Янгиликлар

28 декабр 2018, 12:41

Президент ҳузурида Экспертлар кенгаши ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев президент ҳузурида алоҳида Эксперт кенгаши ташкил этиб, унга хорижий мамлакатларнинг нуфузли олимлари ва амалиётчилари жалб қилиш зарурлигини айтди.

28 декабр 2018, 12:36

Олий Мажлис ҳузурида Давлат бюджети бошқармаси ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини кўриб чиқишга алоҳида аҳамият бериш зарурлиги қайд таъкидлади.

28 декабр 2018, 12:27

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиёти жорий этилади

Президент парламентга мурожаатида Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини киритишни таклиф қилди.

28 декабр 2018, 12:20

2025 йилда туризмдан келадиган даромаднинг 2 миллиард доллардан зиёд бўлишига эришиш кўзда тутилмоқда

Президент мурожаатномасида 2025 йилда хорижий сайёҳлар сони 7 миллион нафарга етишига, туризмдан келадиган даромад 2 миллиард доллардан зиёд бўлишига эришиш лозимлиги таъкидланди.

28 декабр 2018, 12:16

«Ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича режа ишлаб чиқиш керак» — президент

Мурожаатномада жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ҳақида гапирган президент ёзги Осиё ўйинларини Ўзбекистонда ўтказиш кераклигини таъкидлади.

28 декабр 2018, 12:10

Янги уйлар қуриш бўйича реновация дастури жорий этилади

Президент эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич энг замонавий шароитга эга бўлган янги уйлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш лозимлигини айтди.

28 декабр 2018, 12:05

Маданият ва истироҳат боғларида спорт майдончалари, амфитеатр, «Китоб кафелари» бўлади

Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, жамоат жойларида бепул Wi-Fi ҳудудларини ташкил этиш чораларини кўрилиши кераклигини айтди.

28 декабр 2018, 11:59

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдори, пенсия тизими қайта кўриб чиқилади

Президент мурожаатномада пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини айтди.

28 декабр 2018, 11:42

Маҳсулот нархини давлат томонидан белгилаш амалиётини бутунлай қайта кўриб чиқилади — президент

Президент Олий Мажлисга мурожаатномасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг нархини давлат томонидан белгилаш амалиётини бутунлай қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади.

28 декабр 2018, 11:40

«Солиқ имтиёзларидан воз кечамиз, барча тенг бўлиши лозим» — президент

Ўзбекистонда алоҳида тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари ва преференциялар босқичма-босқич бекор қилинади. «Барча тенг бўлиши лозим», — деди президент.

28 декабр 2018, 11:21

«Ўзбекистон тарихи» телеканали ташкил этилади

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида «Ўзбекистон тарихи» канали ташкил этилади.

28 декабр 2018, 11:09

Президент урбанизация даражасини оширишга топшириқ берди

Президент Ўзбекистонда урбанизация даражасини 2030 йилгача 60 фоизга етказишга топшириқ берди. Жавобгарлик бош вазирга юклатилди.

28 декабр 2018, 10:58

Солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам берилади

Ўзбекистонда солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам берилади.

28 декабр 2018, 10:46

Фуқароларимиз солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши керак — президент

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фуқаролар солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши кераклигини таъкидлади.

28 декабр 2018, 09:58

2019 йил — Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили

Президент 2019 йилга «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб ном берди.

27 декабр 2018, 22:40

Ер участкаларининг олиб қўйилишида етказилган зарарлар қопланади

Ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қоплаш бўйича жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

27 декабр 2018, 22:28

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

27 декабр 2018, 22:15

«Ўзбекэнерго» АЖ электр энергияси таъминотидаги узилишларга ойдинлик киритди

Ўзбекистонда ишлаб турган энергетика қурилмаларининг деярли 67 фоизи эскиргани ва электр энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётгани тармоқдаги узилишларга сабаб бўлмоқда.

27 декабр 2018, 20:32

ЙПХ ходимларининг фаолияти баҳолаб борилади

Ички ишлар вазирлиги ДЙХХнинг йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш тартиби ва мезонлари тўғрисида низом тасдиқланди.

27 декабр 2018, 20:21

Тошкентда иккита жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Юнусобод туманида Lacetti темир йўл кесишмасида бошқариладиган тўсиққа бориб урилди. Кичик ҳалқа йўлида эса Howo юк машинаси ағдарилиб кетди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг