Янгиликлар

13 ноябр 2019, 15:53

Ўзбекистон Туркия билан соддалаштирилган божхона йўлагини ташкил этишни тезлаштирмоқчи

Ўзбекистон Туркия билан соддалаштирилган божхона йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги халқаро шартномани тайёрлашни тезлаштириш мақсадида.

13 ноябр 2019, 13:47

Тошкентда мушуклар учун уйчалар жойлаштириб чиқилади

Тошкент ИИББ кўмагида ички ишлар бўлимлари яқинига 78 та мушуклар учун уйчалар жойлаштирилади.

13 ноябр 2019, 13:07

Тошкентда 2 200 АҚШ долларига қалбаки диплом сотаётган фирибгар ушланди

Учтепа туман халқ таълими бўлимининг хўжалик ишлари бўйича мудир ўринбосари қалбаки дипломни 2 200 АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

13 ноябр 2019, 13:01

Инновацион ривожланиш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Олимжон Тўйчиев Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

13 ноябр 2019, 12:31

МИБ, ички ишлар ва чегара қўшинларининг идоралараро ҳамкорлик тизими қайта кўриб чиқилди

Давлат рўйхатидан ўтказилган қарорга биноан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш ижро ҳужжати қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда қўлланилади.

13 ноябр 2019, 12:26

Фарғонада ҳамширалик вазифасига ишга кириш 800 АҚШ доллари сўраган врач қўлга олинди

Фарғона шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси врач-лаборанти бир фуқарони ушбу шифохонага ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган.

13 ноябр 2019, 12:14

Олий ва ўрта махсус таълим вазирига ўринбосар тайинланди

Баҳодиржон Шермуҳаммадов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

13 ноябр 2019, 12:13

«Марказий банк тўғрисида"ги қонун имзоланди

Президент «Марказий банк тўғрисида"ги қонунни имзолади. Ҳужжат Марказий банкка эркин шаклланувчи алмашув курси режими шароитида ички валюта бозорига интервенцияларнинг фақатгина валюта курсининг кескин тебранишларини олдини олиш мақсадида амалга оширишга рухсат беради.

13 ноябр 2019, 12:05 1

Самарқандда турмуш ўртоғини ўлдирган шахс ўз жонига қасд қилди

Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида яшаган фуқаро турмуш ўртоғини қўллари билан бўғиб ўлдириб, сўнгра яшаш уйида арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган.

13 ноябр 2019, 10:28

Тошкент вилоятидаги уйда содир бўлган портлаш сабаби маълум қилинди

Қуйичирчиқ туманидаги уйда икки кишининг ўлимига, тўрт кишининг жароҳатланишига олиб келган портлашга ер ости газ қувуридан газнинг канализация тизими орқали сизиб чиқиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

13 ноябр 2019, 09:56

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ноябрда бўлиб ўтади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви ноябрь охирида Тошкентда бўлиб ўтади. Нурсултон Назарбоев ҳал қилинмаган масалалар борлигини айтиб ўтди.

12 ноябр 2019, 20:41

Бош прокуратура нон нархи ошишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди

Бош прокуратура қолипли нон нархи ошишига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди: ёқилғи, электр энергияси ва газ нархларининг ўсиши, уннинг етарли миқдорда ишлаб чиқарилмаётгани ва бошқалар.

12 ноябр 2019, 19:49

Тергов департаменти фирибгарлик жабрдийдаларини рухсат берилмаган акцияларда қатнашмасликка чақирди

Human бандлик агентлиги раҳбарининг озодликда юргани ва моддий зарарларни қопламаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз, дея хабар қилди Тергов департаменти.

12 ноябр 2019, 18:10

Тошкентнинг бир нечта чорраҳаларида «вафел чизмалари» ташкил этилмоқда

Тошкентда тирбандликларни олдини олиш мақсадида Сингапурдаги муваффақиятли тажрибадан ўтказилган «вафел чизмаси» ташкил этилмоқда.

12 ноябр 2019, 17:45

«Nukus city» қурилиши учун 400 дан ортиқ хусусий уйлар бузилади

Умумий майдони 70 гектардан ортиқ бўладиган «Nukus city» шаҳарчасида 16 қаватли уйлар, 20 қаватли меҳмонхона, бизнес марказлари, кўнгилочар масканлар, банклар, савдо дўконлари қурилади.

12 ноябр 2019, 17:36

Бухорода ЙПХ инспекторини намойишкорона таҳқирлаган шахс озодликдан маҳрум этилди

Бухоро шаҳрида ЙПХ инспекторининг кўкрак нишони, радиоалоқа воситаси ҳамда жезел таёғини тортиб олган фуқарога 10 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

12 ноябр 2019, 15:23

Абдуғаффор Қирғизбоев Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири этиб тайинланди

Ҳукумат қарори билан Абдуғаффор Қирғизбоев Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири этиб тайинланди.

12 ноябр 2019, 15:03

Халқ таълими вазири ўқувчилар учун ID-карталар жорий этилиши ҳақида маълумот берди

Халқ таълими вазири ўқувчилар учун ID-карталар тизимини жорий этиш ишлари қандай кетаётгани ҳақида маълумот берди. Мазкур карталар банк ва бошқа тизимлар билан боғланган бўлади.

12 ноябр 2019, 14:39

Риштонда вояга етмаган опа-сингил газдан заҳарланиб вафот этди

Риштонда ҳаммомдаги қўлбола печга уланган газ ўчиб-ёниши оқибатида вояга етмаган опа-сингил табиий газдан заҳарланиб вафот этди.

12 ноябр 2019, 14:30

Жиззахда лўли миллатига мансуб аҳоли учун қарийб 800 та уй қурилди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида лўли миллатига мансуб 3200 нафар фуқаро учун 780 та уй қурилди. Давлат бунинг учун 150 млрд сўм ажратди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг