Янгиликлар

8 июл 2020, 15:53

«Стационарларда ётоқ-жойлар қолмади» — Хабибулла Оқилов

Шифохоналарда COVID-19 билан оғриган беморлар учун мўлжалланган ётоқ-жойлар қолмади. Агар кунига 1000 та ҳолат аниқланса, соғлиқни сақлаш тизими бутунлай қулайди, деди коронавирусга қарши курашиш штаби вакили Хабибулла Оқилов.

8 июл 2020, 14:09

«Тўртта тўйда 110 та касалланган аниқланди» — Соғлиқни сақлаш вазири

Коронавирус беморлари орасида ўлим сонининг ошишига 50 фоиз ҳолатларда шифокорларга кеч мурожаат қилганлик сабаб бўлмоқда, дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазири. Алишер Шодмонов аломатларсиз беморларни уйда даволаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими коронавируснинг иккинчи тўлқинига қанчалик тайёр эканлиги тўғрисидаги масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.

8 июл 2020, 13:38

Талабалар турар-жойлари карантинда сақлаш жойларига айлантирилади

Юқори Чирчиқ туманида жойлашган карантин мажмуасида сақланаётган шахслар уй карантинига ҳамда ОТМ ва касб-ҳунар коллежларининг талабалар турар-жойлари базасида ташкил этилган карантинда сақлаш жойларига ўтказилади. Олий таълим вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган карантинда сақлаш инфратузилмасига эга ОТМ ва коллежлар рўйхатини тузиб чиқади.

8 июл 2020, 13:06

Саноат ва йирик қурилиш объектлари тўлиқ карантинга олинади

Саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятиини давом эттириш учун шартлар белгиланди. Уларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олинади.

8 июл 2020, 12:50

Ўзбекистонда карантин чекловлари кучайтирилди

10 июлдан 1 августга қадар Ўзбекистонда карантин чекловлари кучайтирилади. Республика ҳудудида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Давлат органлари ва ташкилотларнинг меҳнат фаолияти максимал даражада масофадан туриб ташкил этилади. Парклар, буюм бозорлари, спорт заллари, умумий овқатланиш объектлари фаолияти тўхтатилади. Халқаро авиақатновлар икки бараварга қисқартирилади.

8 июл 2020, 12:17

Андижонда «масъулиятсиз» раҳбарлар кўкрак нишонлари билан белгиланди

Андижон вилояти раҳбарларига иш натижаларига қараб «масъулиятсиз раҳбар» ва «масъулиятли раҳбар» сўзлари ёзилган нишонлар берилди. Бу иш Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан амалга оширилди.

8 июл 2020, 11:06

Бразилия президентида коронавирус тасдиқланди

Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг коронавирусга топширган тест натижалари ижобий чиқди. У уйдан туриб ўз иш фаолиятини давом эттиради.

8 июл 2020, 10:02

Коронавирус беморлари сони 10800 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 168 нафарга ортиб, жами 10838 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 161 нафари Қашқадарё вилоятида ва 7 нафари Наманган вилоятида қайд этилди. Шундан 38 нафари аҳоли орасида.

8 июл 2020, 09:58

Тошкентлик 64 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 64 ёшли тошкентлик бемор (аёл) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 41 нафарга етди.

8 июл 2020, 09:39

Тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Бухоро вилоятида тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилган. ЙТҲ натижасида тез тиббий ёрдам автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этишган.

7 июл 2020, 19:51

«Ғафур Ғулом боғининг ўрнида қурилиш бўлиши ҳақидаги қўрқувлар асоссиз» — Тошкент ҳокимлиги

Тошкент ҳокимлиги яна бир бор Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи фуқаролар дам олиш жойи сифатида яшил зона бўлиб қолишини таъкидлади. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда унинг ўрнида турар-жой мажмуаси ёки бизнес-марказ қурилади, деган гап-сўзлар тарқалган эди.

7 июл 2020, 18:34

«Ўзсаноатқурилишбанк» Навоий филиали раҳбари ўринбосари вафот этди

Навоийда «Ўзсаноатқурилишбанк» филиали бошқарувчиси ўринбосари Х. Ш. вафот этди. Унда коронавирус аниқланган эди.

7 июл 2020, 18:18

Сергелида умумхалқ хайрия ҳашари маблағлари талон-тарож қилинди

«Маҳалла» жамғармасининг Сергели бўлими мансабдор шахслари умумхалқ хайрия ҳашари ҳисобидан келиб тушган 95,8 млн сўмни талон-тарож қилгани аниқланди. Уларга қарши жиноят иши қўзғатилди.

7 июл 2020, 18:01

Яна 128 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 10587)

Коронавирус ҳолатлари 128 тага кўпайиб, жами 10587 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 112 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Қорақалпоғистонда, 2 нафардан Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шундан 34 нафари аҳоли орасида қайд этилди.

7 июл 2020, 17:55

Фарғона Боткенга коронавирус тестлари ва тиббий ускуналар тақдим этди

Фарғона вилояти Қирғизистоннинг Боткен вилоятига коронавирус тестлари ва тиббий асбоб-ускуналарни ўз ичига олган гуманитар ёрдам юборди.

7 июл 2020, 17:51

Тошкентлик 79 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 79 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Таъкидланишича, у шифокорларга мурожаат қилмасдан бир ҳафта давомида уйида даволанган. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 39 нафарга етди.

7 июл 2020, 17:21

Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги савдо айланмаси 2,7 млрд долларни ташкил этди

2019 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо айланмаси ўтган 5 йил давомида энг юқори натижа — 2,7 млрд долларни ташкил этди. 6−7 июль кунлари Ўзбекистон делегациясининг Сеулга амалий ташрифи давомида янги келишувларга эришилди.

7 июл 2020, 17:08

Спорт тарихидаги рекорд шартнома имзоланди — 10 йилга 503 млн доллар

Американча футбол жамоаси «Канзас-Сити Чифс» аъзоси Патрик Махоумс спорт тарихидаги энг йирик шартномани имзолади. Шартнома қиймати 503 млн доллар бўлиб, 10 йил муддатга тузилди.

7 июл 2020, 17:04

Жиззахда карантин талаблари кучайтирилади — тадбирлар рўйхати

Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар сони ортиб бораётгани сабабли Жиззах шаҳрида карантин чоралари кучайтирилади. Хусусан, шаҳарга кириш ва чиқишда кўшимча постлар ташкил этилади, автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши чекланади.

7 июл 2020, 14:49

Жиззах шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди

Жиззахда шаҳар ҳокимлиги ходимида коронавирус аниқлангани сабабли ҳокимлик биноси карантинга олинган. Айни пайтда ҳокимлик ходимлари ўз ишларини масофадан туриб давом эттиришмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг