Янгиликлар

29 март 2019, 10:17

Президент Бухорога жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди.

29 март 2019, 08:36

Бош вазир Тошкент туманлари раҳбарларини қаттиқ огоҳлантирди

Абдулла Арипов бюджетга солиқ тушумлари бўйича чораклик режаларни бажармаса, Тошкент туманлари раҳбарларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

29 март 2019, 08:26

Талаба қиз ётоқхона деразасидан тушиб кетди

Ётоқхонанинг олтинчи қаватидан тушиб кетган Тошкент давлат техника университети талабаси жонлантириш бўлимида вафот этди.

28 март 2019, 21:12

Болалар учун одил судлов доирасидан чиқариш ва тикловчи чораларни қўллаш лойиҳаси иш бошлади

Тошкентда ҳуқуқбузарлик содир этган болаларни одил судлов доирасидан чиқариш бўйича лойиҳа иш бошлади. Мақсад — болаларни махсус таълим-тарбия муассасаларига жойлашнинг салбий оқибатларининг олдини олиш.

28 март 2019, 21:04

Хитойда зўрлик билан ушлаб турилган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консулхонаси уйда эри томонидан зўрлик билан ушлаб турилган ўзбек аёлининг ватанга қайтишига кўмак кўрсатди.

28 март 2019, 20:51

Отабек Шукуровга жароҳат етказган хитойлик футболчи уни йўқлади

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячисига оғир жароҳат етказган хитойлик футболчи уни йўқлашга борди. Шукуровга аравача ва мева тўла сават совға қилди.

28 март 2019, 18:48

«Humo» миллий тўлов тизими апрелда ишга тушади

«Humo» миллий тўлов тизими апрель ойидан бошлаб амалиётга жорий этилиши маълум қилинди.

28 март 2019, 17:52

Қорақалпоғистонда порох олиб кирилишининг олди олинди

«Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона постида порохнинг яширинча олиб кирилиши ҳолати тўхтатиб қолинди.

28 март 2019, 17:19

«Банклар риск-менежментнинг таянч қоидаларини бузишни бошлади» — МБ автокредитлар ҳақида

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов автокредитлаш мисолида кредитларнинг бир маҳсулотга йўналтирилиши қандай қилиб «кўпик» эффектини вужудга келтиришини тушунтирди.

28 март 2019, 17:16

Банклар аҳоли ишончига кириб бориши шарт — Марказий банк раиси

Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов банклар аҳоли ишончига кириб бориши зарурлигини таъкидлади.

28 март 2019, 16:44

Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

28 март 2019, 16:19

Тошкент шаҳрида 2019 йил 1-чоракда бюджетга тушумлар ижроси

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бош вазир Абдулла Арипов раислигида кенгайтирилган йиғилишда Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

28 март 2019, 15:56

МДҲ чегарачилари 2019−2020 йилларда махсус операциялар ўтказади

МДҲ чегарачилари яқин икки йилда махсус операцияларга тайёргарлик кўриш ҳамда 2020 йилда МДҲнинг ташқи чегаралари бўйлаб эстафеталар ўтказиш масалалари муҳокама қилди.

28 март 2019, 14:56

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Қизилўрда вилоятида вертолёт қулаб тушгани муносабати билан Қозоғистон раҳбарига ҳамдардлик билдирди.

28 март 2019, 13:29

Қозоғистонда ҳарбий вертолёт қулаб тушди, 13 киши вафот этди

Бортида 13 киши бўлган Қозоғистон Мудофаа вазирлиги вертолёти ўқув машғулотлари вақтида ҳалокатга учради.

28 март 2019, 13:08

Инновацион ривожланиш вазири имконияти чекланган болаларга китоблар совға қилди

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қибрай туманидаги 42-мактаб интернатига китоблар ва ўқув қуроллари совға қилди.

28 март 2019, 11:50

Ўзбек олимаси Раҳима Ширинова «Palmes Academique» ордени билан тақдирланди

ЎзМУ профессори, «Ўзбекистон-Франция» дўстлик жамиятининг ижрочи директори Раҳима Ширинова Франция ҳукумати томонидан «Palmes Academique» ордени билан мукофотланди.

28 март 2019, 11:45

Ангренда фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган шахс ушланди

Ангрен шаҳрида яшаган А.Х. тан жароҳатлари билан уйига келиб, вафот этган ҳолати юзасидан айбдор топилди.

28 март 2019, 11:39

Европарламент бир марталик пластик идишларни тақиқлади

Европарламент 2021 йилдан бир марталик пластик идишларни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлади.

28 март 2019, 11:24

Ўзбекистон паралимпиячилари махсус спорт протезлари билан таъминланади

Германиянинг «OTTOBOCK» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган қурилмалар Ўзбекистон паралимпиячиларига тақдим этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг