Янгиликлар

4 май 2021, 09:15

Президент Олимпиадага тайёргарликни қониқарсиз деб баҳолади

Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни танқид қилди. У йўлланмалар сонини ошириш учун спортчилар ва уларнинг жамоаларини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

4 май 2021, 09:03

Тошкентда 35 та ОТМ, 132 та мактаб ва 22 та болалар боғчаси карантинга ёпилди

2 май ҳолатига кўра Тошкентда 35 та ОТМ, 132 та мактаб ва 22 та болалар боғчаси, шунингдек, бир қатор таълим ва тиббиёт муассасалари, хизмат кўрсатиш объектлари икки ҳафтага карантинга ёпилди.

4 май 2021, 08:09

Қонли йўллар: Уч ойда қарийб 400 киши ЙТҲларда ҳалок бўлди

Биринчи чоракда Ўзбекистонда 1491 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 394 киши вафот этди, 1168 киши жароҳатланди.

3 май 2021, 21:01

Жаҳон янгиликлари дайжести

Aрманистон парламентининг Никол Пашинянни бош вазир лавозимига сайламагани, Саудия Aрабистонининг 17 майдан бошлаб чегараларни очаётгани, Венесуэлада амалдорларга нафақаларнинг криптовалютада берилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

3 май 2021, 20:48 1

Қибрайдаги янги боғ ҳудуди Тошкент таркибига ўтказилади — президент

Қибрай туманидаги янги боғ ҳудуди Тошкент таркибига ўтказилади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Унинг сўзларига кўра, 3−4 йил ичида пойтахтда улкан қурилиш ишлари олиб борилди ва эндиликда буни тўхтатиб, шаҳар ташқарисига чиқариш керак.

3 май 2021, 17:54 1

«Солиқ ва банк — иқтисодиётимиз учун катта тўсиқ» — Шавкат Мирзиёев

Президент вилоятлар ҳокимларига ҳафтада бир марта банк ва солиқ органлари раҳбарлари билан шахсан суҳбатлашиб, улар фаолиятига баҳо беришни топширди. Шавкат Мирзиёев банк ва солиқ идораларини иқтисодиётимиз учун катта тўсиқ деди. У «халқимизга ўзимиз хизмат кўрсатишни ўрганишимиз» учун банкларнинг чет эллик инвесторлар томонидан хусусийлаштирилишига рухсат бермаётганини таъкидлади.

3 май 2021, 17:07

Фарғонада Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди

Бувайда туманида Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди.

3 май 2021, 16:52

24 та туман қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослашади

Ўзбекистоннинг 24 та тумани қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Ушбу соҳада 5 млрд долларлик 1000 дан зиёд янги лойиҳалар шакллантирилди. Янги турдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тадбиркорларга 15 миллиард сўмгача кафиллик берилади.

3 май 2021, 16:21

Долларнинг расмий курси деярли ўзгармади

Долларнинг расмий курси 50 тийинга арзонлади ва жами 10 522 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

3 май 2021, 15:40

2020 йилда Facebook, Google ва Apple компаниялари Ўзбекистонда қанча солиқ тўлашди?

2020 йилда Facebook томонидан Ўзбекистонда деярли 6 млрд сўм солиқ тўланган. Шунингдек, Google — 3,4 млрд сўм, Apple — 1,9 млрд сўм қўшилган қиймат солиғини тўлаган.

3 май 2021, 15:09

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам юборди

Туркияда COVID-19 инфекциясининг тарқалиши олдини олиш учун Ўзбекистондан бир марталик респиратор Ecos N 95 тиббий ниқоблари инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилди.

3 май 2021, 14:52

Фарғона НҚИЗ яна сотувга қўйилди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи яна савдога чиқарилди. 2019 йилда ФНҚИЗни Индонезиянинг PT Trans Asia Resources компанияси сотиб олмоқчи бўлган, бироқ келишув амалга ошмаган ва бошқарув Jizzakh Petroleum компаниясига берилган эди. ФНҚИЗ Ўзбекистондаги иккинчи йирик нефтни қайта ишлаш заводи бўлиб, йиллик соф фойдаси 19 млн долларни ташкил этади.

3 май 2021, 14:12

Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ёғингарчиликлар кузатилади

Ҳафта давомида айрим вилоятларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Каспий денгизининг жанубидан нам ва деярли салқин ҳаво кириб келиши оқибатида республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди.

3 май 2021, 13:48

Яқин кунларда Ўзбекистонга ДИИҲБнинг сайлов бўйича дастлабки миссияси келади

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўзининг президент сайловларига тааллуқли дастлабки миссиясини яқин ҳафталар ичида юбориши кутилмоқда. Мазкур ташрифдан мақсад — сайловолди вазият ва унга тайёргарлик жараёнларини ўрганишдан иборат. Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ҳисоботи асосида сайловда қатнашадиган экспертлар, узоқ ва қисқа муддатлари кузатувчилар сони аниқ бўлади.

3 май 2021, 13:32

Uzbekistan Airways 17 та самолётини сотади ва Boeing’ларни Airbus’ларга алмаштиради

Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётлар паркини бирлаштириш доирасида бир нечта Boeing авиалайнерларини лизинг берувчига қайтариб, Airbus самолётларини қабул қилиб олишни режалаштирмоқда. 1999−2013 йилларда ишлаб чиқарилган 17 та самолёт эса сотувга қўйилди.

3 май 2021, 13:06

Қирғизистон ва Тожикистон ўз қўшинларини чегарадан олиб чиқишни якунладилар

Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати қўшинларни чегарадан олиб чиқишни якунлади. Қуролли тўқнашув натижасида ҳар икки томондан 50 киши ҳалок бўлди, 250 дан ортиқ киши жабрланди, уйлар, дўконлар ва мактаблар вайрон бўлди.

3 май 2021, 12:29

Тошкентда автобус бекатда турган икки пиёдани уриб юборди

Тошкентда йўловчи автобуси бекат ёнида турган икки пиёдани уриб юборди. Енгил тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

3 май 2021, 11:48

Асакада банк ходимлари 158 фуқаронинг пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилди

Асака туманидаги «Халқ банки» филиали ходимлари 158 нафар фуқаронинг жами 90,3 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилган. Бундан ташқари, банк филиали собиқ раҳбари ва бошқалар кредит маблағини тўлиқ сўндириш учун тўланган 58 млн сўмни банкка кирим қилмасдан ўзлаштирганлиги аниқланган.

3 май 2021, 11:02

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектори ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Токио Олимпиадасига спортчиларни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилиш бўлиши кўзда тутилган.

3 май 2021, 11:00

«Дарё бўйидаги Сеул шаҳарчаси» — келажагингиз учун жозибадор сармоя

Seoul Riverside турар-жой мажмуаси — бу шахсий вақти, шунингдек, қулайлик ва жимжитликни қадрловчилар учун ҳақиқий топилма. Сиз ҳам ушбу турар-жой мажмуасидаги уйлардан бирининг эгасига айланинг ва барча қулайликларга эга бўлинг (Реклама ҳуқуқлари асосида).


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг