9 июл, пайшанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

17 октябр 2017, 21:08

Ўзбекистон ва Қатар футбол федерациялари меморандум имзолади

Ўзбекистон ва Қатар футбол ташкилотларининг ҳамкорлиги ЎФФнинг кадрлар билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишда ижобий ёрдам беради, деди федерация раҳбари Умид Аҳмаджонов.

17 октябр 2017, 20:44

Асаларичиликни ривожлантириш дастури қабул қилинди

Асал маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилдаги 15,4 минг тоннадан 2021 йилга бориб 23,7 минг тоннагача ошади.

17 октябр 2017, 19:49

Яна бир ҳуқуқ ҳимоячиси озод қилинди

Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳибсдан озод қилиш давом этмоқда. Ғанихон Маматхонов озодликка чиқарилди.

17 октябр 2017, 17:35

Мол-мулкни мусодара қилишга тааллуқли ўзгартишлар кучга кирди

Жиноят-процессуал кодексига киритилган жиноятга алоқадор бўлмаган шахсларга тегишли мол-мулкларни мусодара қилишни тақиқлашга доир ўзгартишлар кучга кирди.

17 октябр 2017, 12:46

Футзал: Ўзбекистон муддатидан олдин ОЧ финал қисмига йўл олди

Ўзбекистон футзалчилари Туркманистонни мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионати финал қисмига чиқди.

16 октябр 2017, 22:19

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Рамзан Қодиров Ўзбекистоннинг Чеченистон билан икки томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.

16 октябр 2017, 19:57

Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосарлари тайинланди

Азизбек Латифжонов ва Соҳиб Қудратов фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

16 октябр 2017, 17:57

Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбековни Қирғизистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Сооронбай Жээнбековни Қирғизистон Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан табриклади.

16 октябр 2017, 17:34

Академик эшкак эшиш: Ўзбекистон ОЧда тўртта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар Сингапурда ўтган Осиё чемпионати совриндори бўлиб, ўсмирлар ўртасида 2018 йилги Олимпия ўйинлари лицензиясини ҳам қўлга киритди.

16 октябр 2017, 16:21

Э-ҳукумат ва давлат бошқарувини ривожлантириш бўйича лойиҳа ишга туширилди

Давлат бошқаруви ва рақамли трансформацияни ривожлантириш бўйича лойиҳа ишга туширилди.

16 октябр 2017, 13:51

Чоршанба куни ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда

18 октябрь куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, ҳароратнинг тушиши ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда.

16 октябр 2017, 11:08

Ёшлар иттифоқи ходимлари пойтахтда прописка олишлари мумкин

Ёшлар иттифоқи ходимлари ишлаш даврида Тошкент ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин.

16 октябр 2017, 10:28

Қирғизистонда президентлик сайлови бўлиб ўтди

Собиқ бош вазир Сооронбай Жээнбеков якшанба куни бўлиб ўтган Қирғизистон президенти сайловида 54 фоиздан зиёдроқ овоз тўплади.

16 октябр 2017, 09:57

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Эронга ташриф буюради

Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Эрон раҳбарияти билан музокаралар олиб боради ва Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этади.

14 октябр 2017, 18:38

Алишер Усмонов самолёти Президентнинг узоқ парвозлари учун ижарага олинди — МАК

Миллий авиакомпания Ўзбекистон Президентининг узоқ парвозлари учун Алишер Усмоновга тегишли Airbus 340 самолётини ижарага олди.

14 октябр 2017, 11:22

Шавкат Мирзиёев Хоразмга келди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келди.

14 октябр 2017, 11:22

МАК Душанбега чипталар нархини пасайтирди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Тошкент-Душанбе-Тошкент» йўналиши бўйича чипталар нархини пасайтирди.

14 октябр 2017, 11:12

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари туҳмат учун жавобгарликка тортилиши мумкин

Facebook-ҳамжамиятлардан бирининг фойдаланувчилари терговчи ва судьяларга туҳмат қилганлик айби бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин.

13 октябр 2017, 18:43

10 кунлик гўдак кўчага ташлаб кетилди

Чилонзор туманида номаълум шахс 10 кунлик гўдакни кўп қаватли уй эшиги олдига ташлаб кетди.

13 октябр 2017, 17:11

Футбол соҳасида кадрлар ўзгариши давом этмоқда

Ҳалол футбол ўйинлари учун масъул офицер ҳамда Футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактаби раҳбарияти вазифасидан озод қилинди.