13 июл, душанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

8 май 2018, 20:35

Ўзбекистонга йил бошидан буён 1,3 млрд доллар юборилди

Ўзбекистонга йил бошидан буён жисмоний шахсларга 1,3 млрд доллар юборилди.

8 май 2018, 20:14

Самарқандда 9 май куни транспорт ҳаракати чекланади

9 май куни Самарқанддаги қатор кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

8 май 2018, 19:02

Қирғизистон билан чегарада янги ўтказиш пунктлари очилиги мумкин

Ўзбекистон ва Қирғизистон янги чегара ўтказиш пунктларини очиш масаласини муҳокама қилди.

8 май 2018, 17:30

Барча вилоятларда Инновацион ғоялар марказлари ташкил этилади

Тошкент, Нукус ва барча вилоятларда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари иш бошлайди.

8 май 2018, 17:19

Тошкент аэропортида болалар ўйин майдончаси очилади

Тошкент аэропорти халқаро терминалида болалар ўйин майдончаси очилади.

8 май 2018, 17:16

Видео, фото: Собир Раҳимов ҳайкали ўз жойига қайтарилди

Собир Раҳимов ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида Тошкент ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбарияти қатнашди.

8 май 2018, 15:28

Шерзод Хидоятов Tashkent City қурилиши дирекцияси раҳбари бўлди

Шерзод Хидоятов Tashkent city Халқаро ишбилармонлик маркази қурилиши дирекцияси раҳбари этиб тайинланди.

8 май 2018, 15:07

Тошкентда Buyuk Kelajak экспертлик кенгаши тақдимоти ўтказилди

Buyuk Kelajak экспертлик кенгашининг асосий мақсади — Ўзбекистоннинг 2035 йилгача ривожланиш моделини ишлаб чиқишдан иборат.

8 май 2018, 12:06

Тошкент ҳокими дарахтлар кесилиши устидан назоратни шахсан ўз қўлига олди

Тошкент ҳокими пойтахтда дарахтларнинг кесилиши жараёни устидан назоратни шахсан ўз қўлига олди, дея маълум қилди шаҳар ҳокимияти.

8 май 2018, 11:54

ОТМларда инновацион жамғармалар ташкил этилади

ОТМларда инновацион жамғармалар ва илмий-инновациоон ишланмаларни тижорийлаштириш бўйича бўлинмалар ташкил этилади. Давлат органлари ҳар йили инновациялар бўйича «йўл хариталари"ни қабул қилади.

8 май 2018, 10:52

Тошкентда Элбек кўчасининг бир қисми январгача ёпилади

Тошкентда Элбек ва 2-Қорасув кўчаларининг бир қисми ҳалқа метро қурилиши муносабати билан январга қадар транспорт учун ёпилади.

7 май 2018, 20:46

Президент БАА бош вазири ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон президенти ва БАА бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга Амирликлар инвесторларини жалб қилиш масаласини муҳокама қилди.

7 май 2018, 18:36

Азизбек Абдуғофуров WBC Silver камари учун жангда Дмитрий Чудиновни мағлуб этди

Боксчи Азизбек Абдуғофуров россиялик Дмитрий Чудиновни мағлубиятга учратиб, Жаҳон бокс кенгаши кумуш камари соҳиби бўлди.

7 май 2018, 18:12

Инновация вазирининг янги ўринбосари вазифасига киришди

Хорижда 20 йиллик иш стажига эга Отабек Назаров инновация вазири ўринбосари вазифасига киришди.

7 май 2018, 17:26

Абдуллаев ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди ва озод этилди

Бобомурод Абдуллаев ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди. У ва ишнинг бошқа иштирокчилари — Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев — суд залидан озод қилинди.

7 май 2018, 13:39 1

Боксчи Баҳодир Жалолов мексикалик Уго Трухильони нокаутга учратди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов профессионал рингдаги дебют жангида рақибини нокаутга учратди.

7 май 2018, 12:38

Бош прокуратуранинг собиқ матбуот котиби МСК раиси ўринбосари бўлди

Аввал Бош прокуратура матбуот хизматини бошқарган Гулноза Раҳимова Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари бўлди.

7 май 2018, 12:29

Тошкент вилоятидаги мактаб-интернатда қўпол қоидабузарликлар аниқланди

Тошкент вилояти прокуратураси Оққўрғон туманидаги мактаб-интернат фаолиятидаги қўпол қоидабузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқмоқда.

7 май 2018, 12:09

UzPaynet тугатилмоқда, PAYNET бренди қолади

UzPaynet компанияси фаолияти тўхтатилди, Халқ банки бўлинмарида PAYNET бренди остида тўловларни қабул қилиш давом этади.

7 май 2018, 11:55

Видео, фото: Танк биатлони — Ўзбекистонда биринчи марта

«Чирчиқ» умумқўшин дала ўқув майдони базасида Ўзбекистонда биринчи марта танк биатлони бўйича мусобақа ўтказилди.