Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Сурхондарё вилоятидаги мактабга ўз шахсий кутубхонасидан 82 та китоб совға қилди. Аввалроқ президент раҳбариятга ўз китобларидан мактабларга совға қилишни таклиф этган эди.
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди.
Мансур Саттаров Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Абу-Даби шаҳридаги «Қаср ал-Ватан» саройида Ўзбекистон Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаро 34 дона рангсиз пакетчаларга қадоқланган ҳолда шоколад қутисига солинган опий борлиги маълум бўлган.
Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Шри-Ланкада шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёшлар ҳам иштирок этишади.
Ўзбекистон илмий журналлари учун Йель ва Стэнфорд университетлари фойдаланиб келаётган электрон платформа жорий этилади.
Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 5 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаённи қабул қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси «China cup-2019"да Хитойга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 3-ўрин соҳибига айланди.
Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳридаги Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён мақбараси ҳамда масжидини зиёрат қилди.
Москва педагогика давлат университети ректори билан МДҲга аъзо давлатлар билан ҳамкорликда педагогик кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Махсус прокурор Роберт Мюллернинг икки йиллик тергови давомида Дональд Трамп ва Россия ўртасида келишув бўлгани исботланмади.
Хитойда ўтказилаётган «China cup-2019» мусобақасининг якуний босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда мезбонларга қарши майдонга тушади.
Насриддин Нажимов Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг бош директори этиб тайинланди.
Жаҳон банки Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича лойиҳага 200 млн доллар ажратишни тасдиқлади.
Дарслик ва ўқув-методик адабиётлардаги камчиликларни топиш, уларнинг сифатини таъминлаш мақсадида «Дарсликларни биргаликда такомиллаштирайлик» танлови ўтказилди.
ОПEК томонидан ажратилган 54 млн долларлик кредит ҳисобидан Янгиқўрғон туманининг 22 та аҳоли пункти ва қисман Наманган шаҳри ичимлик суви билан таъминланади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг