5 октябр 2020, 19:26

Uzbekistan Airways лоукостер яратиш режаларини қайта кўриб чиқди

Uzbekistan Airways 2018 йил февралида ташкил этилиши эълон қилинган лоукостер ташкил этиш режасидан вақтинча воз кечди. Компания раиси ўринбосари в. б. Умид Ҳусанов тариф сиёсати қайта кўриб чиқилгани, унинг натижалари пандемиядан кейин ошкор қилиниши ҳақида ҳам хабар берди.

5 октябр 2020, 18:54

Камчаткада денгиз жониворларининг оммавий ўлиш ҳолати кузатилди

Тинч океанининг Камчатка ўлкаси қирғоқларида денгиз жониворларининг оммавий ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилди. Greenpeace буни экологик фалокат деб атади. Ўлка расмийлари содир бўлган воқеанинг учта версиясини, шу жумладан техноген ифлосланишни кўриб чиқмоқда.

5 октябр 2020, 16:43

Ҳафта давомида ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда

Яқин кунларда республикага Уралдан совуқ ҳаво оқими кириши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 15−20 даражагача пасаяди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

5 октябр 2020, 16:00

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинди

Физиология ва тиббиёт соҳаси бўйича Нобель мукофоти гепатит С вирусини кашф этган Ҳарви Альтер, Майкл Хоутон ва Чарльз Райсга топширилди.

5 октябр 2020, 15:57

Фаолияти қониқарсиз деб топилган ҳокимлар халқдан узр сўрашди

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича «қониқарсиз» баҳоланган ҳокимлар ва туманлар сектор раҳбарлари аҳолидан кечирим сўраб, вазиятни тўғирлашга ваъда беришди. Жами 33 та туман ва шаҳарлар «қизил» ҳудуд деб топилди. Касби, Томди, Конимех ва бошқа туманларнинг раҳбарлари биринчи бўлиб узр сўрашди.

5 октябр 2020, 14:50

Наманганда банк ходимлари мажбурий пахта теримига жалб қилингани ўрганилмоқда (янгиланди)

Меҳнат вазирлиги Наманганда банк ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда. Ижтимоий тармоқларда банк муассасаларининг 1400 дан зиёд ходимлари пахта теримига мажбурий жалб қилингани ҳақида хабар берилган эди.

5 октябр 2020, 14:04

Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳокимлар билан келишилган ҳолда тайинланади

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилиб, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди. Соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбари ҳокимлар билан келишилган ҳолда лавозимларига тайинланади.

5 октябр 2020, 13:56

6,5 млрд сўмга қурилган кўприкни таъмирлаш учун 9,6 млрд сўм ажратилади

Сурхондарё вилоятида 6,5 млрд сўмга қурилган ва бир ярим йилдан сўнг қулаб тушган кўприк 9,6 млрд сўмга таъмирланади. Кўприкнинг қулашига табиий офат сабабчи қилиб кўрсатилди.

5 октябр 2020, 12:46

Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди

Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўринлар учун курашган 16 партиядан атиги 4 таси парламентга кира олди. Аҳолининг сайловда иштирок этиш кўрсаткичи 56,2 фоизни ташкил этди.

5 октябр 2020, 12:23

Энг юқори балл тўплаган абитуриентлар «бюджет»га ўтказилди

ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган абитуриентлар «бюджет»га ўтказилди. Республика ва халқаро танловлар ғолиблари учун қўшимча грант ўринлари ажратилмоқда.

5 октябр 2020, 12:14

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 18 сўмга қимматлаб, жами 10 339 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

5 октябр 2020, 11:10

Самарқандда ЙТҲ да 3 киши вафот этди, яна 2 киши жароҳатланди

Самарқанд вилоятида Tacuma автомобили ҳайдовчиси йўл ўртасидаги бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида 3 нафар шахс вафот этди яна 2 нафари шифохонага ётқизилди.

5 октябр 2020, 10:50

«Қадр-қиммат ва ҳуқуқлар» дастурининг якунлари муҳокама қилинди

USAID, ХМТ ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ томонидан амалга оширилган «Қадр-қиммат ва ҳуқуқлар» дастури доирасида 1700 дан ортиқ одам савдоси жабрдийдалари Ўзбекистонга қайтиб келиб, реинтеграция ёрдамини олишди. Бундан ташқари, 95 мингдан ортиқ фуқарога одам савдоси хатарлари бўйича маслаҳатлар берилди.

5 октябр 2020, 09:29

Тошкентда янги тартиб бўйича иссиқлик таъминоти тарифлари белгиланди

Навбатдаги иситиш мавсумидан бошлаб иссиқлик таъминоти тўловининг янги тартиблари кучга киради. Тошкентдаги тариф иситиш даврида 1 кв. м иситилаётган майдон учун 142 сўмни ташкил этади.

3 октябр 2020, 23:48

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 58 мингдан ошди

3 октябрь куни Ўзбекистонда 462 кишининг коронавирусга чалингани тасдиқланиб, жами ҳолатлар сони 58 мингдан ошди.

3 октябр 2020, 10:30

Уйда тайёрлаймиз: кузги пишириқлар

Кузнинг энг мазали, хушбўй ва ноодатий пишириқлари рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.

2 октябр 2020, 23:55

Кун давомида 486 кишида коронавирус тасдиқланди, 501 киши соғайди

2 октябрь куни Ўзбекистонда 486 кишининг коронавирус инфекциясини юқтириб олгани тасдиғини топди ва умумий кўрсаткич 57776 тага етди.

2 октябр 2020, 21:34

ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистоннинг ЯИМ бўйича прогнозини пасайтирди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки бу йил Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2 фоизга қисқаришини кутмоқда. 2021 йилда иқтисодий ўсиш прогнози 6,5%дан 4,5%гача пасайтирилди.

2 октябр 2020, 19:23

Қорақалпоғистондаги корхоналар солиқ ва божхона имтиёзларига эга бўлади

Қорақалпоғистондаги 16 та туманнинг ҳар бирида 2 тадан фаолият тури ўзига хос «ўсиш нуқта"си этиб белгиланди. Ушбу фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари уч йил муддатга бир қатор солиқларни тўлашдан озод этилди.

2 октябр 2020, 18:57

Молия вазирлигининг бир қатор функциялари Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилади

Президент қарори билан Молия вазирлигининг бир қатор функциялари Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилди. Шунингдек, солиқ маслаҳатчилари ваколатлари кенгайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг