2 апрель, пайшанба Ob-havo Zira

Янгиликлар

Қуролли Кучларда тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди 

Қуролли Кучларда тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Келинлар тўйдан сўнг узоқ муддат пропискага қўйилмайди. Ҳукумат ечим изламоқда 

Хотин-қизлар қўмитаси конференциясида келинларнинг пропискага қўйилиши, ёш оилалар ҳаётига аралашувлар ва ажрашувдан кейинги мулк ҳуқуқи муаммолари муҳокама қилинди.

Brent маркали нефть 50 долларга қадар арзонлашди 

Brent маркали нефть нархи 2017 йилдан буён илк бор 50 доллардан пастроққа арзонлашди.

2019 йилда ТИВ вазифалари — экспорт ҳажмини ошириш, инвестиция ва сайёҳларни жалб этиш 

Экспортни ошириш, сайёҳлар ва инвестицияларни жалб қилиш — ТИВнинг келгуси йилдаги энг асосий вазифаларидан.

Хусусий ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади 

Президент қарори билан 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

56 миллион алиментни тўламаган ота 15 суткага қамалди 

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси органлари ташаббуси билан фарзандлари учун 56 362 026 сўм алимент пулни ўз вақтида тўламай келаётган отага нисбатан 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Тошкентда қурилаётган муз саройи омборида ёнғин содир бўлди 

Тошкентда қурилаётган «Ҳумо арена» муз саройи яқинидаги омборда пайвандлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши ёнғинга сабаб бўлди. Жабрланганлар йўқ.

«Тошкент-Урганч» поезди йўналиши Хивагача узайтирилди 

«Тошкент-Урганч» тезюрар йўловчи поезди йўналиши Хивага қадар узайтирилди.

Жамоат хавфсизлигини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилди 

Президент қарорига кўра ҳудудий ички ишлар органларида Жамоат хавфсизлигини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилди.

Тошкент шаҳрининг уч туманига ҳоким тайинланди 

Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманида ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган раҳбарлар тўлақонли ҳокимга айланди.

Наманганлик талаба табиий газдан заҳарланиб вафот этди 

Наманган қурилиш институти талабаси Ш. Т. уйи ошхонасида газ плитасидан сизиб чиққан табий газдан заҳарланиб вафот этди.

«Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари шакллантирилади 

Президент қарори билан ҳар бир маҳаллада «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари шакллантирилади ва жамоат хавфсизлигини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилади.