6 октябр 2020, 23:23

Қирғизистонда парламент спикери ва бош вазир истеъфога чиқди

Қирғизистонда Жогорку Кенеш спикери ва бош вазир ўзгарди. Мухолифатчи депутат Миктибек Абдилдаев парламент спикери этиб сайланди, яқинда қамоқдан озод қилинган Садир Жапаров эса ҳукумат раҳбари в. б. бўлди. Президент Сооронбай Жээнбеков қонуний президент эканлигини маълум қилди.

6 октябр 2020, 22:41

Ўзбекистон Қирғизистондаги вазият тез орада барқарорлашувига умид қилади — ТИВ

Қирғизистонда юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистонда жиддий ташвиш уйғотмоқда. Ўзбекистон вазият тез орада барқарорлашувига умид қилмоқда.

6 октябр 2020, 21:57

Ҳар бир аҳоли пункти тезкор интернетга уланиш имкониятига эга бўлади

2022 йил якунига қадар ҳар бир аҳоли пункти 10 Мбит/с дан кам бўлмаган маълумотларни узатиш тезлигидаги Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади.

6 октябр 2020, 21:09

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар рўйхати қайта кўриб чиқилмоқда

Давлат тест маркази ҳарбий тавсияномаларга эга абитуриентлар рўйхати қайтадан кўриб чиқилишини маълум қилди. Аввалроқ тест натижаларидан норози бўлган ёшлар марказ биноси олдига йиғилган эди.

6 октябр 2020, 20:12

Мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади

2021 йил 1 августдан давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади.

6 октябр 2020, 19:18

Рақобат мавжуд эмаслиги сабабли авиаташувчи ривожланишни хоҳламаяпти — Сенат

Uzbekistan Airways рақобат муҳити йўқлиги сабабли компания самарадорлигини оширишни хоҳламаяпти. Сўнгги 10 йил давомида авиаташувчи парвозлар сонини атиги 15 фоизга оширди.

6 октябр 2020, 18:42

Шофиркон тумани ҳокими халқдан узр сўради

Ҳоким Шукрулла Ҳакимов Шофиркон тумани кўрсаткичлари «қониқарсиз» деб баҳолангани сабабли халқдан узр сўради ва йил охиригача вазиятни тўғирлаб, келаси йил туманни «яхши» деб баҳоланувчи даражага олиб чиқишга ваъда берди. Daryo нашри унинг нутқи вақтида айрим тингловчиларнинг мудраётганига эътибор қаратди.

6 октябр 2020, 17:50

Roodell раҳбари — янги KIA моделлари, «Ўзавтосаноат» билан ҳамкорлик ва бошқалар ҳақида

Ўзбекистонда янги KIA моделлари — Seltos ва K5 тақдимоти бўлиб ўтди (фото). Roodell бош директори Дониёр Давлатёров Ўзбекистон учун эксклюзив тақдим этилаётган моделлар сафини кенгайтириш, шунингдек, «Ўзавтосаноат» билан ҳамкорликнинг мураккабликлари ҳақида сўзлаб берди.

6 октябр 2020, 16:59

Физика бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинди

Швеция Қироллик Фанлар академияси томонидан физика бўйича Нобель мукофоти Рожер Пенроуз, Рейнхард Генцель ва Андреа Гезга қора туйнуклар борасида олиб борган тадқиқотлари учун топширилди.

6 октябр 2020, 15:28

Паркент тумани ҳокимининг Captiva сотиб олиш тўғрисидаги қарори бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Паркент тумани ҳокимлиги Captiva автомашинасини ҳокимнинг ўғли муассислар рўйхатида бўлган компаниядан сотиб олиб, давлат харидлари тўғрисидаги қонун талабларини бузганини маълум қилди. Автомобиль сотиб олиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди. Тошкент вилояти прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.

6 октябр 2020, 14:57 2

Ўзбекистон Қирғизистондан киришни чеклади (аниқлик киритилди)

6 октаябрдан бошлаб Бишкекдаги тартибсизликлар манзарасида Ўзбекистон Қирғизистондан киришга чекловлар қўйди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари. Юк ташиш чекловларсиз амалга оширилмоқда. Ўзбекистон томони эса чекловлар йўқлигини эълон қилди.

6 октябр 2020, 14:08

Қирғизистон МСК парламент сайловларида овоз бериш натижаларини бекор қилди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 4 октябрда бўлиб ўтган Жогорку кенеш сайловларидаги овоз бериш натижаларини ҳақиқий эмас деб топди. 5 октябрда минглаб фуқаролар норозилик намойишига чиқиб, натижаларни бекор қилишни талаб қилган эди.

6 октябр 2020, 13:57

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг учта ҳудудида сезилди

6 октябрь куни Қирғизистонда 4,5 магнитудалик зилзила содир бўлиб, унинг таъсири Наманган, Андижон ва Фарғона ҳудудларида ҳам сезилди.

6 октябр 2020, 13:46 1

«Сардоба иши» бўйича 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

«Сардоба иши» бўйича бугунги кунда 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчиларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

6 октябр 2020, 13:05

Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятида Nexia автомашинасининг йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

6 октябр 2020, 12:39

Бишкекда намойишчилар Оқ уйни эгаллаб олди

Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган минглаб фуқаролар намойиш ўтказди. Улар Оқ уй, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биноларини эгаллаб олди ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевни озод қилди. Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков сиёсий кучларни ақл билан иш кўришга чақирди ва овоз бериш натижалари бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтди.

6 октябр 2020, 11:48

ДТМ биноси олдида натижалардан норози бўлган абитуриентлар тўпланишди

Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган абитуриентлар Давлат тест маркази биноси олдида тўпланишди. Натижалар ҳисобланганда, уларнинг ҳарбий хизмат имтиёзлари ҳисобга олинмаган.

5 октябр 2020, 23:08

«Депутатлар сўровчи эмас, талаб қилувчи бўлиши керак» — Танзила Нарбаева

Сенат раҳбари Танзила Нарбаева Наманганга сафари вақтида туман ҳокимларини «яхши» рейтинг баҳоларини олган ҳудудлардан ўрнак олишга, депутатларни эса янада талабчан бўлишга чақирди.

5 октябр 2020, 20:25

Ўзбекистонда жўнатмаларни онлайн кузатиш тизими жорий этилади

Туманларда якуний манзилга етказиш тизими тажрибадан ўтказилиб, 2021 йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этилади. Президент бунинг учун жўнатмаларни қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатувчи автоматлашган ахборот тизимини ишга тушириш кераклигини таъкидлади.

5 октябр 2020, 19:26

Uzbekistan Airways лоукостер яратиш режаларини қайта кўриб чиқди

Uzbekistan Airways 2018 йил февралида ташкил этилиши эълон қилинган лоукостер ташкил этиш режасидан вақтинча воз кечди. Компания раиси ўринбосари в. б. Умид Ҳусанов тариф сиёсати қайта кўриб чиқилгани, унинг натижалари пандемиядан кейин ошкор қилиниши ҳақида ҳам хабар берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг