Янгиликлар

9 январ 2019, 14:21

«ТАПОиЧ» чорраҳасидаги йўл ўтказгич йил охиригача фойдаланишга топширилади

«Ўзбекистон темир йўллари» собиқ «ТАПОиЧ» чорраҳасидаги уч поғонали йўл ўтказгични йил сўнггида фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда.

9 январ 2019, 13:12

Президент январда Ҳиндистон ва Германияга ташриф буюради

Январда Ўзбекистон президенти Ҳиндистондаги Халқаро инвестиция саммити ташриф буюриб, Германияга расмий ташриф билан боради.

9 январ 2019, 12:58

Туризм қўмитаси: электрон виза бериш тизими яхшиланади

Давлат туризм қўмитаси эр-хотин сайёҳнинг Тошкентдан учиб кета олмаганига афсус билдирди ва ҳуқуқий ҳужжатларнинг воқеликка мос келмаслигини маълум қилди.

9 январ 2019, 11:32

ДСҚнинг қарз ундиришга масъул ходими ишдан бўшатилди

Фуқароларнинг банк карталаридан қарзларни сўзсиз ундириш тўғрисидаги низом лойиҳаси учун жавобгар бўлган ДСҚ бошқарма бошлиғи ишдан бўшатилди.

8 январ 2019, 22:36

TBC Bank Ўзбекистонга киришни режалаштирмоқда

Грузиянинг TBC банки ўзининг Space рақамли необанки билан Ўзбекистон бозорига киришга тайёр.

8 январ 2019, 22:20

Янги университет ташкил этилди

Ўзбекистон президенти қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити университети ташкил этилди.

8 январ 2019, 21:22

Солиқ органларининг банк карталаридан қарзларни ечиб олиш ҳуқуқи бекор қилинди

Солиқ хизматига солиқ қарзларини сўзсиз ундириш ҳуқуқини берувчи норма 1 январдан ўз кучини йўқотди.

8 январ 2019, 19:59

Нақд хорижий валютани сотиш валютани назорат қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан сўнг кўриб чиқилади

Марказий банк банкларда нақд хорижий валюта сотилиши масаласини валютани назорат қилиш тўғрисидаги янги қонун қабул қилинганидан сўнг кўриб чиқади.

8 январ 2019, 16:35

Раҳбар қўл остидагиларни таҳқирлашга қонунан ҳам, маънан ҳам ҳақли эмас — Шуҳрат Ғаниев

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев раҳбарларнинг ходимларга қўпол муносабатда бўлиши масаласига муносабат билдирди.

8 январ 2019, 16:21

Тошкентда хорижий инвесторларга махсус марказлар ёрдам беради

Пойтахтнинг туман ҳокимликлари ҳузурида иш бошлайдиган Инвесторларни қўллаб-қувватлаш маркази хорижий инвесторларга кўмаклашади.

8 январ 2019, 15:15

Қўшниси томонидан калтакланган тошкентлик фуқаро вафот этди

Учтепа туманида яшовчи Г. Д. маст ҳолда қўшниси М.П.нинг уйида у билан ўзаро жанжаллашиб, унинг бош ва баданининг турли жойларига жароҳат етказиши натижасида жабрланувчи вафот этди.

8 январ 2019, 15:05

Самарқанднинг 4 та чорраҳасида фото ва видео қайд этиш воситаси ишга туширилади

Самарқанд шаҳрининг 4 та кўча ва чорраҳасида тизимида ишловчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаси ишга туширилади.

8 январ 2019, 14:41

Яширин тарзда олиб кирилаётган 5 миллиард сўмлик телевизорлар аниқланди

Бухоро вилоятида контейнерлар божхона кўригидан ўтказилганда ҳужжатларда кўрсатилмаган қиймати 5 миллиард сўмлик жами 1206 дона LG русумли телевизорлар мавжудлиги аниқланди.

8 январ 2019, 14:29

Спортни тарғиб қилган ташкилот раҳбарлари рағбатлантирилади

Ходимларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни ташкил этган ташкилот раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

8 январ 2019, 14:20

Зангиотада 400 ўринли янги санатория қурилади

Зангиота термал соғломлаштириш мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга бельгиялик маслаҳатчи жалб қилинади.

8 январ 2019, 13:57

«Газ нархларини оширишга асос йўқ» — ДСҚ

ДСҚ ҳам Молия вазирлиги каби газ қуйиш шохобчаларида нархларни оширишга асос йўқ деб ҳисоблайди. Солиқ органлари нархларни асоссиз оширган газ қуйиш шохобчалари фаолиятини назорат қилиб боради.

8 январ 2019, 12:39

ТИВ: «Сайёҳлар виза муддатларини ўзлари назорат қилишлари лозим»

ТИВ виза муддати ўтиб кетган сайёҳлар суд қароридан сўнг учиб кета олишларини маълум қилди.

8 январ 2019, 11:57

МБ банкларга истеъмолчилар ҳуқуқларини бузувчи шартномаларни қайта кўриб чиқишни топширди

МБ банклардан кредитлар ва депозитлар фоиз ставкаларини ҳамда тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартларни қайта кўриб чиқишни талаб қилди.

7 январ 2019, 23:18

Рашитжон Қодиров устидан суд бошланди

Тошкентда Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров устидан суд жараёни бошланди.

7 январ 2019, 22:44

Мудофаани бошқариш миллий марказини яратиш режалаштирилмоқда

Жорий йилда мамлакат мудофаасини бошқариш миллий марказини яратиш ва ҳарбий-техник ҳамкорликни фаоллаштириш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг