14 август, жума COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Янгиликлар

13 декабр 2018, 13:39

Сенат 2019 йилги Давлат бюджетини тасдиқлади

Сенат ялпи мажлисда 2019 йилги Ўзбекистон давлат бюджетини тасдиқлади. Даромадларнинг 102,6 трлн сўм, харажатларнинг эса 107,1 трлн сўм бўлиши прогноз қилинмоқда.

13 декабр 2018, 12:50

Ўзбекистон маляриядан холи ҳудуд сифатида тан олинди

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистонни маляриядан холи ҳудуд сифатида тан олди.

13 декабр 2018, 12:33

Умумтаълим мактабларида шахмат хоналари ташкил этилмоқда

Зарафшон шаҳридаги 13-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида шахмат хонаси фаолият бошлади.

13 декабр 2018, 12:18

Президент Қашқадарёга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев топшириқлар ижросини кўздан кечириш, халқ ҳаёти билан бевосита танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

13 декабр 2018, 11:25

«Тилимиз абгор ҳолатга тушиб қолганига ўзимиз айбдормиз» — Сенат раиси

Давлат тили ҳақидаги қонуннинг «эгасиз ва ожиз бўлиб қолгани оқибатида» ўзбек тили нуфузи пасаймоқда, деди Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев.

13 декабр 2018, 11:24

Анқарада тезюрар поезд иштирокида тўқнашув юз берди

Анқадарадан Коняга йўлга чиққан тезюрар поезд иштирокида юз берган тўқнашув натижасида 20 киши жароҳат олди.

13 декабр 2018, 11:02

Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказлари ташкил этилди

Президент қарорига биноан Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказлари ташкил этилди ва у ерда парашют бўйича секциялар ташкил этилади.

13 декабр 2018, 10:15

Ўзбекистон ва Қатар замонавий бешкураш бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Қатар замонавий бешкураш федерацияси ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш, тажриба алмашиш бўйича келишиб олди.

13 декабр 2018, 10:04

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ташкил этилди

Президент фармонига асосан Ўзбекистонда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.

13 декабр 2018, 09:49

Қурол-яроғ ва ўқ-дорилар контрабандасига чек қўйилди

Ўзбекистонга олиб кирилиши режалаштирилган қурол-яроғ ва ўқ-дорилар контрабандасига божхоначилар томонидан чек қўйилди.

13 декабр 2018, 00:29

Фото: Тошкентда туман

Тошкентни қалин туман қоплади. Пойтахт кўчаларидан фоторепортаж.

13 декабр 2018, 00:12

Қалин туман туфайли Ўзбекистондаги тўртта халқаро аъропорт ёпилди

Ноқулай метеошароит туфайли Тошкент, Фарғона, Урганч ва Нукус халқаро аэропортлари самолётларни қабул қилмайди.

12 декабр 2018, 23:44

Шавкат Мирзиёев Instagram`даги энг машҳур сиёсатчилар рейтингига кирди

Шавкат Мирзиёев Instagram`даги энг машҳур сиёсатчилар рейтингидан жой олди.

12 декабр 2018, 20:30

1 декабрдан барча ишловчи пенсионерлар нафақа пулини тўлиқ олади

Президент барча ишловчи пенсионерлар нафақа пулини тўлиқ ҳажмда олишини кўзда тутувчи фармонни имзолади. Аввал улар пенсиясининг 50 фоизини олган.

12 декабр 2018, 20:09

Қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш бўйича агентлик ташкил этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон қуёш, шамол ва геотермал энергия технологияларини жорий этишни режалаштирмоқда. Бунинг учун давлат агентлиги ташкил этилади.

12 декабр 2018, 17:41

Ўзбекистонда инвестиция портали ишга тушди

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон инвестицион порталини ишлаб чиқди.

12 декабр 2018, 16:15

Тошкентда Чингиз Айтматов хотирасига бағишлаб ўрнатилган барельеф очилди

Юнусобод туманида Чингиз Айтматов хотирасига бағишлаб ўрнатилган барельефнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

12 декабр 2018, 16:14

ТИВ: АҚШ давлат котиби қарори — диний соҳадаги ютуқларнинг тан олиниши

Ўзбекистоннинг АҚШда диний соҳадаги «ортиқ даражадаги хавотирларни» уйғотувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқарилиши кутилган қарор бўлди, дейилади ТИВ хабарида.

12 декабр 2018, 16:05

Мактаб дарсликларини нашр этиш тарифларини давлат белгилайди

Мактабларга тегишли умумтаълим фанлари бўйича дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш хизматлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар рўйхатига киритилди.

12 декабр 2018, 15:47

Валюта операцияларини амалга ошириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

«Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.