28 феврал, жума Ob-havo Zira

Янгиликлар

Тошкентда МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бошланди 

Ўзбекистон халқаро форумлар саройида МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди.

Параосиё ўйинлари: ҳозирча учта медаль қўлга киритилди 

Параосиё ўйинларида Маъруфжон Муродиллаев олтин Элбек Султонов ва Асила Мирзаёрова бронза медалларини қўлга киритди.

Абдусалом Азизов Россия Федерацияси мудофаа вазирини қабул қилди 

Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Бошқарув йўқотилиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолди 

Ш. Рашидов туманида «Исузу» русумли автобуси «Жиззах-Дўстлик-Гагарин» йўлининг 23-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотилиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.

Хусусий мактаблар давлат намунасидаги аттестатларни беради 

Нодавлат таълим муассасалари битирувчиларига кейинги босқичдаги муассасаларда ўқишни давом эттириш ҳуқуқини берувчи аттестатлар бериш режалаштирилмоқда.

Давлат объектлари ва ерларга бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади 

«Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармон қабул қилинди.

Ўсмирлар олимпиадаси: Муҳаммадқодир Тоштемиров кумуш медални қўлга киритди 

Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси аъзоси Муҳаммадқодир Тоштемиров умумий ҳисобда 308 кг. натижа қайд этган ҳолда кумуш медалга эга чиқди.

«Лассети» ҳайдовчиси уч қизни уриб кетгани ҳақида тарқалган хабарга аниқлик киритилди 

Самарқандда уч қизнинг машинада уриб юбориши юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ўзбектелеком» шаҳарлараро алоқа тарифларини арзонлаштирди 

«Ўзбектелеком» шаҳарлараро қўнғироқларга бир дақиқа учун 12 сўмлик ягона тарифни жорий этди.

Миср бош имоми Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий профессори бўлди 

Ўзбекистон президенти Миср бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилди.

286 нафар фуқаро вақтинча яшаш учун хавфсиз ҳудудларга кўчирилди 

Ўзбекистоннинг гидрометеорологик ва геологик хавфли ҳудудларида 334 фуқаро яшаётгани аниқланди.

Ўзбекистон элчиси Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширди 

Ўзбекистоннинг Москвадаги янги элчиси Россия президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширди. РФ раҳбари «Ўзбекистон — Россиянинг стратегик шериги ва иттифоқчиси» эканини таъкидлади.