25 май, шанба Ob-havo Zira

Янгиликлар

Илк Ўзбекистон-Белорусь илмий-техник лойиҳалар танлови натижалари эълон қилинди 

Илк Ўзбекистон-Белорусь илмий-техник лойиҳалар танлови натижалари бўйича молиялаштиришга тавсия этилган 15 та илмий лойиҳага 7,4 млрд сўмга яқин маблағ ажратилади.

Пойтахтда «Тошкент немис архитектори нигоҳида» асари тақдимоти ўтказилди 

Архитектор Петер Кнох пойтахтнинг 30 та меъморий объекти тўғрисидаги «Тошкент немис архитектори нигоҳида» китоб-фотоальбомини тақдим этди.

Телекоммуникация инфратузилмалари бўлмаган биноларни қуриш тақиқланди 

Президент қарори билан телекоммуникация инфратузилмалари бўлмаган жамоат ва турар жой биноларини қуриш ва фойдаланишга топшириш тақиқланди.

Андижонда прокуратура ходимига 27 500 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди 

Пахтаобод туманида прокуратура иш юритувидаги жиноят иши юзасидан жиноят ишининг ўзига оид қисмини ижобий ҳал қилиниши учун 27 500 доллар таклиф қилган фуқаро қўлга олинди.

Молия вазирлиги тузилмасида янги бошқармалар ташкил этилди 

Президент қарори билан Молия вазирлиги зиммасига давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларни реструктуризация ва ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш функцияси юкланди.

Президент электротехника саноатини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини белгилаб берди 

Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ходимини тепкилаган судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилди 

Навоий вилоят маъмурий суди раисига нисбатан суд ходимини тепкилагани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Молия вазирига яна бир янги ўринбосар тайинланди 

Шоҳруҳ Шораҳмедов молия вазирининг давлат бюджети масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Самарқандда ноқонуний қурилган кўп қаватли уйларнинг бузилиши бошланди 

Самарқандда ноқонуний қурилган 159 та объектда қонунбузарликлар аниқланиб, 18 тасида юқори қаватларни бузиш ишлари бошланди.

Муқобил энергия фойдаланувчилари ва ишлаб чиқарувчилари имтиёзларга эга бўлди 

Муқобил энергия фойдаланувчилари ва ишлаб чиқарувчилари имтиёзларга эга бўлди. Президент қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Хорижга чиқиш паспорти анкетасининг янги шакли қабул қилинди 

Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун анкетанинг янги шакли 4 саҳифа ўрнига 1 саҳифадан иборат бўлиб, иш жойи ёки маҳалладан тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Илҳом Норқулов Марказий банк бошқарув раисига биринчи ўринбосари этиб тайинланди 

Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

реклама