Янгиликлар

28 октябр 2018, 23:13

ИИББ аварияга учраган Lacetti ортидан қувган ходимлари ҳаракатини текширади

Тошкент ИИББ юқори тезликда ҳаракатланиб, аварияга учраган автомобиль ортидан таъқиб қилган ЙПХ ходимларига нисбатан текширув тайинлади.

28 октябр 2018, 22:40

Футбол: АГМК Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон кубогида АГМК илк бор финалга чиқиб, совринга эга бўлди.

28 октябр 2018, 20:25

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Питсбургдаги синагогада содир этилган отишмада кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан АҚШ президентига ҳамдардлик билдирди.

28 октябр 2018, 19:58

Шавкат Мирзиёев Чехия президентига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Мустақил Чехословакия ташкил топган кун муносабати билан Чехия президенти Милош Земанга табрик йўллади.

28 октябр 2018, 18:58

Тошкентда олиб қочилган Captiva эгасига қайтарилди

Тошкент ИИББ ходимлари олиб қочилган Captiva машинасини эгасига қайтарди.

28 октябр 2018, 18:18

Баҳодир Жалолов профессионал рингда кетма-кет учинчи марта ғалаба қозонди

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги учинчи жангида америкалик рақибини нокаутга учратди.

28 октябр 2018, 17:57

Германия компанияси билан Termiz city қурилиши бўйича меморандум имзоланди

Германия компанияси Сурхондарё вилоятида Termiz city ва йилига 2,5 млн тонна цемент ишлаб чиқарувчи завод қуради.

28 октябр 2018, 15:30

Спорт мактабларида овқатланиш аутсорсинг асосида ташкил этилади

Спорт мактабларида ўқувчиларни овқатлантириш хизматини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.

28 октябр 2018, 15:11

Прокуратура органлари ходимларига фоизсиз кредитлар ажратилади

Прокуратура органлари ходимларига уй-жой ва машина олиш учун фоизсиз қарз берилади.

28 октябр 2018, 14:51

GM Uzbekistan «Малибу» автомобилининг янги авлодини намойиш қилди

GM Uzbekistan турбодвигателли «Малибу» автомобилининг янги авлодини намойиш қилди ва тест-драйвдан ўтказди.

27 октябр 2018, 20:55

ДХХ Фарғона вилоятида 2,6 кг дан зиёд гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилоятида гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ икки ҳолатга чек қўйди.

27 октябр 2018, 19:53 2

Меҳнат вазирлиги тиззасигача сувга тушиб турганлар юзасидан суриштирув бошлади

Меҳнат вазирлиги аҳолидан ижтимоий тармоқларда тарқалган тиззасигача сувга тушиб турган 6 киши юзасидан маълумотлар ҳақида хабар беришни сўради.

27 октябр 2018, 19:00

Европа парламенти делегацияси Ўзбекистонга келади

Европа парламенти делегацияси Тошкентда турли вазирлик ва идораларда учрашув ҳамда музокаралар ўтказади.

27 октябр 2018, 17:33

Ходимлари Тошкент пропискасини олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага ошди

Давлат ветеринария қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент ва пойтахт вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин.

27 октябр 2018, 17:13

Шавкат Мирзиёев Иорданияга ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Иорданиядаги сув тошқини сабабли кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат қиролига ҳамдардлик йўллади. Ҳалок бўлганлар сони 21 нафарга етди.

27 октябр 2018, 15:26

Юнусободда газ идораси ходими фирибгарлик учун қўлга олинди

Юнусобод туманида газ идораси ходими хонадонини газ тармоғига улаб беришни ваъда қилиб, фуқародан 1 млн сўм ва 300 долларни фирибгарлик йўли билан олаётганда ушланди.

27 октябр 2018, 14:09

Алишер Саъдуллаев Ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари бўлди

Халқ таълими вазирининг собиқ ўринбосари Алишер Саъдуллаев Ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари бўлди.

27 октябр 2018, 13:54

Термизда текин интернетли 8 та замонавий бекат фойдаланишга топширилди

Термизда кондиционер, бепул Wi-Fi интернет тармоғи ва бошқа қулайликларга эга 8 та инновацион жамоат транспорт бекати фойдаланишга топширилди.

26 октябр 2018, 23:22

Барча электр ҳисоблагичлар электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан ўрнатилади ва текширилади

Электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ва текшириш, шунингдек мавжудларини алмаштириш эндиликда электр тармоқлари корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

26 октябр 2018, 22:35

Юнусободда 332 та фойдаланилмаётган объект ва ер майдони мавжудлиги аниқланди

Юнусободда аниқланган 332 та фойдаланилмаётган объект ва ер майдонида янги ишлаб чиқаришлар ташкил этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг