22 август, пайшанба Ob-havo Zira

Янгиликлар

Президент медиация тўғрисидаги қонунни имзолади 

Ўзбекистонда фуқаролик-ҳуқуқий низоларни судга қадар ҳал этишнинг муқобил усулларидан бири — медиация институтини жорий этиш кўзда тутилган қонун қабул қилинди.

«Маҳалла посбони» тузилмаси раҳбарлари қатор устунликларга эга бўлди 

Камида бир йил намунали фаолият олиб борган «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари Ички ишлар академияси ва ички ишлар органларига устунлик асосида қабул қилинади.

ЎМИ ҳузурида сайёҳлик фирмаси иш бошлади 

Мусулмонлари идораси ҳузурида табаррук масканларга зиёратлар уюштирувчи «Muslim-tour» сайёҳлик фирмаси очилди.

Ўзбекистонда чой етиштиришни ривожлантириш маркази ташкил этилди 

Ўзбекистонда чой етиштиришни ривожлантириш маркази ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси чой уруғлари ва кўчатларини тайёрлашга кўмаклашишдан иборат.

Ўзбекистон ва Малайзия туризм бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди 

Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари августда Малайзияга боради. Малайзия вакиллари эса октябрда Тошкент сайёҳлик ярмаркасида иштирок этади.

Умид Аҳмаджонов ХОҚ президенти билан учрашди 

МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах билан учрашди.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Сингапурга жўнаб кетди 

Қаҳрамон Шокиров Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси этиб тайинланди.

ЖЧ-2018: Англия пенальтилар серияси тавқи лаънатидан халос бўлди ва чорак финалга чиқди 

Англия пенальтилар сериясида Колумбияни мағлуб этиб, жаҳон чемпионати чорак финалига чиқди. Бу инглизларнинг 1996 йилдан буён пенальтилар сериясидаги илк ғалабаси.

Оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси қабул қилинди 

Президент тасдиқлаган оила институтини мустаҳкамлаш концепциясида оилавий можароларни ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш, ажрашаётган аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш каби нозик масалалар ҳам ўрин олган.

ЖЧ-2018: Швеция Швейцариядан устун келди 

Форсберг томонидан киритилган гол Швецияга Швейцария устидан ғалаба келтирди ва чорак финал йўлланмасини тақдим этди.

МБ: Июнда маҳсулот ва хизматлар нархлари 2,7 фоизга пасайди 

МБ ўрганишлари июнда маҳсулот ва хизматлар нархининг 2,7 фоизга пасайганини кўрсатди. Бунда мева ва сабзавотлар ҳисобга олинмаса, нархлар 0,8 фоизга ўсган.

Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари Минскдаги мусобақада рекорд қайд этди 

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари Беларусдаги халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгаллади.

реклама