Янгиликлар

15 июл 2019, 21:34

Тошкентда бир кунда икки киши чўкиб кетди

Якшанба куни пойтахтда икки кишининг чўкиб ўлиши ҳолати қайд этилди.

15 июл 2019, 19:03

Тошкент шаҳри ва Мирзо Улуғбек тумани прокурорлари лавозимидан четлаштирилди

Тошкент шаҳри ва Мирзо Улуғбек тумани прокурорлари пойтахтнинг собиқ ҳокими қароридан норози бўлган фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқмагани учун лавозимидан четлаштирилди.

15 июл 2019, 17:26

Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти бўлди

ДХХ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди.

15 июл 2019, 15:57

ТИВ Финляндиядан 140 нафар ўзбекистонлик мигрант депортация қилинаётганини тасдиқлади

140 нафар Ўзбекистон фуқароси 26 йил аввал ёпилган қурилиш техникумини тугатганлик тўғрисидаги сохта ҳужжатлар сабабли Финляндиядан чиқариб юборилмоқда.

15 июл 2019, 15:15

Жазирама иссиқ ҳафта охиригача сақланиб қолади

Ўзбекистонда кузатилаётган жазирама иссиқ ҳафта охиригача сақланиб қолади. Июль ойи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ июль экани маълум қилинди.

15 июл 2019, 14:31

80 ёшли сурхондарёлик отахон ОТМларга ҳужжат топширди

80 ёшли Тўхтамиш Султонов Давлат хизматлари маркази орқали СамДУ ва ТТА Термиз филиалига ҳужжат топширди.

15 июл 2019, 13:23

Янгийўл ҳокими ўринбосари: «Ҳокимлик ҳеч кимни мажбурлаб кўчага ҳайдагани йўқ»

Янгийўл ҳокими ўринбосари Алишер Усмонов шаҳарда бузилаётган икки қаватли уйларнинг аҳволи қониқарсиз экани, куз-қиш мавсумида бу уйларда давомли муаммолар бўлишини маълум қилди.

15 июл 2019, 13:05

Янгийўлда уйлар шошилинч равишда бузилмоқда

Янгийўлда беш қаватли «арзон» уйлар қурилиши учун шошилинч равишда икки қаватли уйлар бузилмоқда. Ҳокимият бузилаётган уйларда яшаётганларга кўчиш учун бир ой муҳлат бера олмаслигини маълум қилди.

14 июл 2019, 19:56

«Дорихона наркотиклари» алоҳида рўйхатга киритилади

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги «дорихона наркотиклари» савдосини тартибга солувчи ҳужжат ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. «Газета.uz» июнда ушбу муаммо ҳақидаги мақолани эълон қилган эди.

14 июл 2019, 17:59

Тошкентда 9 ёшли қиз машина уриб кетиши натижасида вафот этди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида йўл ўртасига югуриб чиққан тўққиз ёшли қизни машина уриб юборди. Қиз ҳодиса жойида вафот этди.

14 июл 2019, 14:48

Тошкентда юридик университетга киритиб қўяман деб 30 минг доллар олаётган аёл ушланди

Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўяман деб 30 минг доллар олаётган аёл ушланди.

13 июл 2019, 13:59

Тошкентда қурилаётган Mirabad Avenue уйида ёнғин содир бўлди (видео)

Тошкентда қурилаётган Mirabad Avenue уйида ёнғин содир бўлди. Оловни ўчиришда олтита ўт ўчириш машинаси ва иккита автозина қатнашди.

13 июл 2019, 13:48

«Темурбеклар мактаби"да кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди

Мудофаа вазирлигига қарашли барча «Темурбеклар мактаби"да кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

13 июл 2019, 13:39

Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида янги корхоналар ишга туширилади

Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ҳудудида бешта янги корхона ишга туширилади. Президент заводга ташриф буюриб, у ерда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳалар билан танишди.

12 июл 2019, 20:26

1 августдан иш ҳақи ва пенсиялар ҳажми оширилади

1 августдан Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори ўртача 10 фоизга оширилади.

12 июл 2019, 20:05

«Ўзбекнефтгаз» илк бор газ экспорти ҳажмини маълум қилди

«Ўзбекнефтгаз» илк бор газ экспорти тафсилотларини эълон қилди. Жорий йилда компания хорижга етказиб берилаётган газ ҳажмини 15 млрд куб метрга оширишни режалаштирмоқда.

12 июл 2019, 19:34

Ўзбекистон захиралардаги олтин улушини камайтириб, облигациялар сотиб олади

Марказий банк АҚШ ғазначилик вексели ҳамда бошқа давлатлар, жумладан Хитойнинг қарз мажбуриятларини харид қилишни режалаштирмоқда, мамлакат захираларидаги олтин улуши эса қисқаради.

12 июл 2019, 17:33

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига раҳбар тайинланди

Рустам Тошпўлатов Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

12 июл 2019, 15:46 1

Ўзбекистонда ҳар йили 600 га яқин аёл ўз жонига қасд қилмоқда — Хотин-қизлар қўмитаси

Ўзбекистонда ҳар йили 700 дан ортиқ эркак ва 600 га яқин аёл ўз жонига қасд қилмоқда. Суицид бўйича йилига ҳар 100 минг кишига 5,2 та ҳолат тўғри келмоқда.

12 июл 2019, 14:01

Тошкентда автокран ҳайдовчиси ток уришидан ҳалок бўлди

Пойтахтнинг Сергели туманида автокраннинг юқори вольтли линия билан тўқнашуви натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг