02 2

Каримовни судга берган Чўян Маматқулов тўлиқ оқланди

Суд 2005 йилда Ўзбекистоннинг биринчи президентини судга берган Чўян Маматқуловни тўлиқ оқлади. Ҳуқуқ ҳимоячиси конституцион тузумга тажовуз қилиш, фирибгарлик, одам ўғрилаш ва бошқа жиноятларда айбланган эди.

20 март 2020, 21:58

Бухоро ва Қашқадарёда газ портлаши: уч киши ўлди, 9 киши жароҳатланди

Бухорода Nexia 3 автомобилига ўрнатилган газ баллони портлашидан уч киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди. Қашқадарёда эса сомсахонадаги газ баллони портлаши натижасида етти киши, жумладан, тўрт мижоз жароҳат олди.

20 март 2020, 21:31

Тўй, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тақиқланди

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши тақиқланди. Шунингдек, кўнгилочар объектлар, жумладан, чойхона ва ошхоналар фаолияти тўхтатилади.

20 март 2020, 18:29

Ўзбекистон бош санитар врачи корнавирусга оид саволларга жавоб берди

Ўзбекистон бош санитар врачи Баҳром Алматов коронавирус бўйича мамлакатдаги вазият, ушбу инфекциянинг олдини олиш ва бошқа саволларга жавоб берди.

20 март 2020, 16:55

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 38-ўринни эгаллади

World Happiness Report ҳисоботига кўра, Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида уч поғонага кўтарилиб, 38-ўринни эгаллади. Тошкент — аҳолиси энг оптимист шаҳар бўлди.

20 март 2020, 16:05

Актриса Ойбарчин Бакирова оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти Ойбарчин Бакирова 70 ёшида оламдан ўтди.

20 март 2020, 15:57 2

Тошкентда ер нархининг минимал қийматлари белгиланди

Тошкент ҳокими қарори билан пойтахтда бўш турган ер участкаларининг бошланғич нархлари белгиланди.

20 март 2020, 15:37

Наврўз куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

21 март куни қарийб бутун мамлакат бўйлаб ёмғир ёғиши, шамол тезлигининг кучайиши ва ҳаво ҳароратининг +18 даражагача тушиши кутилмоқда.

20 март 2020, 14:21

Академик лицей ўқувчилари учун теледарслар бошланди

UzReport телеканалида академик лицей ўқувчилари учун география, математика ва физика фанларидан теледарслар бошланди.

20 март 2020, 13:57

Мудофаа вазирлиги фуқаролардан Шон-шараф музейи учун экспонатларни қабул қилмоқда

Фуқаролар Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига очилаётган Шон-шараф музейини ташкил этишда қатнашишлари мумкин. Мудофаа вазирлиги музей учун экспонат ва материаллар қабул қилмоқда.

20 март 2020, 12:36 1

Коронавирус яна 10 кишида тасдиқланди (жами — 33 киши)

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган сони 33 нафарга етди. Коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган 9 кишида вирус аниқланди.

20 март 2020, 11:36

Бир кун давомида Ўзбекистонда коронавирусга янги чалинганлар қайд этилмади

20 март эрталаб ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони ўзгаришсиз (23 нафар) қолди.

20 март 2020, 11:04

Халқаро йўловчи ташувлари 40 кунга тўхтатилди

Халқаро йўналишлар бўйича автобус, темир йўл ва ҳаво транспортида йўловчи ташиш 40 кунга тўхтатилди.

20 март 2020, 10:51

АТ ва коммуникациялар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамшид Эгамбердиев АТ ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари этиб тайинланди. У инвестициялар ва молия масалаларига жавоб беради.

19 март 2020, 20:10

Коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатишга қаратилган жамғарма ташкил этилади

Президент фармони билан коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатишга қаратилган Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, давлат бюджетидан 10 трлн сўм ажратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг