Янгиликлар

20 май 2019, 12:24

Тожикистондаги қамоқхонада ғалаён вақтида 32 киши ўлди

Тожикистон ғарбидаги қаттиқ тартибли колонияда содир бўлган ғалаёнда 29 маҳбус ва 3 қўриқчи вафот этди.

20 май 2019, 12:08

Самарқанд вилоятида 103 километрлик йўл таъмирланади ва сув омбори қурилади

Самарқанд вилоятида янги йўллар, цемент заводи ва сув омбори қурилади.

20 май 2019, 11:54

Озарбайжоннинг Socar компанияси Қашқадарёда нефть қазиб олиш ҳажмини оширади

Озарбайжоннинг Socar компанияси технологияси ёрдамида Қашқадарё вилоятидаги конларда қазиб олиш ҳажми оширилади.

20 май 2019, 11:15

5 кишилик оилани ўлдирганликда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинди

Самарқанд вилоятида беш кишилик оилани ўлдирганликда гумон қилиниб қурбонлар яшаган маҳаллада истиқомат қилувчи тўрт нафар ишсиз эркак қўлга олинди.

19 май 2019, 19:28

«Ҳукумат эшитишни ўрганди, аммо „ҳа“ дейишни — ҳозирча йўқ» — Адҳам Икромов

«Ижро ҳокимияти эшитишни ўрганди, аммо „ҳа“ дейишни — ҳозирча йўқ». Бош вазир қабулхонаси тадбиркорларнинг муаммоларини амалда ҳал қилувчи «форпост"га айланади, деб ҳисоблайди ССП раҳбари Адҳам Икромов.

19 май 2019, 17:55

Ер ажратишда ҳокимиятлар ролини камайтириш режалаштирилмоқда

Ер ажратиш жараёнида ҳокимиятларнинг роли камайтирилиши мумкин. Адлия вазирининг сўзларига кўра, ҳокимиятлар участкаларни аукционга чиқармаяпти ёки қарор чиқаришни беш-олти ойлаб кечиктирмоқда.

19 май 2019, 09:12 1

Тошкент ИИББ машиналарнинг ёнишига чироқларни ёқиб юриш сабабчи бўлаётганини инкор этди

Тошкент ИИББ автомобилларнинг ўз-ўзидан ёниб кетиши ва кундузги чироқларни ёқиб юриш ўртасида боғлиқлик йўқлигини маълум қилди.

18 май 2019, 14:48

Ўзбекистонда саноат газлари ишлаб чиқарилади

«Ўзбекнефтгаз» ва Air Products and Chemicals (АҚШ) ксенон, криптон, гелий, аргон ва бошқа саноат газларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этади.

18 май 2019, 14:29

Фото: Andijan City мажмуаси лойиҳаси

Andijan City ишбилармонлик маркази қандай кўринишда бўлади? Меҳмонхона, конгресс-холл, 30 қаватли бизнес маркази, қўғирчоқ театри, банк ва бошқа объектлар.

18 май 2019, 14:29

Каттақўрғон туманида 340 млн долларлик цемент заводи қурилади

Ҳукумат қарори билан Каттақўрғон туманида 2019−2021 йилларда йилига 2,4 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган «Hengyuan cement» цемент заводи ташкил этилади.

18 май 2019, 14:11

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи аниқланади

Ҳукумат қарори билан импорт қилинган товарлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тартиби белгиланди.

18 май 2019, 14:08

GM Uzbekistan учта янги моделни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради

GM Uzbekistan заводида Chevrolet Trailblazer, Equinox ва Traverse моделларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилмоқда.

18 май 2019, 14:04

Янгийўлда юз берган автоҳалокатда икки киши ҳалок бўлди

Янгийўл туманида «Кобальт"нинг «МАЗ-509А» юк машинасининг яримтиркама бортига урилиши натижасида икки киши вафот этди, уч киши шифохонага ётқизилди.

18 май 2019, 13:19

Бугун Екатеринбургда тўрт нафар ўзбекистонлик профессионал боксчи жанг қилади

Элнур Абдураимов, Равшан Умурзоқов ва яна икки ўзбекистонлик профессионал боксчи Екатеринбургда рингга кўтарилади.

18 май 2019, 13:08

Шавкат Мирзиёев Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагардни қабул қилди.

18 май 2019, 13:02

ССВ: болалар ва ўсмирлар орасида семизлик жиддий муаммога айланмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан республика бўйлаб «Ўсмирлар орасида семизликка қарши» тадбири доирасида фаол юриш бўйича оммавий тадбирлар ташкил этилди.

18 май 2019, 12:55

Банк кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тўғрисидаги низом тасдиқланди

Банк кредитлари бўйича ҳокимликлар томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

17 май 2019, 23:30

Тошкентда зиммасидаги вазифаларни бажармаган тўртта мактаб директори бўшатилди

Тошкентнинг Учтепа туманидаги тўртта мактаб директори камчиликларга йўл қўйгани ва лавозим мажбуриятларини бажармагани учун вазифасидан озод қилинди.

17 май 2019, 21:09

Тайлоқ туманида профилактика инспектори 60 минг доллар пора олаётганда ушланди

Тайлоқ туманида профилактика инспектори бинога эгалик тўғрисидаги туман ҳокими қарорини чиқартириб бериш эвазига келишилган 70 минг долларнинг 60 минг долларини олаётганда ушланди.

17 май 2019, 19:48

Ўзбекистон Саудия Арабистонида нефть қувурига ҳужум уюштирилганидан ташвишда эканини билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонида нефть станцияларига учувчисиз қурилмалар ҳужумидан ташвишда эканини билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг