Янгиликлар

15 ноябр 2019, 16:05

2020 йилдан утилизация йиғимини олиш бошланади

Ўзбекистонда 2020 йил февралидан истеъмол хусусиятини йўқотган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини олиш бошланади.

15 ноябр 2019, 14:10

МСК Қонунчилик Палатаси депутатлигига партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олди

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистоннинг бешта сиёсий партиясидан илгари сурилган 750 нафар депутатликка номзодларни рўйхатга олди.

15 ноябр 2019, 13:46

Дам олиш кунлари ҳаво қуруқ бўлади

Дам олиш кунлари ёғингарчилик ва ҳароратнинг кескин ўзгариши кутилмайди. Ҳаво булутли бўлади, кундузи ҳаво ҳарорати + 10 … + 15 даражагача исийди.

14 ноябр 2019, 23:28

2020 йил учун дам олиш кунларини кўчириш тасдиқланди

Президент 2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

14 ноябр 2019, 20:01

ЖЧ Саралаш босқичи: Ўзбекистон Саудия Арабистонидан мағлуб бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Саудия Арабистони жамоасидан мағлубиятга учради. ЖЧ-2022 саралаш босқичи ўйини 2:3 ҳисобида якунига етди.

14 ноябр 2019, 17:30 2

«ЛУКОЙЛ» раҳбар ходими томонидан ишчиларнинг ҳақорат қилинишига расман муносабат билдирди

«ЛУКОЙЛ» раҳбар ходими томонидан ишчиларнинг ҳақорат қилиниши юзасидан расмий муносабат билдирилди. Иван Шилов компаниянинг Москвага касбий этика бўйича мажлисга чақирилган.

14 ноябр 2019, 17:23

Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида президент қарори қабул қилинди

Ўзбекистон ҳукумати билан Корея ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим президент қарори билан тасдиқланди.

14 ноябр 2019, 15:38

Номуси топталган аёл масаласи назоратда — Сенат

Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси беш эркак томонидан зўрланган аёл масаласи назоратда эканини маълум қилди.

14 ноябр 2019, 14:40 2

Баҳсли ҳолат атайин уюштирилган бўлиши мумкин — «Лукойл» МЧЖ

Қашқадарёдаги «Жарқудуқ» мажмуасида ишчиларнинг ҳақорат қилингани юзасидан дастлабки изоҳ берилди. «Лукойл» МЧЖ вазият атайин уюуштирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

14 ноябр 2019, 12:51

Асаджон Хўжаев Алоқа бўйича давлат инспекциясига раҳбар бўлди

Бунга қадар Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази раҳбари лавозимида ишлаб келган Асаджон Хўжаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.

14 ноябр 2019, 12:35

«Адолат», ЎзЛиДеП ва «Юксалиш» — «Лукойл Узбекистан» ходимлари билан боғлиқ ҳодиса ҳақида

«Адолат», ЎзЛиДеП партиялари ва «Юксалиш» ҳаракати «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» компанияси раҳбарларини ишчиларни ҳақоратлаган ходимга нисбатан чора кўришга чақирди.

14 ноябр 2019, 11:40

Оллошукурованинг шифохонага ётқизилиши танқидлари билан боғлиқ эмас — Алламжонов

АОКА раҳбари Комил Алламжонов блогер Нафосат Оллошукурованинг шифохонага ётқизилиши унинг фаолияти билан боғлиқ эмаслигини маълум қилиб, жазоловчи психиатрия қўллангани ҳақидаги гаплар провакация эканини таъкидлади.

14 ноябр 2019, 11:34

Ўзбекистонлик яна бир боксчи профессионал боксда фаолиятини давом эттиради

Ўзбекистонлик Абдулҳай Шораҳматов фаолиятини профессионал боксда давом эттиради. У Тайсон Фьюри промоутери билан ишлайди.

14 ноябр 2019, 09:31

Ўзбекистон 2030 йилгача оналар ўлими ва маиший зўравонликни буткул йўқотишни зиммасига олди

Ўзбекистон 2030 йилгача оналар ўлими, гендер нотенглиги ва маиший зўравонликни батамом тугатиш мажбуриятини зиммасига олди.

13 ноябр 2019, 20:47

Президент ўтказган йиғилишда ҳафтанинг ҳар жумаси «Чорвачилик куни» деб эълон қилинди

Шавкат Мирзиёев чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

13 ноябр 2019, 20:07

Президент ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши тузилди

Президент ҳузуридаги хорижий инвесторлар кенгаши хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий тузилмалар, халқаро ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари раҳбарлари ва вакилларидан тузилади.

13 ноябр 2019, 19:29

«Прокуратура тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритилди

«Прокуратура тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра прокуратура органларида 20 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимларга 15 календарь кун қўшимча таътил берилади.

13 ноябр 2019, 19:23

Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга келган Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

13 ноябр 2019, 18:29

ДХХ Чегара қўшинлари Фарғона вилоятидаги ҳодиса юзасидан изоҳ берди

Чегара қўшинлари ёш йигит чегарчилар томонидан калтаклангани юзасидан изоҳ берар экан, унинг қонунбузарлик содир этилган жойда ҳарбийларнинг қонуний талабларига бўйсунмаганини маълум қилди.

13 ноябр 2019, 17:31

Андижон вилоятидаги ўзгаришлар ҳақида шеър ёзган шоирга Nexia совға қилинди

Андижон вилояти ҳокими пахта теримига тарғиб қилинган шеърлари учун шоир Шарофиддин Болтабоевга Nexia автомобили совға қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг