9 июл, пайшанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

4 июл 2018, 18:32

Ўзбекистон блокчейнни жорий этиш ва криптобозорни ривожлантиришни бошлади

Давлат бошқарувида блокчейнни жорий этиш, криптобозор, майнинг, смарт-шартномаларни ривожлантириш — президент рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.

4 июл 2018, 17:35

101 давлат фуқароларига беш кунгача визасиз тартиб жорий этилмоқда

15 июлдан Ўзбекистонда 101 давлат фуқаролари учун беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда визасиз тартиб жорий этилмоқда.

4 июл 2018, 16:01

15 июлдан электрон виза жорий этилади

Ўзбекистонда 15 июлдан электрон визалар жорий этилади.

4 июл 2018, 15:17

7−10 июль кунлари аномал иссиқ ҳарорат кузатилади

Синоптиклар 7−10 июль кунлари кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 5−7 даража баланд ҳароратли аномал иссиқ ҳаво бўлишини башорат қилмоқда.

4 июл 2018, 14:59

ИИВда икки нафар бошқарма бошлиғи тайинланди

Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратида икки янги тайинлов амалга оширилди.

4 июл 2018, 14:52

Тошкентдаги Роҳат айланма йўли реконструкция қилинади

Тошкентдаги Оҳангарон шоссесида жойлашган Роҳат айланма йўлини янгилаш ишлари бошланди.

4 июл 2018, 14:26

Тожикистон билан чегара участкалари бўйича битим ратификация қилинди

Ўзбекистон президенти ўзбек-тожик чегарасидаги алоҳида участкалари бўйича битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

4 июл 2018, 14:06

Ташқи интернет каналларига уланиш ҳажми 1,5 баробар ошди

Ташқи интернет ҳажми секундига 140,034 Гбитга етди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бу кўрсаткични 8−10 баробарга оширмоқчи.

4 июл 2018, 14:03

Қодирий кўчасидан Махтумқули кўчасига ўтиш йўли очилади

Тошкентда Абдулла Қодирий кўчасидан Махтумқули кўчасига ўтиш йўлини очиш режалаштирилмоқда.

4 июл 2018, 13:12

Саноат корхоналари ва автомобиль ювиш шохобчалари учун сув солиғи оширилади

1 октябрдан саноат корхоналари ва автомобиль ювиш шохобчалари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ миқдори оширилади.

4 июл 2018, 11:15

Президент медиация тўғрисидаги қонунни имзолади

Ўзбекистонда фуқаролик-ҳуқуқий низоларни судга қадар ҳал этишнинг муқобил усулларидан бири — медиация институтини жорий этиш кўзда тутилган қонун қабул қилинди.

4 июл 2018, 11:03

«Маҳалла посбони» тузилмаси раҳбарлари қатор устунликларга эга бўлди

Камида бир йил намунали фаолият олиб борган «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари Ички ишлар академияси ва ички ишлар органларига устунлик асосида қабул қилинади.

4 июл 2018, 10:38

ЎМИ ҳузурида сайёҳлик фирмаси иш бошлади

Мусулмонлари идораси ҳузурида табаррук масканларга зиёратлар уюштирувчи «Muslim-tour» сайёҳлик фирмаси очилди.

4 июл 2018, 10:36

Ўзбекистонда чой етиштиришни ривожлантириш маркази ташкил этилди

Ўзбекистонда чой етиштиришни ривожлантириш маркази ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси чой уруғлари ва кўчатларини тайёрлашга кўмаклашишдан иборат.

4 июл 2018, 10:30

Ўзбекистон ва Малайзия туризм бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари августда Малайзияга боради. Малайзия вакиллари эса октябрда Тошкент сайёҳлик ярмаркасида иштирок этади.

4 июл 2018, 10:18

Умид Аҳмаджонов ХОҚ президенти билан учрашди

МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах билан учрашди.

4 июл 2018, 10:08

Ўзбекистоннинг янги элчиси Сингапурга жўнаб кетди

Қаҳрамон Шокиров Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси этиб тайинланди.

4 июл 2018, 09:55

ЖЧ-2018: Англия пенальтилар серияси тавқи лаънатидан халос бўлди ва чорак финалга чиқди

Англия пенальтилар сериясида Колумбияни мағлуб этиб, жаҳон чемпионати чорак финалига чиқди. Бу инглизларнинг 1996 йилдан буён пенальтилар сериясидаги илк ғалабаси.

3 июл 2018, 21:18

Оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси қабул қилинди

Президент тасдиқлаган оила институтини мустаҳкамлаш концепциясида оилавий можароларни ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш, ажрашаётган аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш каби нозик масалалар ҳам ўрин олган.

3 июл 2018, 21:16

ЖЧ-2018: Швеция Швейцариядан устун келди

Форсберг томонидан киритилган гол Швецияга Швейцария устидан ғалаба келтирди ва чорак финал йўлланмасини тақдим этди.