Янгиликлар

25 сентябрь 2017, 14:31

Кўча ва йўлларни кўкаламзорлаштириш дастури қабул қилинди

2021 йилга қадар автомобиль йўллари бўйлаб 1,6 миллиондан зиёд дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилади.

25 сентябрь 2017, 11:33

1 октябрдан пахта терими тарифи 500 сўм/кг этиб белгиланди

1 октябрдан қўлда терилган 1 кг пахта тарифи 450 сўмдан 500 сўмга оширилади.

23 сентябрь 2017, 11:08

Ўзбекистон Самарқандда инсон ҳуқуқлари бўйича форум ўтказишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Президенти Самарқандда инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказишни таклиф қилди.

23 сентябрь 2017, 10:01

Курашнинг Осиё ўйинлари дастурига киритилгани расман эълон қилинди

Кураш XVIII Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеясида эълон қилинди.

23 сентябрь 2017, 09:53 3

Видео, фото: Пойтахт талабалари пахта теримидан қайтмоқда

«Газета.uz» мухбири пойтахт вокзалида пахта теримидан қайтаётган талабалар билан учрашди.

22 сентябрь 2017, 17:32

Шавкат Мирзиёев Мексика раҳбарига ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти вайронкор зилзила натижасида инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Мексика Президентига ҳамдардлик йўллади.

22 сентябрь 2017, 12:35

«Кечаси 3 да қўнғироқ қилиб, уйга қайтишимизни айтишди»

ОТМлар талабалари, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари пахта майдонларидан қайтишмоқда.

22 сентябрь 2017, 12:11

«Яшнобод» технопарки «Янгиобод» бозори ҳудудига жойлаштирилади

«Яшнобод» технопарки резиденти мақомини олиш учун инновацион ишланмаларни саралаш бошланди. Технопарк «Янгиобод» бозори ҳудудида ташкил этилади.

22 сентябрь 2017, 10:50

ФИФА Ўзбекистон футбол федерациясига 5 млн доллар тақдим этади

Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Цюрихда ФИФА раҳбари Жанни Инфантино билан учрашди.

22 сентябрь 2017, 10:20

Муборак ГҚИЗнинг уч ишчиси газдан заҳарланишдан вафот этди

Муборак газни қайта ишлаш заводининг уч ишчиси газдан заҳарланиб вафот этди. Яна бир киши шифохонага ётқизилган.

22 сентябрь 2017, 09:00

Totus тобора кенгаймоқда

Totus фаст-фуд бренди Самарқандда учинчи филиалини ҳам ишга туширди.

21 сентябрь 2017, 21:05

Қор қоплони яшайдиган ҳудудларни сақлаш бўйича лойиҳа ишга тушди

2017−2022 йилларда Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олой тоғларининг Ўзбекистон ҳудудидаги қисмида қор қоплони ландшафтларини сақлаш бўйича лойиҳа ишга тушди.

21 сентябрь 2017, 19:31

Декабрдан буён 800 нафардан зиёд кишига фуқаролик берилди

Ўтган йилнинг декабридан буён Президентнинг еттита фармони билан 835 киши фуқароликка қабул қилинди.

21 сентябрь 2017, 18:57

Ўзбекистон-Америка бизнес форумида 2,6 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланди

Нью-Йоркда Ўзбекистон Президенти ташрифи доирасида Ўзбекистон-АҚШ бизнес форуми бўлиб ўтди.

21 сентябрь 2017, 17:51

Қаршида EVOS филиали очилди

Қаршидаги иккинчи филиал очилиши: бир метрлик шаурма, «лавашхўрлар» баҳси, қизиқарли томошалар.

21 сентябрь 2017, 11:09

Қирғизистон билан чегарадаги «Косонсой» пости қайта очилди

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги «Косонсой» чегара-божхона пости фаолияти қайта йўлга қўйилди.

21 сентябрь 2017, 10:10

Нью-Йоркда «Ўзтрейд» савдо уйи очилди

Нью-Йоркда доимий фаолият кўрсатувчи Ўзбекистон маҳсулотлари шоуруми бўлган савдо уйи очилди.

21 сентябрь 2017, 09:53

Ўзбекистон делегацияси АҚШдаги Кремний водийсида учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон делегацияси Кремний водийсида HP Tech Ventures, Cisco, Facebook ва бошқа компаниялар вакиллари билан учрашди.

21 сентябрь 2017, 09:23

Президент АҚШдаги ватандошларни Ўзбекистонга ёрдам беришга чақирди

Шавкат Мирзиёев АҚШда ватандошлар билан учрашувда уларни Ўзбекистонга таклиф қилиб, қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама рағбатлантиришга ваъда берди.

20 сентябрь 2017, 17:11

Мессенжер контенти божхонада ушланиб қолишга сабаб бўлди

Божхонада ушланган поезд йўловчилари смартфонларининг «Telegram» папкасида Ўзбекистонга олиб кириш тақиқланган фото ва видеофайллар борлиги аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг