3 июн, чоршанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

24 апрель 2018, 12:24

Навоий ва Жиззах вилоятлари ИИБга янги бошлиқлар тайинланди

Навоий ва Жиззах вилоятлари ички ишлар бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.

24 апрель 2018, 10:53

Қўшкўпир тумани ҳокими ўринбосари фирибгарлик учун қўлга олинди

Қўшкўпир тумани ҳокими ўринбосари хорижга ишлашга жўнатишга ёрдамлашиш таклифи билан фуқародан йирик миқдордаги пулни олаётганда ушланди.

24 апрель 2018, 10:28

Президентлар «Ашхобод» сайилгоҳи ва Махтумқули хиёбонини очиб берди

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Тошкентда «Ашхобод» сайилгоҳини очиб берди. Гурбангули Бердимуҳамедов ўзини туркман пойтахтида юргандан ҳис қилганини таъкидлади.

23 апрель 2018, 22:08

Ўзбекистонга Каспийдаги порт инфратузилмаларидан фойдаланиш таклиф қилинди

Туркманистон президенти Ўзбекистонга Каспий қирғоғидаги порт инфратузилмаларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганишни таклиф қилди.

23 апрель 2018, 21:31

Пойтахтда йўқолган бола ўлик ҳолда топилди

Бир ҳафта муқаддам йўқолган бола жасади уйи яқинидаги дарёдан топилди.

23 апрель 2018, 20:35

Ўзбекистон ТАПҲ лойиҳасида иштирок этади

Ўзбекистон Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон трансмиллий газ қувури лойиҳасига қўшилади.

23 апрель 2018, 20:19

Ўзбекистон ва Туркманистон терроризм ва наркотрафикка қарши курашда ҳамкорликни йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Туркманистон сув масалалари бўйича комиссия ташкил этиб, трансчегаравий жиноятчилик, терроризм ва наркотрафикка қарши курашда ҳамкорлик қилади.

23 апрель 2018, 17:44

«Туркманистон билан ҳал этилмаган масалалар қолмади» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ва бошқа соҳаларга доир 17 та ҳужжатни имзолади.

23 апрель 2018, 17:36

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 55 фоизга ўсди — президент

Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.

23 апрель 2018, 16:00

Ўзбекистон президенти Афғонистонга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Кобул ва Пули-Хумридаги террорчилик ҳаракатлари муносабати билан Афғонистонга ҳамдардлик билдирди.

23 апрель 2018, 15:50

Видео, фото: Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Тошкентда кутиб олиниши

Минглаб ёшлар Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни қарши олиш учун Тошкент кўчаларига чиқди — «Газета.uz» репортажи.

23 апрель 2018, 12:57

Фуқаролик судлари 83 млрд сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида буйруқ чиқарди

Фуқаролик судлари биринчи чоракда 56653 та ишни кўриб чиқди, уларнинг асосий қисмини битим ва шартномаларидан келиб чиқадиган, меҳнат ҳуқуқларини тиклаш билан боғлиқ низолар ташкил этди.

23 апрель 2018, 12:15

Турсинхон Худойберганов яна фавқулодда вазиятлар вазири бўлди

ФВВ 2010—2016 йилларда раҳбарлик қилган Турсинхон Худойберганов президент давлат маслаҳатчиси лавозимини сақлаган ҳолда вазирлик лавозимига тайинланди.

23 апрель 2018, 11:18

Қозоғистондаги ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда микроавтобус иштирокидаги аварияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, етти нафари жароҳатланди.

23 апрель 2018, 10:19

Туркманистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

22 апрель 2018, 23:10

Бокс: Ғиёсов ва Аҳмадалиев профессионал рингдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритишди

Ўзбекистонлик боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги муваффақиятли чиқишларини давом эттирмоқда.

22 апрель 2018, 19:41

«Мажбурий меҳнат ўтмишда қолди» — соғлиқни сақлаш вазири

Тиббиёт муассасаларида ходимлар меҳнат ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўймаслик бўйича комиссиялар ташкил этилади.

22 апрель 2018, 18:48

Хоразм вилоятига ҳоким в.б. тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманининг собиқ ҳокими Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими бўлди.

22 апрель 2018, 16:04

Когонлик фуқародан товламачилик йўли билан ярим миллион долларни олиб кетишди

ИИВ когонлик фуқародан товламачилик йўли билан ярим миллион долларни олиб кетган гуруҳ қўлга олинганини хабар қилди. Уларнинг уч нафари Қозон шаҳрига қочишга улгурди.

21 апрель 2018, 18:26

Мухаммедкалий Абилгазиев Қирғизистон бош вазири бўлди

Қирғизистон президенти девонининг собиқ раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев мамлакат бош вазири бўлди.