Янгиликлар

4 май 2021, 15:32

Бектемир Мелиқўзиев 4 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев 4 йилга барча миллий ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

4 май 2021, 15:32

Қорақалпоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электростанцияси қурилади

Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси кўмагида Қорақалпоғистонда қуввати 1500 МВт эга шамол электр станцияси қурилади. Мазкур лойиҳа тахминан 4 млн хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириб, йилига тахминан 2,5 млн тонна карбонат ангидрид газини қоплаши кутилмоқда.

4 май 2021, 15:23

Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Сурат Икромов вафот этди

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг асосчиси ва раҳбари Сурат Икромов 76 ёшида вафот этди.

4 май 2021, 15:17 1

Мобил алоқа тармоғида истеъмолчининг розилигисиз реклама кўрсатилиши тақиқланиши мумкин

«Реклама тўғрисида» ги янги қонун лойиҳасида мобил алоқа тармоғи орқали реклама тарқатилишига фақат истеъмолчининг розилиги билан йўл қўйилиши, шунингдек таниқли шахслар ва тиббиёт ходимлари иштирокида гиёҳванд моддаларни реклама қилишни тақиқлаш таклиф этилмоқда.

4 май 2021, 14:42

Сайлов кодексининг 11 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади

Қонунчилик палатаси депутатлари Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни қабул қилишди. Улар юқори турувчи сайлов комиссияларининг ваколатлари, округ сайлов комиссияси таркиби, овоз беришда ID картадан фойдаланиш ва бошқа шу каби ўзгаришларни назарда тутади.

4 май 2021, 13:52

Нурафшонда «ақлли шаҳар» ўрнига Business City бунёд этилади

Нурафшонда «ақлли шаҳар» инвестициявий лойиҳаси ўрнига Nurafshon business city концепцияси амалга оширилади. Аввалроқ ташкил этилган дирекция «Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси» шаклида қайта ташкил этилади.

4 май 2021, 13:32

Қозоғистонга 1 млн доллар маблағларни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган поезд машинистлари ушланди

1 млн доллардан ортиқ маблағларни юк поезди орқали ноқонуний йўл билан Қозоғистонга олиб чиқиб кетишга уринган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

4 май 2021, 12:56

Хуршиджон Аҳмедов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Хуршиджон Аҳмедов Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

4 май 2021, 12:37

Хайрулло Ғаффоров Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари этиб сайланди

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Хайрулло Ғаффоров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари бўлди.

4 май 2021, 11:58

Билл Гейтс 27 йиллик турмушидан сўнг рафиқаси Мелинда билан ажрашмоқда

Microsoft корпорацияси асосчиси, Билл Гейтс рафиқаси Мелинда билан ажрашаётганини маълум қилди. «Узоқ мулоҳазалар ва муносабатларимиз бўйича кўп ишлардан сўнг, биз никоҳимизни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилдик», — деб ёзди тадбиркор.

4 май 2021, 11:57

Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритганларга пул мукофоти берилади

Ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган спортчилар ва уларнинг тренерларига бир марталик пул мукофотлари берилади. Бундан тақшари, нуфузли мусобақалар ғолиблари учун 5 млндан 7 млн сўмгача бўлган стипендиялар жорий этилади. Бу борадаги тақдимот душанба куни президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган.

4 май 2021, 11:45

Зуҳра Ибрагимова Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари этиб сайланди

Зуҳра Ибрагимова Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари этиб сайланди.

4 май 2021, 11:23

Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент вилоятида фуқарони 4500 АҚШ доллари эвазига ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс аниқланди. У келишилган пулдан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

4 май 2021, 10:48

Мексикада метро кўприги поезд билан қулади

Мексикада метро кўприги вагон билан бирга, унинг остида машиналар ҳаракати пайтида қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 15 киши ҳалок бўлди ва 70 га яқин одам жароҳатланди.

4 май 2021, 10:41

Гулистонда ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётган шахслар аниқланди

Гулистон шаҳрида 9 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилари ва 6 нафар аёл-қизларга хужра сифатида ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётган шахслар аниқланди.

4 май 2021, 10:31

Маданият вазирлиги концертда СССР байроғи кўтарилганига муносабат билдирди

Маданият вазирлиги «Халқлар дўстлиги» санъат саройи олдидаги концертда СССР байроғи кўтарилгани юзасидан муносабат билдирди. Вазирлик концерт дастурининг ҳамкори эканлиги ва фақат саҳнадаги жараёнларга жавобгар эканлигини айтди. Маданият вазирлиги миллийлик ва тил тарғиботини амалга оширганда, уларни кенг оммага мажбурлаб ёки кескин танқид руҳида эмас, балки намуна кўрсатган ҳолда етказиш лозимлигини таъкидлади.

4 май 2021, 10:05

Ўзбекистонда деярли 14 мингдан ортиқ фуқаро вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланган

1 майдан бошлаб вакцинанинг биринчи босқичини олган фуқароларни унинг иккинчи дозаси билан ҳам эмлаш бошланган бўлиб, ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқароларнинг 14 285 нафари иккинчи босқичда эмланган.

4 май 2021, 09:52

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ботир Нуриддинов Наманган вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

4 май 2021, 09:25

Санэпидхизмат раҳбари коронавирусга қарши эмланди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.

4 май 2021, 09:20 1

Томскда Миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклади

Россиянинг Томск шаҳрида Миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклади. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг тегишли идораларига сўров юборди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг