Янгиликлар

18 ноябр 2019, 18:21

«Ўзатом» раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

«Ўзатом» агентлиги бош директорига биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди.

18 ноябр 2019, 18:01

Вазирлар Маҳкамаси ерни олиб қўйишнинг янги тартибларини тасдиқлади

2020 йил январдан ер участкаларини олиб қўйишнинг янги тартиблари кучга киради. Келишилган товон пули тўланмасдан туриб кўчмас мулкни бузишга рухсат берилмайди.

18 ноябр 2019, 16:21

Таълим муассасаларига 200 метргача масофада алкогол ва тамаки сотишга рухсат берилди

Таълим, спорт ва диний муассасаларга 200 метргача масофада алкогол ва тамаки маҳсулотларни сотишга рухсат берилди.

18 ноябр 2019, 14:55

Махсус автомашиналарга йўл бермаганлик учун жарималарни ошириш таклиф қилинмоқда

ИИВ тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бергани учун жарималар миқдорини икки баробар оширишни таклиф қилмоқда.

18 ноябр 2019, 13:12

АОКА — ҳоким ва Kun.uz ўртасида ярашувга эришилгани тўғрисида

АОКА пойтахт ҳокими ва Kun.uz можароси ўз ечимини топгани юзасидан баёнот берар экан, ОАВнинг босқичма-босқич «тўртинчи ҳокимият»га айланаётгани таъкидлади ва ушбу масалага тўлақонли ҳуқуқий баҳо берилишига умид билрди.

18 ноябр 2019, 11:18

Ҳаво кескин совиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

21 ноябрдан Ўзбекистон ҳудудида ҳавонинг аста-секин совиши кутилмоқда. Мамлакат шимолида кечаси −10…−15, кундузи −2…−7 даражагача тушиши мумкин.

18 ноябр 2019, 10:03

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Kun.uz «ўзаро муросага келди»

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Kun.uz ўзаро муросага келди. Нашр бу низо турли сиёсий кучлар ва шахслар томонидан тор манфаатлар йулида қурол сифатида фойдаланилмаслиги учун муҳокамаларни тўхтатишни сўради.

17 ноябр 2019, 18:28

Тошкент ҳокимининг Kun.uz журналистларига таҳдид қилгани ҳақида хабар берилди

Kun.uz Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев нашр мухбирларига таҳдид қилганини маълум қилди. Журналистлар билан суҳбат Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан мухбирлар ўртасидаги можаролар асносида бўлиб ўтган.

17 ноябр 2019, 15:31

Бош прокуратура ва Тошкент ҳокимлиги Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози билан аудиоёзув юзасидан баёнот берди

Бош прокуратура ва Тошкент ҳокимлиги Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози билан аудиоёзувда журналистларга таҳдид қилиниши юзасидан баёнот берди.

17 ноябр 2019, 15:11

Наманган вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида бир оила ис газидан заҳарланди. Она ва икки фарзанд вафот этди, ота шифохонага ётқизилди.

17 ноябр 2019, 11:39

Қирғизистонга мева-сабзавотларни экспорт қилиш давом этади

«Ўздавкарантин» инспекцияси Қирғизистонга мева-сабзавот маҳсулотларини олиб кирилишига тақиқ қўйилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

17 ноябр 2019, 10:30

ЎзХДП, «Миллий тикланиш» ва АОКА Тошкент ҳокимининг журналистларга таҳдиди юзасидан баёнот берди

ЎзХДП, «Миллий тикланиш» партиялари ҳамда АОКА матбуот хизмати Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози билан аудиоёзувда журналистларга таҳдид қилиниши юзасидан баёнот берди.

17 ноябр 2019, 01:41

«Адолат» партияси Тошкент ҳокими сўзлари юзасидан баёнот берди

«Адолат» партияси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қарши қонунда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўришга чақирди. Аввалроқ унинг журналистларга таҳдид қилгани акс этган аудиоёзув тарқалди.

16 ноябр 2019, 16:48

Президент фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича вазифаларни белгилаб берди

Президент дори воситалари бозорида коррупцияга барҳам бериш, миллий маҳсулотлар ассортиментини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича топшириқлар берди.

16 ноябр 2019, 14:09

Чироқчида 7 кишилик оила қўлбола помидор консервасидан заҳарланди

ССВ Чироқчи туманида 7 кишидан иборат оиланинг уй шароитида тайёрланган помидор консервасидан заҳарланганига изоҳ берди.

16 ноябр 2019, 13:13

Велотрек базаси капитал таъмирдан сўнг очилди

Тошкентда капитал таъмир қилинган велотрек базаси очилди. Сенат раҳбари Танзила Норбоева очилиш маросимида бундай базалар барча вилоятларда очилиши лозимлигини таъкидлади.

15 ноябр 2019, 20:38

Адлия вазирлиги турк инвесторларининг даъвоси бўйича қарорга изоҳ берди

Турк инвесторларининг Ўзбекистонга қарши савдо тармоғини экспроприяция қилиш бўйича даъволарининг 90 фоизи рад этилди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги.

15 ноябр 2019, 20:00

2023 йилгача энг камида 20 та давлат компанияси хусусийлаштирилади

Ўзбекистон 2023 йилгача энг камида 20 та давлат компаниясини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда.

15 ноябр 2019, 16:46

Жиззах вилоятида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Жиззах вилоятида Cobalt автомобили ва MAN юк машинаси тўқнашуви натидасида икки киши, жумладан уч ёшли бола ҳаётдан кўз юмди.

15 ноябр 2019, 16:30

Дафн этиш учун нафақа давлат бюджетидан ажратилади

«Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вафот этган шахсни дафн этиш учун нафақа эндиликда давлат бюджети ҳисобидан берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг