26 май, сешанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

21 декабр 2017, 09:20

Қирғизистон Ўзбекистонга 550 млн кВт⋅с энергия етказиб беради

Қирғизистон декабрдан мартгача Ўзбекистонга 550 миллион кВт⋅с электр энергияси етказиб беради.

20 декабр 2017, 20:55

Фото: Тошкентда Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-ватанпарварлик акцияси

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Тошкентда қурол-яроғ ва техникалар намойишлари ҳамда ҳарбий хизматчилар чиқишларини ташкил этди.

20 декабр 2017, 17:50

Сенат 2018 йилги давлат бюджетини тасдиқлади

Сенат Ўзбекистоннинг 2018 йилги давлат бюджетини тасдиқлади, ЯИМ ўсиши 5,9 фоиз бўлиши режалаштирилган.

20 декабр 2017, 15:52

Болалар боғчалари Жанубий Корея тажрибаси асосида жиҳозланади

Болалар боғчалари Жанубий Корея тажрибаси асосида ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель ва ускуналар билан таъминланади. Президент мактабгача таълимни ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказди.

20 декабр 2017, 13:56

Тошкент аэропорти туман сабабли тўхтатилган фаолиятини қайта тиклади

Ноқулай об-ҳаво сабабли Тошкент аэропорти эрталаб қатор рейсларни қабул қила олмади.

20 декабр 2017, 13:26

Иссиқкўлга поезд қатновини йўлга қўйишга келишиб олинди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон темир йўл компаниялари «Тошкент-Рибачье» поездини йўлга қўйишга келишиб олди.

20 декабр 2017, 10:51

Президент Туркия ҳамкорлик агентлиги раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон ва ТИКА иқтисодиёт, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, экология, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар ва дастурлар сонини оширишга келишиб олди.

20 декабр 2017, 08:36

Мактаблар металлолом топширишдан озод қилинди

1 январдан ҳокимиятларга таълим ва тиббиёт муассасаларига металлолом топшириш бўйича вазифа юклаш тақиқланди.

19 декабр 2017, 21:20

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни АҚШга таклиф қилди

Ўзбекистон ва АҚШ президентлари телефон орқали мулоқотда Афғонистондаги вазият, терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.

19 декабр 2017, 18:57

Мудофаа вазирлиги 20 декабрь куни ҳарбий-ватанпарварлик акциясини ўтказади

20 декабрь куни «Бунёдкор» стадиони қаршисида қурол-яроғ ва техникалар намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда ҳарбий оркестр концерти бўлиб ўтади.

19 декабр 2017, 18:46

Жээнбеков Мирзиёевнинг давлатлараро масалаларга самарали ёндашувини қайд этди

Қирғизистон Президентнинг фикрича, Шавкат Мирзиёев дипломатияда янги анъаналарга асос солиб, давлатлараро аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда ностандарт ва самарали ёндашувларни намоён қилмоқда.

19 декабр 2017, 16:57

Шавкат Мирзиёев АҚШга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти йўловчи поездининг аварияга учраши муносабати билан АҚШ Президентига ҳамдардлик йўллади.

19 декабр 2017, 16:01

ЎФФнинг янги логотипи халқ овозига қўйилди

Футбол федерацияси ва спорт лигалари учун энг яхши эмблемалар халқ овозига қўйилди.

19 декабр 2017, 15:37

Косойнсой сув омбори яқинидаги «Ёшлик» маҳалласига электр энергияси етказиб берилди

Қирғизистон раҳбари топшириғи билан Косонсой сув омбори яқинидаги «Ёшлик» маҳалласига электр энергияси етказиб берилди.

19 декабр 2017, 12:33

АҚШда биринчи қатновни амалга ошираётган поезд темир излардан чиқиб кетди

Сиэтл ва Портленд ўртасида биринчи марта йўлга чиққан поезд Вашингтон штатида автострадага қулаб тушди.

19 декабр 2017, 09:31

ЎФФ Вадим Абрамовнинг мураббийлик лицензиясини қайтариб олди

«Нефтчи» бош мураббийи Вадим Абрамов «нотўғри» фикрлари учун номаълум муддатга футбол фаолиятидан четлатилди.

19 декабр 2017, 08:15

Қорақалпоғистонда кам ҳосил берадиган пахта майдонларига аччиқ қалампир экилади

Қорақалпоғистонда кам ҳосил берадиган 15 минг га майдонда пахта ўрнига қизил қалампир экилади. Президент мамлакатда ушбу экинни етиштиришни кенгайтиришга топшириқ берди.

18 декабр 2017, 20:54

Озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш бўйича преференциялар бекор қилинмоқда

Ҳукуматга хўжалик субъектларига озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш бўйича индивидуал божхона, солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялар бериш тақиқланмоқда.

18 декабр 2017, 18:31

Халилилло Тўрахўжаев Давлат хизматлари агентлиги раҳбари бўлди

Президент Халилилло Тўрахўжаевни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимига тайинлади.

18 декабр 2017, 15:04

Музейларни ривожлантириш бўйича 10 йиллик режа қабул қилинди

Ҳукумат давлат музейлари фаолиятини яхшилаш ва мустаҳкамлаш дастурини қабул қилди.