14 ноябр, пайшанба Ob-havo Zira

Янгиликлар

Мактабда ишловчи пенсионерларга 100 фоиз пенсия тўланиши режалаштирилмоқда 

2019 йил 1 январдан пенсионерлар — халқ таълими муассасалари ходимларига тўлиқ миқдорда пенсия тўлаш таклиф этилмоқда.

Санжарбек Раҳмонов бугун Лас-Вегасда рингга чиқади 

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Санжарбек Раҳмонов бугун ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Андижонда чорва сотиб олиш учун кредит бериш тўхтатилди 

Андижонда чорва боқиш учун имтиёзли кредит олишга талаб ортиб кетгани сабабли жониворлар нархи икки-уч баробарга ортиб кетди. Банклар кредит ажратишни тўхтатди.

Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион модели жорий этилади 

«Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори имзоланди.

Қибрай тумани ва Олмалиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди 

Мираъзам Мирқосимов Қибрай туманига, Ўктамжон Каримов Олмалиқ шаҳрига ҳоким этиб тайинланди.

Ўғирликда гумон қилинган йигитни осиб қўйган шахсга нисбатан жиноий иш очилди 

Беруний туманида ўғирликда гумон қилинган йигитни бозор дарвозасига осиб қўйган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Йўл қурилиши соҳасидаги молиялаштирилмаган лойиҳаларни Инновация вазирлиги кўриб чиқади 

Инновация вазирлиги ташаббуси билан Автомобиль йўллари давлат қўмитасида транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

ТИВ Жанубий Кореядаги ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда 

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси Кёнгсанг провинциясида ўзбекистонлик талабанинг миграция хизмати ходимлари томонидан калтакланиши билан боғлиқ ҳодисани ўрганмоқда.

6 ойда 892,4 миллиард сўмлик солиқ қарзи ундирилди 

Республиканинг барча ҳудудларидаги солиқ бошқармалари ва мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлимлари масъул ходимлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Самарқанддаги махсус мактаб собиқ ходими ҳибсга олинди 

ЖКнинг 110-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган 64-сонли мактаб-интернат тунги тарбиячи ёрдачиси лавозимида ишлаган Шерзод Очилов қамоққа олинди.

Туркманистон элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда 

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Туркманистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириевни қабул қилди.

Шуҳрат Жўраев Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди 

Шуҳрат Жўраев Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг қурилиш ва муҳандислик муҳофаси ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.