10 август, душанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

8 июн 2018, 09:55

Ҳар бир оила тадбиркор бўлади

Президент «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади. У Андижон вилоятидан бошланади.

8 июн 2018, 09:35 1

Футбол: Уругвай Ўзбекистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон термаси сафарда Уругвай жамоасидан мағлубиятга учради.

7 июн 2018, 23:55

Тошкентда Кичик ҳалқа йўлида бензовоз ёниб кетди

Пайшанба куни Тошкентнинг турли туманларида икки автомобиль — бензовоз ва юк машинаси ёниб кетди.

7 июн 2018, 23:34 1

Шавкат Мирзиёев Циндаода қатор мамлакатлар раҳбарлари билан учрашади

Ўзбекистон президенти Циндаода ХХР, Россия, Ҳиндистон, Покистон ва БМТ раҳбарлари билан учрашади.

7 июн 2018, 18:55

Стокгольмдаги терактда айбланган ўзбекистонлик умрбод қамалди

Ўтган йил апрелда Стокгольмдаги терактни амалга оширишда айбдор деб топилган Раҳмат Оқилов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

7 июн 2018, 18:25

ҚДУ декани ва кафедра мудири талабаларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун бўшатилди

Қорақалпоғистон давлат университетида талабаларни фермер хўжалиги ишларига жалб қилган декан ва кафедра мудири ишдан бўшатилди.

7 июн 2018, 18:09

Тошкентдаги барча туманлар ҳокимлари в. б. бўлди

Тошкент ҳокими в. б. қарори билан пойтахтнинг барча туманлари маъмурият раҳбарлари ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

7 июн 2018, 14:27

ХТВ дарсликлардаги камчиликларни тан олди

ХТВмактаб дарсликларида имловий хатолар ва сифат нуқсонлари борлигини тан олиб, ушбу камчиликларда нашриёт ва босмахоналар муҳаррир ҳамда мусаҳҳиҳларини айблади.

7 июн 2018, 12:34

Молия вазирлиги тизимида 93 нафар янги раҳбар тайинланди

Йил бошидан буён Молия вазирлиги тизимида 93 нафар раҳбар, жумладан молия органлари мудирлари ва ғазначилик бўлимлари бошлиқлари тайинланди.

7 июн 2018, 12:07

Тошкентнинг 88 та маҳалласи таъмирланади

Июнь-июлда Тошкентнинг 88 та маҳалласида реконструкция ва ободонлаштириш ишлари ўтказилади.

6 июн 2018, 23:16

Сергели ҳокими: «Тумандаги автомобиль бозорининг кўчирилишини хоҳламасдим»

Сергели тумани ҳокими автомобиль бозорини туман ҳудудида сақлаб қолиш истагини билдирди, бироқ унинг бошқа жойга кўчирилиши транспорт ҳолатини яхшилайди.

6 июн 2018, 22:49

ОТМлар ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота бўйича қабул қилади

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМга кириш учун қўшимча икки фоизлик (абитуриентлар жами сонидан) квота жорий этилди.

6 июн 2018, 21:57 1

Шавкат Мирзиёев 8−10 июнь кунлари Хитойга боради

Ўзбекистон президенти Хитойнинг Синдао шаҳрида ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади.

6 июн 2018, 19:52

Самарқандда физика ва астрономия бўйича халқаро олимпиада ўтказилади

Самарқандда 10−11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия бўйича биринчи халқаро олимпиада ўтказилади.

6 июн 2018, 19:44

Афғонистон фуқароси қарийб 45 кг опий сотаётганда қўлга тушди

Сурхондарё вилоятида қарийб 45 кг опийни сотишга уринган Афғонистон фуқароси қўлга тушди.

6 июн 2018, 19:33

Фото: Муқимий ва Қатортол кўчалари чорраҳасининг қайта очилиши

Пойтахтдаги Муқимий ва Қатортол кўчалари кесишмасидаги 2016 йилда ёпилган чорраҳа қайта тикланмоқда.

6 июн 2018, 14:44

Президент бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди

Шавкат Мирзиёев сув камлиги сабабли такрорий экин майдонларининг қисқартирилгани маҳсулот етиштириш ҳажми камайишига ва нарх-навонинг ошишига сабаб бўлмаслиги зарурлигини таъкидлади.

6 июн 2018, 14:04

Жаҳон банки 2018 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш прогнозини 5 фоизгача пасайтирди

Жаҳон банки 2018 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 5 фоизгача пасайишини, бироқ солиқ ва банк ислоҳотлари натижасида бу кўрсаткич яхшиланиши маълум қилди.

6 июн 2018, 13:19

Президент маҳаллий бюджетга тушумларни кўпайтиришга топшириқ берди

Январь-май ойларида бюджетга режалаштирилгандан 2,7 трлн сўм ошиқча маблағ келиб тушди, бироқ маҳаллий ҳокимиятлар резервлардан тўлиқ фойдаланаётгани йўқ, деди президент.

6 июн 2018, 11:44

Собиқ бош прокурор иши бўйича 24 кишига айблов эълон қилинди

Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров иши бўйича 24 кишига айблов эълон қилинди, уларнинг 21 нафари ҳибсга олинган.