16 июл, сешанба Ob-havo Zira

Янгиликлар

1 августдан нималар ўзгаради? 

Рухсат берилган «тонировка», тугатилаётган ташкилотлар, ойлиги ошадиган судьялар — 1 августдан нималар ўзгаради?

Эр ёки хотиннинг Тошкент ва Тошкент вилояти пропискасига ўтиши осонлашиши мумкин 

Эр ёки хотиннинг биргаликда қанча вақт яшашидан қатъи назар, Тошкент ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйилишига рухсат бериш таклиф қилинмоқда.

834 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади 

Тест синовлари материаллари ҳамда натижалари махфийлиги ва дахлсизлиги Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан таъминланади.

Июлда яна дефляция қайд этилди 

Июлда товар ва хизматлар нархлари 0,3 фоизга пасайди. Иккинчи ой кетма-кет кузатилаётган дефляция озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг арзонлашгани билан боғлиқ.

Чирчиқ дарёси ва каналлар қирғоғида 769 та ноқонуний қурилиш қилингани аниқланди 

Тошкент шаҳар прокуратураси 10 кун давомида Чирчиқ дарёси ва каналлар қирғоғида 769 та ноқонуний қурилиш қилингани аниқлади. Уларнинг барчаси бузилади.

Тест синовлари бутун мамлакат бўйлаб онлайн трансляция қилинмоқда 

Бу йил илк марта бутун мамлакат бўйлаб олий ўқув юртига кириш учун ўтказилаётган тест имтиҳонларини тўғридан-тўғри эфирда кузатиш мумкин.

Давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармасига бошлиқ тайинланди 

Аминов Рустам Анварович Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

ЯИДХПнинг интерактив хизматлари рўйхати кенгайтирилди 

ЯИДХПда турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича янги хизматлар ишга туширилди.

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди 

Раҳмонов Шароф Диёрович Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди.

Яшнобод тумани ҳокими в.б. тайинланди 

Тиллашайхов Ҳожиакбар Камолиддинович Яшнобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси тайинланди 

ТИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси тайинланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига янги раҳбар тайинланди 

Олий таълим вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Дилмурод Набиев жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди.

реклама