6 июл, душанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

16 октябр 2017, 19:57

Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосарлари тайинланди

Азизбек Латифжонов ва Соҳиб Қудратов фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

16 октябр 2017, 17:57

Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбековни Қирғизистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Сооронбай Жээнбековни Қирғизистон Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан табриклади.

16 октябр 2017, 17:34

Академик эшкак эшиш: Ўзбекистон ОЧда тўртта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар Сингапурда ўтган Осиё чемпионати совриндори бўлиб, ўсмирлар ўртасида 2018 йилги Олимпия ўйинлари лицензиясини ҳам қўлга киритди.

16 октябр 2017, 16:21

Э-ҳукумат ва давлат бошқарувини ривожлантириш бўйича лойиҳа ишга туширилди

Давлат бошқаруви ва рақамли трансформацияни ривожлантириш бўйича лойиҳа ишга туширилди.

16 октябр 2017, 13:51

Чоршанба куни ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда

18 октябрь куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, ҳароратнинг тушиши ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда.

16 октябр 2017, 11:08

Ёшлар иттифоқи ходимлари пойтахтда прописка олишлари мумкин

Ёшлар иттифоқи ходимлари ишлаш даврида Тошкент ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин.

16 октябр 2017, 10:28

Қирғизистонда президентлик сайлови бўлиб ўтди

Собиқ бош вазир Сооронбай Жээнбеков якшанба куни бўлиб ўтган Қирғизистон президенти сайловида 54 фоиздан зиёдроқ овоз тўплади.

16 октябр 2017, 09:57

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Эронга ташриф буюради

Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Эрон раҳбарияти билан музокаралар олиб боради ва Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этади.

14 октябр 2017, 18:38

Алишер Усмонов самолёти Президентнинг узоқ парвозлари учун ижарага олинди — МАК

Миллий авиакомпания Ўзбекистон Президентининг узоқ парвозлари учун Алишер Усмоновга тегишли Airbus 340 самолётини ижарага олди.

14 октябр 2017, 11:22

Шавкат Мирзиёев Хоразмга келди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келди.

14 октябр 2017, 11:22

МАК Душанбега чипталар нархини пасайтирди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Тошкент-Душанбе-Тошкент» йўналиши бўйича чипталар нархини пасайтирди.

14 октябр 2017, 11:12

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари туҳмат учун жавобгарликка тортилиши мумкин

Facebook-ҳамжамиятлардан бирининг фойдаланувчилари терговчи ва судьяларга туҳмат қилганлик айби бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин.

13 октябр 2017, 18:43

10 кунлик гўдак кўчага ташлаб кетилди

Чилонзор туманида номаълум шахс 10 кунлик гўдакни кўп қаватли уй эшиги олдига ташлаб кетди.

13 октябр 2017, 17:11

Футбол соҳасида кадрлар ўзгариши давом этмоқда

Ҳалол футбол ўйинлари учун масъул офицер ҳамда Футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактаби раҳбарияти вазифасидан озод қилинди.

13 октябр 2017, 11:10

«МДҲ шиддат билан олдинга қараб ҳаракат қилиши лозим» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон МДҲ фаолиятидаги иштирокига сифат жиҳатидан янги суръат бағишлашни мақсад қилиб қўйган, деди Президент Шавкат Мирзиёев.

13 октябр 2017, 10:45

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган сўнгги ўзбекистонлик жасади олиб келинди

Владимир вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган Жўрабек Усмоновнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди.

13 октябр 2017, 10:38

Сайёҳлардан йиғиладиган кунлик тўлов ЭКОИҲнинг 10 фоизи миқдорида белгиланди

Ҳукумат кунлик туристик (меҳмонхона) йиғимнинг янги миқдорини тасдиқлади. У энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизини ташкил этади.

13 октябр 2017, 10:14

Тошкент юридик коллежи маъмуриятига нисбатан жиноий иш очилди

Ўқувчилар ўртасида қотиллик содир этилган Тошкент юридик коллежи маъмуриятига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

12 октябр 2017, 17:31

Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси Нью-Йоркка жўнаб кетди

Аввал ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига киришиш учун Нью-Йоркка жўнаб кетди.

12 октябр 2017, 17:18

Ўзбекистон ва Тожикистон 27 млн долларлик шартномаларни имзолади

Тошкентдаги Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги бизнес-форумда 27 млн долларлик шартномалар имзоланди.